← Назад
Решение #2895759 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 150 | — | law | |
| ФКнинг | 155 | — | law | |
| ФКнинг | 162 | — | law | |
| ФКнинг | 153 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/4593-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025 йил 28 август
Сирдарё туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Курбанов раислигида,
судья ёрдамчиси Қ.Маҳамаджонов суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “SIRDARYO
AGRO ERVIS
TP”
масъулияти
чекланган
жамияти
манфаатида
жавобгар
“МАРКАЗИЙ
УРУҒЧИЛИК
КОМПАНИЯСИ” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма
корхонасидан 211 317 852 сўм асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги
иқтисодий ишни даъвогар вакили А.Абдужалилов (2025 йил 20 майдаги 01/27сонли ишончнома асосида иштирокида), жавобгар вакили, адвокати
Д.Шасимова (2025 йил 26 августдаги 40-сонли ишончнома, 27.08.2025
йилдаги 18-сонли адвокатлик ордери асосида) иштирокида, Сирдарё
туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси
(кейинги ўринларда палата деб юритилади) “SIRDARYO AGRO ERVIS TP”
масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)
манфаатида Сирдарё туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар - “МАРКАЗИЙ УРУҒЧИЛИК КОМПАНИЯСИ”
масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонасидан
211 317 852 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризадаги важларни такрорлаб,
бугунга қадар мавжуд қарздорлик қопланмаганлигини билдириб,
жавобгар 2021 йил 27 июлда 27-сонли ҳисоб-фактура орқали 3 дона КЕЙС
русумли пахта териш машиналарини қабул қилиб олганлигини, уларнинг
қиймати 836 287 787 сўмни ташкил этганлигини, ушбу техникалар бўйича
624 926 936 сўмлик ҳисоб-китоб ишлари қилиниб, 211 317 852 сўмлик
қарздорлик тўланмай қолганлигини, бу ҳақда тарафлар ўртасида 2021 йил
27 июлда таққослаш далолатномаси имзоланганлигини, жавобгар томонидан
2021 йил 29 июлда 57-сонли кафолат хати берилиб, унда қарздорликни
корхона фаолиятини бошлаган тақдирда тўлаш кафолати берилганлиги учун
судга
даъво
киритилмаганлигини
билдириб,
даъвони
тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Судда жавобгар вакили тарафлар ўртасида қарздорлик 2019 йил 27
июлдан
келиб
чиққанлигини,
даъво
қилиш
муддати
ўтказиб
юборилганлигини, даъво муддатини қўллаб даъвони рад этишни сўради.
Суд, иш юзасидан ишда қатнашувчи тарафлар вакилининг фикрни
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, жавобгар илтимосномасини иш
ҳужжатлари билан ўрганиб, қўйидаги асосларга кўра даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга
шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинчалик матнда ФК
деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
кераклиги белгиланган.
ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беришлиги
белгиланган.
ФК 386-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, олди-сотди шартномаси
бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб
топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг
учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2028 йил 30 июлда
4 дона КЕЙС русумли пахта-териш машиналарини харид қилиш бўйича
шартнома имзоланган.
Шартнома бўйича жавобгар 2021 йил 27 июлда 27-сонли ҳисоб-фактура
орқали 3 дона КЕЙС русумли пахта териш машиналарини қабул қилиб олган.
Уларнинг қиймати 836 287 787 сўмни ташкил этган. Ушбу техникалар бўйича
624 926 936 сўмлик ҳисоб-китоб ишлари қилиниб, 211 317 852 сўмлик
қарздорлик тўланмай қолган. Бу ҳақда тарафлар ўртасида 2021 йил 27 июлда
таққослаш далолатномаси имзоланган.
Даъвогарга жавобгар томонидан 2021 йил 29 июлда 57-сонли кафолат
хати берилиб, унда қарздорликни корхона фаолиятини бошлаган тақдирда
тўлаш кафолати берилган.
Шартномаларнинг 1-бандига мувофиқ даъвогар-сотувчи жавобгаролувчига аукционда харид қийматида сотиш мажбуриятини, харидор эса ушбу
шартнома шартларига мувофиқ тўловларни тўлаган холда қишлоқ хўжалик
техникасини қабул қилиш мажбуриятини олган.
Шартномада сотиб олувчи шартнома расмийлаштирилган кундан
бошлаб, сотувчининг ҳисоб рақамига сотиб олиш тўловининг олдиндан
100 фоиз тўлаш ошириш мажбуриятини олган.
Қарздорлик тўлаб берилмаганлиги учун даъвогар судга даъво
киритиб, 211 317 852 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
ФК 419-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар қонун
ҳужжатлари ёки олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини
муайян муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи
ўзига товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан
сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозим.
ФК 422-моддаси биринчи қисмига кўра, товарни насияга сотиш
шартномасида товар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилиши мумкин.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан
товарни насияга сотиш шартномасида олди-сотди шартномасининг муҳим
шартлари билан бир қаторда товар баҳоси ва миқдори кўрсатилган бўлса,
бундай шартнома тузилган ҳисобланади. Мазкур модданинг учинчи қисмида
сотиб олувчи ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган ва ўзига
топширилган товар учун навбатдаги тўловни шартномада белгиланган
муддатда амалга оширмаса, сотувчи шартномани бажаришдан бош тортишга
ва сотилган товарни қайтаришни талаб қилишга ҳақлилиги белгиланган.
Суд мажлисида жавобгар вакили ариза тақдим этиб, ФКнинг
19.06.2015 йилдаги “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун
ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида”ги 282-сонли Қарорнинг 4-бандига кўра, ФКнинг
150-моддасида кўрсатилган уч йиллик даъво муддати, қонун ҳужжатларида
ушбу муддатга қараганда қисқартирилган ёки узайтирилган, шунингдек даъво
муддати жорий қилинмайдиган талаблардан ташқари фуқаролик ҳуқуқий
муносабатлардан келиб чиқадиган барча талабларга нисбатан татбиқ этилади.
Қарорининг 11.2-бандига кўра, мажбуриятдаги шахсларнинг ўзгариши
(ФКнинг 155-моддаси) даъво муддати ва уни ҳисоблаш тартибининг
ўзгаришига олиб келмаслигини судлар инобатга олиши лозимлиги,
тугатилаётган
юридик
шахснинг
тугатиш
комиссияси
(тугатиш
бошқарувчиси) томонидан билдирилган талаблар бўйича даъво муддати,
тугатиш комиссияси (тугатиш бошқарувчиси) тайинланган кундан эмас, балки
тугатилаётган юридик шахснинг ўз ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки
билиши лозим бўлган кундан ўта бошлаши, янги тайинланган (сайланган)
юридик шахс раҳбари томонидан даъво муддатини ўта бошлаши у
тайинланган (сайланган) кундан бошлаб ҳисобланиши лозимлиги ҳақида важ
билдирилганда ҳам худди шу қоида татбиқ этилмаслиги ҳақида тушунтириш
берилган.
Қайд этилганларга кўра, даъвогар келтирган важлар бўйича жавобгарнинг
кафолат хати даъво муддатида узилишлар бўлганлигига асос ҳисобланмайди.
ФКнинг 162-моддасида белгиланганидек, асосий талаб бўйича даъво
муддати ўтиши билан қўшимча талаблар (неустойка, гаров, кафолат ва шу
кабилар) бўйича даъво муддати ҳам ўтган ҳисобланади.
ФКнинг 153-моддасига кўра даъво муддати суд томонидан фақат
низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ
қўлланади. Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво
муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун
асос бўлади.
Даъвогар даъво муддати даврида судга даъво аризаси киритмаган ва
даъво муддати узилишлар бўлганлиги судда даъвогар томонидан исботлаб
берилмади.
Қайд этилганларга асосан суд жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш
тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантириб, 211 317 852 сўм асосий
қарздорликни ундириш талабини рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридаги нормалардан келиб чиқиб, ҳисобланган 4 226 375,04 сўм
давлат божи тўловини даъвогардан Республика бюджетига ундиришни,
олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини тўланганлигини инобатга
олишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176–179-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
234, 236, 326, 333, 386-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят
ҳудудий бошқармасининг “SIRDARYO AGRO ERVIS
TP” масъулияти
чекланган жамияти манфаатида даъво аризаси қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар “SIRDARYO AGRO ERVIS
TP” масъулияти чекланган
жамияти томонидан 41 200 сўм почта харажати тўланганлиги инобатга
олинсин.
“SIRDARYO AGRO ERVIS
TP” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 4 226 375,04 сўм давлат божи тўлови Республика бюджетига
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция ёки
ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ойлик муддат ичида кассация
тартибида шу суд орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
У.Р. Курбанов