← Назад
Решение #2895751 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| ФК | 154 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2525/67529-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оқолтин тумани
2025 йил 02 сентябрь
Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламов раислигида,
судья ёрдамчиси Қ.Хусанов котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси
Савдо-саноат палатасининг “НЕФТГАЗМОНТАЖ” масъулияти чекланган
жамияти манфаатида, жавобгар «ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ
КОРХОНАСИ» акциядорлик жамиятига нисбатан 12.568.264,50 сўм асосий
қарз ва 6.284.132,25 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва унга
илова қилинган ҳужжатларни даъвогар вакиллари А.Карабаев (ишончнома
асосида) ва Н.Гаффаров (ишончнома асосида), шунингдек жавобгар вакили
Б.Худойбердиев (ишончнома асосида)лар иштирокида, ўз биносида
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси (бундан буён матнда
палата деб юритилади) “НЕФТГАЗМОНТАЖ” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга мурожаат
қилиб, жавобгар «ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ КОРХОНАСИ»
акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га
нисбатан 12.568.264,50 сўм асосий қарз ва 6.284.132,25 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво талабларини
қувватлаб, даъво аризасида кўрсатиб ўтилган важларни такрорлаб, шунингдек
жавобгар вакилининг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги илтимосномаси
асоссиз эканлигини билдириб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг даъво
талабларини рад этиб, даъвогар томонидан даъво муддати ўтказиб юборилган
ҳолда даъво тақдим этилганлигини маълум қилиб, даъво муддатини қўллашни
ва шунга асосан даъво талабини рад этишни сўради.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида юридик шахсларга электр
таъминоти етказиб бериш тўғрисида 2019 йил 01 январда 080469-сонли
шартномалар тузилган.
Унга кўра, жавобгар (таъминотчи) даъвогар (истеъмолчи)нинг
буюртмаси асосида ўзига тегишли туташтирилган тармоқлари орқали электр
энергиясини етказиб бериш, даъвогар эса, етказиб берилган электр энергияси
учун унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Ушбу шартномаларнинг амал қилиш муддати 2019-йил 31 декабргача
қилиб белгиланган.
Даъвогарнинг даъво талабларида келтирилишича, тарафлар ўртасидаги
шартномага асосан жавобгарнинг даъвогар олдида 12.568.264, сўм миқдорида
дебитор қарздорлиги вужудга келган.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни
ўрганиб чиқиб, жавобгар вакилининг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги
аризасини иш юритувига қабул қилишни, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъво аризасини даъво муддатини қўллаган ҳолда
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
“ФК” деб аталади) ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти
шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган
тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини
олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек
шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш,
тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини
ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг
созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонун ҳужжатларида ёки энергия
билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади.
ФК 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Суд муҳокамаси жараёнида жавобгар вакили судга даъво муддатини
қўллаш тўғрисида ариза тақдим этиб, аризада даъво аризасида кўрсатилган
ҳолатлар бўйича даъво муддати ўтиб кетганлиги сабабли даъвони рад
қилишни сўраган.
ФК 150-моддасида умумий даъво муддатининг уч йил эканлиги назарда
тутилган.
ФК 153-моддасига мувофиқ, бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш талаби
даъво муддатининг ўтганлигидан қатъи назар судда кўриб чиқиш учун қабул
қилинади.
Даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор
чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади.
Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг
ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво
муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2015
йил 19 июндаги 282-сон қарорининг 8.1-бандида, даъво аризаси юзасидан
берилган фикр-мулоҳазада билдирилган талаб бўйича даъво муддати
ўтганлиги билан бир қаторда бошқа асослар ҳам кўрсатилиб, билдирилган
талабни қаноатлантиришни рад этиш, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш
ёки иш юритишни тугатиш масаласи қўйилган бўлса ҳам, уни даъво
муддатини қўллаш ҳақидаги ариза сифатида қабул қилиш лозимлиги
тўғрисида тушунтириш берилган.
ФК 154-моддасида даъво муддати шахс ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини
билган ёки билиши лозим бўлган кундан, регресс мажбуриятлар бўйича даъво
муддати асосий мажбурият бажарилган пайтдан ўта бошлаши назарда
тутилган. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг юқорида кўрсатиб ўтилган қарорининг 11-бандида ҳам
тушунтириш берилган.
Суд даъвогар вакилларининг тарафлар ўртасидаги шартномани бекор
қилиш тўғрисида 2021 йилнинг 26 январь куни жавобгарга шартномани бекор
қилиш ва ва тармоқдан узиш тўғрисида ёзма равишда мурожаат қилинганлиги
тўғрисидаги важлари билан келишмайди.
Чунки, даъвогарнинг важларидаги ушбу ҳолат даъво муддатининг
узилишини англатмайди.
Шу сабабли суд, даъвогар вакилларининг тарафлар ўртасидаги
шартномони бекор қилиш тўғрисида 2021 йилнинг 26 январь куни жавобгарга
шартномани бекор қилиш ва ва тармоқдан узиш тўғрисида ёзма равишда
мурожаат қилинганлигини даъво муддатини узилишини кўрсатувчи факт
(ҳолат) сифатида баҳоламайди, шу сабабли даъво муддати ўтишини узилмаган
деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак. Юридик шахслар ва фуқароларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини
қўллаш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир чораларини
қўллаш учун асос бўлган ҳолатларни исботлаш мажбурияти назорат қилувчи
орган зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда
иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган
муддат доирасида очиб бериши лозим.
ИПКнинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама,
тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун
олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас.
Бундай ҳолатда суд, қайд этиб ўтилган қонун талаблари ва Пленум
қарорида назарда тутилган тушунтиришларга таяниб, жавобгарнинг даъво
муддатини қўллаш ҳақидаги аризасини иш юритувга қабул қилишни, даъвогар
томонидан даъво муддати узрсиз сабабларга кўра ўтказиб юборилган деб
ҳисоблаб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажатларни муҳокама
қилиб, Иқтисодий процессуал кодекси 116, 118-моддасига мувофиқ, давлат
божи ва почта харажатини тўлиқ ҳажмда даъвогар зиммасига юклашни, бунда
даъвогар томонидан давлат божи ва почта харажати олдиндан тўланганлигини
инобатга олишни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 112-114, 116, 118, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилди:
Жавобгар «ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ КОРХОНАСИ»
акциядорлик жамияти вакилининг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги оғзаки
аризаси иш юритувга қабул қилинсин.
Ўзбекистон
Республикаси
Савдо-саноат
палатасининг
“НЕФТГАЗМОНТАЖ” масъулияти чекланган жамияти манфаатида киритган,
жавобгар «ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ КОРХОНАСИ» акциядорлик
жамияти ҳисобидан 12.568.264,50 сўм асосий қарз ва 6.284.132,25 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар “НЕФТГАЗМОНТАЖ” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан Республика бюджетига 377.048 сўм миқдоридаги давлат божи
ундирилсин.
Даъвогар “НЕФТГАЗМОНТАЖ” масъулияти чекланган жамияти
томонидан 37.500 сўм миқдоридаги почта харажати олдиндан тўланганлиги
инобатга олинсин.
Даъвогар «НЕФТГАЗМОНТАЖ” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 93.750 сўм суд
харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида
шикоят бериши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
А.Я. Олламов