Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1203-2501/3529 Дата решения 03.09.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение TR ST MET L Ответчик / Подсудимый ҚОРАЖОН САМАНДАР
Source ID 11f110bc-de1a-490d-b146-ef9fad8000de Claim ID PDF Hash 29d322a7ef3a903f... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 234-моддаси ФК 234 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1204-2501/3529-сонли иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Оқолтин тумани 2025 йил 03 сентябрь Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Олламов раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусанов котиблигида, даъвогар “TR ST MET L” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг “ҚОРАЖОН САМАНДАР” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 277.000.000,42 сўм миқдоридаги асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили, суд бошқарувчи А.Мадрахимов ва жавобгар вакили (раҳбар) З.Турсенбеков ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар “TR ST MET L” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) судга даъво киритиб, жавобгар “ҚОРАЖОН САМАНДАР” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 277.000.000,42 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризада келтирилган важларини такрорлаб, жавобгарга даъвогар томонидан тахта маҳсулотлари етказиб берилганлигини, бироқ бу бўйича ҳисоб-фактура (электрон)дан бошқа ҳужжатлар, жумладан шартнома, юк хати ва бухгалтерияга оид ҳужжатлар мавжуд эмаслигини билдириб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг даъво атлабларига нисбатан эътироз билдириб, даъвогарнинг даъво талабига асосий важ сифатида келтираётган жавобгарга даъвогар томонидан 277.000.000,42 сўмлик тахта маҳсулоти етказиб берилишига асос бўлган 2022 йил 28 декабрда расмийлаштирилаётган 25-сонли электрон ҳисоб-фактура жавобгарнинг ҳисобчисининг айби билан хатолик туфайли тасдиқланиб кетганлигини, шу сабабли ушбу ҳисоб-фактурадан бошқа ҳеч қандай шартнома ва бошқа бухгалтерияга оид ҳужжатлар тарафларда йўқлигини, аслида тахта маҳсулоти жавобгарга етказиб берилмаганлигини, тарафлар бу бўйича ҳеч қандай шартномавий муносабатга киришмаганлигини, Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун хужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонун хужжатларида назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонун хужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган харакатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган. Даъвогар судга даъво талабларини асословчи ҳужжатларни тақдим этмади. Иш ҳужжатларида даъвогар томонидан жавобгарга тахта маҳсулотлари етказилганлигини тасдиқловчи ҳисоб-фактурасини тақдим этган. Даъво аризада баён этилишича ва тарафлар вакилларининг судда берган тушунтиришларидан маълум бўлишича, жавобгар томонидан 277.000.000,42 сўм миқдоридаги тахта маҳсулотларини жавобгарга етказилганлиги ҳақида ҳужжатлар (ҳисоб-фактурадан ташқари) мавжуд эмаслиги қайд этилган. Суднинг 2025 йил 11 августдаги ажрими билан даъвогарга даъво талабларини асословчи ҳужжатларни тақдим этиш мажбурияти юклатилган. Бироқ, даъвогар судга даъво талабларини асословчи ҳужжатларни тақдим этмади. Даъвогарнинг даъво талабини асословчи ҳужжат сифатида тақдим этилган ҳисоб-фактурада, ҳақиқатдан ҳам жавобгарга 277.000.000,42 сўмлик тахта маҳсулотлари даъвогар томонидан етказилганлигини тасдиқлайди. Ушбу ҳисоб-фактурани асоси ўрганилганда, тарафлар томонидан тахта маҳсулотларини етказиб бериш тўғрисида ҳеч қандай шартнома тузилмаганлиги ва бошқа ҳужжатлар ҳам мавжуд эмаслиги аниқланди. Даъвогарда жавобгарга тахта маҳсулоти етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, қарздорлигини инкор этиб бўлмайдиган далиллар билан исботловчи ҳужжатлар мавжуд эмас. Ҳолбуки, даъвогар жавобгарнинг даъво талабидаги қарздорликнинг мавжудлиги ҳолатини бошқа ҳужжатлар асосида инкор этиб бўлмайдиган далиллар билан исботлаб бера олмади. ИПКнинг 68-моддаси биринчи, учинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Ишда иштирок этувчи шахслар фақат ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдиндан таништирилган далилларга асосланишга ҳақли. Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади. Қайд эттилганларга асосан, суд, қарздорликни асословчи ҳужжатлар даъвогар томонидан тақдим этилмаганлиги ва унинг қарздорликни тўлаш мажбурияти мавжудлиги даъвогар томонидан исботлаб берилмаганлиги учун даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади. Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, даъвонинг қаноатлантириш рад этилган қисмига мутаносиб равишда, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, 5.540.000 сўм давлат божини даъвогар зиммасига юклаб, Республика бюджетига ундиришни ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини олдиндан тўланганлигини инобатга олишни лозим топди. Қайд этилганларга биноан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъвогар “TR ST MET L” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “ҚОРАЖОН САМАНДАР” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 277.000.000,42 сўм миқдоридаги асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талаби қаноатлантиришдан рад қилинсин. “TR ST MET L” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 5.540.000 сўм давлат божи ундирилсин. “TR ST MET L” масъулияти чекланган жамияти томонидан 41.200 сўм почта ҳаражати олдиндан тўланганлиги инобатга олинсин Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция тартибида, 6 ойлик муддатда шикоят (протест келтирилиши) қилиниши мумкин. Судья А.Я. Олламов