← Назад
Решение #2895749 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 13 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 261 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/3533-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оқолтин тумани
2025 йил 02 сентябрь
Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусанов суд мажлиси котиблигида, Кенгаш
вакили А.Эрманов (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар Ховос туман
Фермерлар кенгашининг “ФАРОВОН ЮРТ” фермер хўжалиги манфаатида,
жавобгар “Z M N- EKS CLUS ER” масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан 21.943.467,50 сўм миқдоридаги асосий қарз ва 10.971.734 сўм
миқдоридаги пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ховос туман Фермерлар кенгаши (кейинги ўринларда - Кенгаш) судга
мурожаат қилиб, “ФАРОВОН ЮРТ” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда Даъвогар) манфаатида, жавобгар “Z M N- EKS CLUS ER” масъулияти
чекланган жамияти (кейинги ўринларда - Жавобгар)га нисбатан 21.943.467,50
сўм миқдоридаги асосий қарз ва 10.971.734 сўм миқдоридаги пеняни
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган кенгаш вакили даъво талабларини
қувватлаб, тарафлар ўртасида пахтачилик кластери билан фермер хўжалиги
ўртасида пахта хом ашёси харид қилиш бўйича фьючерс шартномаси
тузилганлиги, ушбу шартнома бўйича 2024 йил пахта ҳосилидан жавобгарга
пахта топширганлиги, лекин жавобгар томонидан даъвогар томонидан етказиб
берилган пахта хом ашёси учун 21.943.467,50 сўм миқдоридаги қарздорлик
суммасини бугунги кунгача тўламаганлигини тушунтириб, даъво аризани
қаноатлантириб беришни сўради.
Даъвогар ва жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган бўлишига қарамай, суд мажлисига
келмади, шунингдек вакил(лар)и иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли, суд ишни даъвогар ва жавобгар вакил (лар)и иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, ишда иштирок этган кенгаш вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра кенгашнинг даъво
аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва
бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар
ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида тузилган пахтачилик
кластери билан фермер хўжалиги ўртасида пахта хом ашёси харид қилиш
бўйича фьючерс шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб
юритилади)дан келиб чиққан.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.2-бандига кўра, жавобгар
даъвогар томонидан етказиб берилган пахта хом ашёси қийматининг якуний
ҳисоб-китобларига терим учун ўтказилган пуллар ва бошқа харажатлар
чегирилгандан қолган қисмини ҳосил йилининг 31 декабрига қадар тўловни
амалга ошириш мажбуриятини олган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар шартнома бўйича
жавобгарга 2024 йил пахта ҳосилидан жавобгарга 26.104 кг пахта топширган,
лекин жавобгар етказиб берилган пахта хом ашёси учун 21.943.467,50 сўм
миқдоридаги қарздорлик суммасини бугунги кунгача тўламаган.
Шундан сўнг, 2025 йил 28 июлда имзоланиб, муҳр қўйилган таққослаш
далолатномаси расмийлаштирилган бўлиб, ушбу далолатномага кўра,
жавобгар 2025 йилнинг ушбу давр ҳолатига даъвогар олдидаги 21.943.467,50
сўм миқдоридаги қарзи мавжудлиги белгиланган.
Шунга қарамай, даъвогар олдидаги ушбу қарздорлик суммаси жавобгар
томонидан тўланмасдан келган.
Даъвогар томонидан 2024 йил ҳосилидан жавобгарга топширилган пахта
учун қолдиқ 21.943.467,50 сўм асосий қарзни жавобгар даъвогарга
шартномада белгиланган муддатларда тўламаганлиги сабабли даъвогар
томонидан жавобгарга ушбу қарздорликни бартараф этиш бўйича ёзма
талабнома юборган.
Бироқ, жавобгар мазкур талабномани оқибатсиз қолдириб, 21.943.467,50
сўм миқдоридаги қарздорликни бугунги кунга қадар тўламаган.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги жами 21.943.467,50 сўм қарздорлик
факти иш ҳужжатларида мавжуд шартнома, ҳисоб-фактуралар, таққослаш
далолатномаси, юк хатлари, қабул варақалари, талабнома, ишда иштирок
этувчи шахслар вакилларининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ва
бошқа ишга алоқадор ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топади.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак, шунингдек учинчи қисмига биноан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки
суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Юқорида қайд этилганларга асосан суд, кенгашнинг жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига 21.943.467,50 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво
талабини асосли деб ҳисоблаб, даъво аризасининг ушбу талабини
қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, кенгаш жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
10.971.734 сўм миқдорида пеня ундиришни сўраган.
ФКнинг 261-моддасига кўра неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади.
Қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган
ҳолларда тўлайдиган ва қоида тариқасида, қатъий пул суммасида
ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади.
Қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида
тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун
мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган
неустойка пеня ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил
04 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини
иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 103сон қарори 10-банди биринчи хатбошисида қонун ҳужжатлари ва шартномада
бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома
шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик (шартнома
интизомини бузганлик) учун Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик
юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси
тўғрисида”ги Қонуни 25 - 32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилиши,
агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ
ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги
шартномага асосан қўлланилиши ҳақида тушунтириш берилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.6-бандида мазкур
шартномага мувофиқ жавобгар даъвогарга тўлов муддати ўтказиб юборилган
ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи
миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50
фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
ФКнинг 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Қайд этилганларга асосан суд кенгашнинг жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига 10.971.734 сўм миқдорида пеня ундириш тўғрисидаги даъво
талабини ҳам шартнома шартларига кўра асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ суд, ФКнинг 326-моддасини ҳамда Пленум қарори 4-бандидаги
тушунтиришни инобатга олиб, ундирилиши талаб этилаётган 10.971.734 сўм
пеня суммасини камайтириб, пеняни 2.000.000 сўм миқдорида
қаноатлантириб, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни
лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмига
биноан, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш
ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида
белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган
бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда
ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд қилинганларга асосан суд, 658.304,03 сўм миқдоридаги давлат божи
ва 41.200 сўм миқдоридаги почта харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 66, 68, 74-75, 118, 128, 170, 176-180, 186-моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Ховос туман Фермерлар кенгашининг даъво аризаси қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Z M N- EKS CLUS ER” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан даъвогар “ФАРОВОН ЮРТ” фермер хўжалиги фойдасига
21.943.467,50 сўм миқдоридаги асосий қарз, 2.000.000 сўм миқдоридаги пеня
ва олдиндан тўланган 41.200 сўм миқдоридаги почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Жавобгар “Z M N- EKS CLUS ER” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан республика бюджетига 658.304,03 сўм миқдоридаги давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан белгиланган муддатда шу суд орқали Сирдарё
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки
кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
А.Я. Олламов