← Назад
Решение #2895760 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| Конституция | 130 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 66 | — | law | |
| ФКнинг | 335 | — | law | |
| амда ФК | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2502/11226-сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 28 август
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Раджабовнинг
раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили – раҳбар Ф.М
иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “Sird r
`min t Lux S vd ” МЧЖ (СТИР)
манфаатида жавобгар “Sird r
`” МЧЖ (СТИР ) ҳисобидан
2 474 605 564,99 сўм асосий қарз, 211 578 775,38 сўм пеня ва суд
харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармаси (кейинги ўринларда – палата) даъвогар “Sird r
`” МЧЖ
(кейинги ўринларда – даъвогар ва/ёки ижрочи) манфаатида судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Sird r
`” МЧЖ (кейинги
ўринларда – жавобгар ва/ёки буюртмачи) ҳисобидан 2 474 605 564,99 сўм
асосий қарз, 211 578 775,38 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни
сўраган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган палата ва жавобгар суд мажлисига келмади, шунингдек вакиллари
иштирокини таъминламади. Жавобгар судга даъво аризасига нисбатан
муносабатини билдирмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда - ИПК) нинг 170-моддасига асосан иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар
суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд ишни палата ва жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Судмажлисида иштирок этган даъвогар вакили палатанингдаъво
талабини қувватлаб, даъво аризасидаги важларини такрорлаб, даъво
аризасини қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилинингтушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд мажлисида тақдим этилган ҳужжатларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини
қисман қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасининг биринчи
ва учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида
одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
— ФК) нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида “уруғлик дон етказиб
бериш” тўғрисида 2024 йил 01 декабрда тузилган 59-сонли ва 59/1-сонли
қўшимча келишув (кейинги ўринларда — шартнома)дан келиб чиққан.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Шартноманинг 1.1-бандига асосан ижрочи буюртмачига уруғлик дон
маҳсулоти (кейинги ўринларда -маҳсулот)ни етказиб бериш, буюртмачи
етказиб берилган маҳсулотларни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини
олган.
Шартноманинг 3.1-бандига кўра, жавобгар юк хатига асосан олинган
маҳсулотлар учун юк хати расмийлаштирилган санадан бошлаб 30 кун муддат
ичида 100% миқдорида маблағни тўлаб беради.
Тарафлар ўртасида 2024 йилнинг 01 декабрдаги 99-сонли ва
18 декабрдаги 100-сонли электрон тарзда тасдиқланган ҳисобварақфактураларга
кўра,
даъвогар
томонидан
жавобгарга
жами
3 371 605 564,99 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган.
Бироқ, жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар учун
2024 йил
11 декабрда
36-сонли
тўлов
топшириқномаси
билан
900 000 000 сўмлик тўловлар амалга оширилиб, қолган 2 471 605 564,99 сўм
қарздорлик тўлаб берилмаган.
ФК 449-моддасининг учинчи қисмига кўра, агар маҳсулот етказиб
бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши
назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар
ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи
сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга
ҳақли.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Бироқ, жавобгар суд муҳокамасига келмади, маҳсулотлар учун
тўловлар амалга оширилганлигини тасдиқловчиҳужжатларни судга тақдим
этмади.
ИПК 66-моддасининг биринчи қисмига кўра иш бўйича далиллар ушбу
Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар
ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи
шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек
низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар
мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди.
Бироқ, суд муҳокамаси давомида тарафлар ўртасида тузилган электрон
тарзда тасдиқланган ҳисобварақ-фактуралар ва 2025 йил 16 январда
тасдиқланган 1-сонлисолиштирма-далолатномага кўра, жавобгарнинг
даъвогар олдидаги қарздорлиги 2 471 605 564,99 сўмни ташкил қилиши
аниқланди.
Юқорида қайд этилганларга асосан суд, палатанинг жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига 2 471 605 564,99 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги
даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни, қолган
(2 474 605 564,99 - 2 471 605 564,99 =) 3 000 000 сўм қисмини асоссиз деб
ҳисоблаб, қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Шунингдек, палата жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига жавобгар
томонидан шартнома бўйича мажбуриятлари ўз вақтида бажарилмаганлиги
учун 211 578 775,38 сўм пеня ундиришни сўраган.
Шартноманинг 4.2-бандида сотиб олувчи етказиб берилган маҳсулотлар
учун тўловни кечиктирганда, ҳар бир кечиктирилган кун учун сотувчига
0,05% миқдорида пеня тўлаши белгиланган.
Даъвогар томонидан 2025 йил 20 январдан 2025 йил 11 июль кунига
қадар бўлган 171 кун учун 211 578 775.38 сўм пеня ҳисобланган.
Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан маҳсулотлар ҳозирги кунга қадар
даъвогарга топширилмаганлиги сабабли, суд даъво талабининг пеня ундириш
қисмини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, суд 171 кунга ҳисобланган пенянинг кўпайишига, даъвогарнинг
ҳаракатсизлиги, шу вақтга қадар қарздорлик ва пеняни ундириш чораларини
кўрмаганлиги сабаб бўлганлиги учун ушбу ҳолатда даъвогарнинг ўзини ҳам
айби бор деб ҳисоблайди.
ФКнинг 335-моддасига кўра, агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик
туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки
бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига
кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан
етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик
туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ
миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга
ҳақли.
Шунингдек, суд, жавобгарнингшартнома бўйича мажбуриятларини
бажарганлик даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий
аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб,
неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорининг 4-бандида келтирилган тушунтиришлар ҳамда ФКнинг
326-моддасига мувофиқ суд мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг
мулкий аҳволини, қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши, пеня
ундирилиши жавобгарнинг мулкий аҳволига салбий таъсир қилиш
даражасини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, талаб
қилинган пеняни 50 000 000 сўмгача камайтиришни, қолган қисмини эса
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.Учинчи қисмига кўра,
даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар
жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети
даромадига ундирилади. Олтинчи қисмига биноан агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг
миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши
ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан
келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши
лозим.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига асосан
иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.
Палатанинг даъво талаблари қисман асосли деб ҳисобланганлиги боис,
суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабларини қисман асосли деб
топилганлигини инобатга олиб, иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд
харажатларини қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда даъвогар ва жавобгар зиммасига юклашни, даъвогар ҳисобидан
Республика бюджетига рад этилган жами даъво баҳоси 3 000 000сўмнинг
2 фоизи, яъни 60 000 сўм миқдорида давлат божи, жавобгар ҳисобидан
Республика бюджетига асосли деб ҳисобланган даъво баҳоси
2 474 605 564,99 сўмнинг 2 фоизи, яъни 53 663 686,81 сўм миқдорида давлат
божи ва даъвогар фойдасига 37 500 сўм почта харажатни ундиришни лозим
топиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68,
118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Jizz x Industri l `qim ” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “qim ”
МЧЖ фойдасига 2 471 605 564,99 сўм асосий қарз, 50 000 000 сўм пеня ва
37 500 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “qim qim ” МЧЖ ҳисобидан давлат бюджетига 53 663 686,81
сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар “qim qim ” МЧЖ ҳисобидан давлат бюджетига 60 000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
З.Т. Раджабов