← Назад
Решение #2895761 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 130 | — | law | |
| олларда ФК | 544 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/4591-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲА Л ҚИ Л УВ Қ АР О Р И
Сирдарё тумани
2025 йил 28 август
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Маҳамаджоновнинг котиблигида, даъвогар
Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят бошқармасининг "Сирдарё
Агросервис МТП" масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар
"АГРОСЕРВИС САЙХУНОБОД МТП ВА ИСМ" масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 1 938 161 123 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги
даъво аризасини, даъвогар вакили А.Абдужалилов (2025 йил 20 майдаги 01/27сонли -сонли ишончномага асосан)нинг иштирокида ўз биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон савдо-саноат палатаси (бундан кейинги матнларда “палата”
деб юритилади) "Сирдарё Агросервис МТП" масъулияти чекланган жамияти
(бундан кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилдаи) манфаатида жавобгар
"АГРОСЕРВИС САЙХУНОБОД МТП ВА ИСМ" масъулияти чекланган
жамияти (бундан кейинги матнларда жавобгар деб юритилди) ҳисобидан
1 938 161 123 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган палата ва жавобгар суд мажлисида вакиллари иштирокини
таъминламади.
Суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
127-129, 170-моддаларига асосан низони палата ва жавобгарлар йўқлигида ҳал
қилиш мумкин деб топди.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризасида келтирилган важларни
қувватлаб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд ишда иштирок этувчи тараф вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд
ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа
қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро
шартномалари асосида ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни
ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа нормативҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши
мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси
биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд
томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддасига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари
қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (матнда ФК деб
юритилади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 04.01.2018 йилда
03-сонли 19 дона КЕЙС 2366 русумли ғалла ўриш комбайнларини ижараси,
08.01.2018 йил “10 дона МХ1.8 русумли пахта териш машиналари ижараси”
бўйича, 01.05.2018 йилда “бино ва иншоатларни” ижараси бўйича 4-сонли
шартномалар имзоланган. Мазкур шартномалар бўйича 2018 йил давомида
жавобгар 274 890 076 сўмлик техника ижараси, 2 144 925 850 сўмлик бино ва
иншоатлар ижараси бўйича қарздорлиги мавжуд бўлган ва бу қарздорликдан
1 938 161 123 сўмлик ижара тўлови бўйича қарздорлик тўланмай қолган.
Шунга кўра даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар ҳисобидан 1 938 161 123 сўм қарздорликни ундиришни
сўраган.
ФК 535-моддасига кўра мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага
берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва
фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади.
ФК 544-модда бўйича мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш
Ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб
туриши шарт. Мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби,
шартлари ва муддатлари мулк ижараси шартномаси билан белгиланади. Булар
шартномада белгиланмаган ҳолларда одатда худди шундай мол-мулкни
ўхшаш ҳолатларда ижарага беришда қўлланиладиган тартиб, шартлар ва
муддатлар белгиланган деб ҳисобланади.
Мулк ижараси шартномаси ҳақ эвазига тузиладиган шартнома
ҳисобланади, шу сабабли ижарага олувчининг асосий мажбуриятларидан бири
мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни, яъни ижара ҳақини ўз вақтида
тўлашдир. Ижара ҳақини тўлаш муддатлари тарафлар томонидан белгиланади
ва шартномада кўрсатилади. Ижара ҳақини тўлаш муддати муайян сана ёки
давр билан белгиланиши мумкин. Ижара шартномасида ижара ҳақини тўлаш
муддати
кўрсатилмаган
ҳолларда
ФК
544-моддасининг иккинчи
қисми қоидалари қўлланилади. Ижарага олувчининг ижара ҳақини тўлаш
мажбурияти ижарага берилган мулк унга топширилган пайтдан бошлаб
вужудга келади.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
пленумининг “Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун
ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим
масалалари
тўғрисида”ги
2011 йил 1 декабрдаги 234-сонли Қарорида тушунтириш берилган.
Қайд этилганларга ва суд мажлисида аниқланган ҳолатларга кўра суд
даъвонинг асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, белгиланган.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 1 938 161 123 сўм
қарз ва 37 500 сўм почта харажатини, Республика бюджетига 38 763 222,46
сўм давлат божини ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118,176-180,186,192-моддаларини
қўллаб,
қарор қилади:
Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят бошқармасининг
"Сирдарё Агросервис МТП" масъулияти чекланган жамияти манфаатида
жавобгар "АГРОСЕРВИС САЙХУНОБОД МТП ВА ИСМ" масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан 1 938 161 123 сўм қарздорликни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар "АГРОСЕРВИС САЙХУНОБОД МТП ВА ИСМ" АЖ
ҳисобидан даъвогар "Сирдарё Агросервис МТП" АЖ фойдасига
1 938 161 123 сўм қарздорлик ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар "АГРОСЕРВИС САЙХУНОБОД МТП ВА ИСМ" АЖ
ҳисобидан Республика бюджетига 38 763 222,46 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд
орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида, олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят
қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
У.Р. Курбанов