← Назад
Решение #2895764 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 130 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 65 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онуни | 27 | — | law | |
| ФКнинг | 477 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/4281-сонли иш
Сирдарё шаҳри
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 27 август
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Махамаджонов котиблигида даъвогар
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг жавобгар –
“МУҲИДДИН ЎҒЛИ ЖАСУРБЕК” фермер хўжалигидан 17 778 532 сўм
асосий қарз ва 36 630 000 далолатномага асосан амалга оширилган қайта
ҳисоб-китоб, шартномавий миқдордан ортиқча истеъмол қилинган учун
66 385 440 сўм қўшимча тўлов, 15 730 386 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили
П.Зоҳидов (2025 йил 24 июлдаги 06/0745-сонли ишончнома асосида),
Ўзбекистон миллий Метрология институти давлат муассасаси Сирдарё
филиали мутахассиси О.Атабаевиштирокида, Сирдарё туманлараро
иқтисодий суди биносида ўтказилган судмажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (бундан кейинги
матнларда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво киритиб, “МУҲИДДИН
ЎҒЛИ ЖАСУРБЕК” фермер хўжалиги (бундан кейинги матнларда “жавобгар”
деб юритилди)дан 17 778 532 сўм асосий қарз ва 36 630 000 далолатномага
асосан амалга оширилган қайта ҳисоб-китоб, шартномавий миқдордан
ортиқча истеъмол қилинган учун 66 385 440 сўм қўшимча тўлов, 15 730 386
сўм пеняни ундиришни сўраган.
Даъво аризасида жавобгар томонидан 2024 йилнинг июль ойида
шартномавий миқдори 6456 кВт.соат бўлиб, амалда 11589 кВт.соат истеъмол
қилинган натижада 5133 кВт.соат учун қўшимча 5 133 000 сўм, август ойида
шартномавий миқдор 23 709 кВт.соат бўлиб, амалда 32 859,8 кВт.соат
истеъмол қилинган натижада 9150,8 кВт.соат учун қўшимча 18 301 600 сўм,
сентябрь ойида шартномавий миқдор 7364 кВт.соат бўлиб, амалда 22 647,8
кВт.соат истеъмол қилинган натижада 15 283,8 кВт.соат учун қўшимча
30 567 600 сўм, шунингдек, 2025 йилнинг январь ойида шартномавий миқдор
100 кВт.соат бўлиб, амалда 2230 кВт.соат истеъмол қилинган натижада 2130
кВт.соат учун қўшимча 426 160 сўм, февраль ойида шартномавий миқдор 100
кВт.соат бўлиб, амалда 2767 кВт.соат истеъмол қилинган натижада 2667
кВт.соат учун қўшимча 533 480 сўм, март ойида шартномавий миқдор 100
кВт.соат бўлиб, амалда 1628 кВт.соат истеъмол қилинган натижада 1528
кВт.соат учун қўшимча 305 720 сўм, апрель ойида шартномавий миқдор 100
кВт.соат бўлиб, амалда 13322 кВт.соат истеъмол қилинган натижада 13 222
кВт.соат учун қўшимча 2 644 520 сўм, май ойида шартномавий миқдор 100
кВт.соат бўлиб, амалда 13 461 кВт.соат истеъмол қилинган натижада 13 361
кВт.соат учун қўшимча 2 672 360 сўм, июнь ойида шартномавий миқдор 100
кВт.соат бўлиб, амалда 29105 кВт.соат истеъмол қилинган натижада 29005
кВт.соат учун қўшимча 5 801 000 сўм, жами 66 385 440 сўм 2024 йилнинг
июнь ойида шартномавий миқдордан ортиқча истеъмол қилинганлиги учун
белгиланган тарифнинг бир баравари миқдорда ҳисобланганлиги юзасидан
тузилган далолатномага асосан, 25.11.2024 йилда қайта ҳисоб китоб қилиниб,
2024 йилнинг июнь ойи учун қўшимча тўлов учун яна 36 630 000 сўм ҳисобкитоб қилинганлиги, асосий қарз 17 778 532 сўм асосий қарз ва 15 730 386 сўм
пеня тўланмай келаётганлиги учун жами 136 524 358 сўм қарздорликни
ундириш сўралган.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор
қилинган жавобгар ишда вакили иштирокини таъминламади.
Ушбу ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 170-моддасига кўра, ишни жавобгар вакили иштирокисиз
кўришини лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризадаги
важларини такрорлаб, 17 778 532 сўм асосий қарз, унга 5 386 895,20 сўм пеня
ҳисобланганлигини, ортиқча истеъмол қилинган электр энергияси учун
66 385 440 сўм, қайта ҳисоб-китоб бўйича 36 630 000 сўм қарздорлик ва
10 343 490,80 сўм пеня жами 136 524 358 сўм қарздорлик тўланмай
келинаётгани, 2025 йил давомида электрон базага жавобгар билан тузилган
шартномадаги лимит киритилмай, 100 КВТ миқдорида лимит
ўрнатилганлигини, лимитдан ортиқча истеъмол учун ҳисобланган тўлов ва
қайта ҳисоб-китоб натижасида ҳисобланган қарздорлик жавобгарга тегишли
счётчик бўйича ҳисобланганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни
сўради.
Ишда иштирок этган Ўзбекистон миллий Метрология институти давлат
муассасаси Сирдарё филиали мутахассиси жавобгарга тегишли электрон
ҳисоблагич қиёсловдан ўтказилганлиги, қиёслов натижаларига электр
ҳисоблагич давлат стандартлари талабларига мувофиқ келмаганлиги, ташқи
кўрик ва схеманинг, жамланмаларнинг бутлиги ҳолати талабга жавоб
бермаслиги аниқланганлиги, ўлчаш воситаси қўллашга яроқсизлиги бўйича
хабарнома берилганлиги, ушбу ўлчов воситаси орқали ҳақиқий электр энергия
сарфини аниқлаш имконсизлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни
сўради.
Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қўйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасига кўра,
фуқаролар
фаровонлигини
оширишга
қаратилган
Ўзбекистон
иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади.
Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шартшароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга
олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини
кафолатлайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра,ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан
кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
ФК деб юритилади) 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 02.02.2024 йилда электр
энергияси таъминоти бўйича шартнома тузилган.
Жавобгарга ўзаро тузилган шартномага кўра электр энергияси етказиб
берилган ва жавобгар томонидан йилда истеъмол қилинган электр энергияси
учун 30 000 00 сўм миқдорида тўлов амалга оширилган.
Даъвогар томонидан тақдим этилган ҳужжатлардан аниқланиши-ча,
Амалга оширилган 30 000 000 сўм тўлов чегириб ташланганда, жавобгар
томонидан даъвогарга ҳақиқий истеъмоли бўйича берилган ҳисобот бўйича
17 778 532 сўм асосий қарздорлик юзага келган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида электр таъминоти
шартномаси тузилган бўлиб, унга мувофиқ даъвогар (таъминотчи) электр
энергияси етказиб бериш, ўз навбатида жавобгар (истеъмолчи) электр
энергияси учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.6-банди талабига кўра
N га уланган ёки олдиндан
ҳақ тўлаш қурилмаси ва ҳисобга олиш приборига эга бўлган истеъмолчиларга
электр энергияси етказиб бериш олдиндан тўланган тўлов доирасида амалга
оширилиши белгиланган.
Даъвогар шартномага мувофиқ жавобгарга электр энергиясини етказиб
берган, аммо жавобгар шартномавий муносабатда зиммасига олган
мажбуриятини шартноманинг учинчи бўлимида назарда тутилган тартиб ва
муддатларда бажаришни таъминламаган ҳамда 2025 йил 01 июль ҳолатига
17 778 532 асосий қарз пайдо бўлган.
ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 333-моддасида
эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши лозимлиги белгиланган.
“Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 27-моддасида электр энергияси истеъмолчиларининг бир қатор
мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унга кўра истеъмолчи фойдаланилган
электр энергияси учун ҳақни электр таъминоти шартномасида белгиланган
муддатларда ўз вақтида тўлаши лозим.
Шартномада жавобгар энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб боришга
мажбурлиги белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномада ҳам, ёхуд қонун ҳужжатларида
ҳам буюртмачи шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли
жавобгарликдан озод қилиш учун бошқача тартиб белгиланмаган.
Мазкур ҳолатда даъво талабининг 17 778 532 сўм асосий қарзни
ундириш талаби жавобгар ҳақиқатда истеъмол қилинган электр энергия
бўйича ҳисобланганлиги, бу даъвогар судга тақдим этган ҳисоботлар билан
ҳам ўз тасдиғини топганлиги учун суд ушбу талабни асосли деб ҳисоблаб,
17 778 532 сўм асосий қарзни жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни
лозим топади.
Бундан ташқари даъвогар 17 778 532 сўм асосий қарзга нисбатан
5 386 895,20 сўм пеня ҳисобланганлигини учун асосий қарзга нисбатан шунча
миқдорда пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди.
ФКнинг 477-моддасида энергия таъминоти шартномаси бўйича
мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда,
энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган зарарнинг,
абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шартлиги
белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан истеъмолчи етказиб
берилган энергия учун шартномада белгиланган муддатларда тўловни амалга
оширмаса, ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун тўлов суммасининг
0,1 фоизи миқдорида, бироқ жами қарздорликнинг 50 фоизидан кўп бўлмаган
миқдорда пеня тўлашлиги белгиланган.
ФКнинг 326-моддасида эса, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги, бунда қарздор
мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган
тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари
эътиборга олиниши кераклиги кўрсатилган.
Мазкур ҳуқуқ нормаларидан ва суд мажлисида иштирок этган даъвогар
вакили кўрсатмасидан ҳамда жавобгар томонидан шартнома талабларини ўз
вақтида бажармаганлигини унинг иқтисодий аҳволи ёмонлашувидан келиб
чиққанлигини инобатга олиб, суд даъвогарнинг 5 386 895,20 сўм пеня
ундириш талабини қисман 1 700 000 сўмгача камайтириб, пеня ундириш
талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек,даъвогар жавобгар манзилига ўрнатилган ҳисоблагич
кўрсаткичларига асосланиб, жавобгарга шартномавий миқдордан ортиқча
истеъмол қилинганлиги учун 66 385 440 сўм қўшимча тўлов, далолатномага
асосан 36 630 000 сўм қайта-китобҳисоблаган ва ушбу асосий
қарздорликларни ундиришни сўраган.
Юзага келган катта миқдордаги қарздорлик бўйича шубҳа туғилганлиги
сабабли, жавобгар даъвогарга мурожаат қилган ҳамда ток-трансформатор ва
ҳисоблагичлар Миллий метрология институти Сирдарё вилоят филиали
томонидан қиёсловдан ўтказилган.
Ўтказилган қиёсловда жавобгар манзилига ўрнатилган электр
ҳисоблагич яроқсизлиги бўйича хабарнома тақдим қилинган.
Даъвогар томонидан 2024 йилнинг июль ойида шартномавий миқдори
6456 кВт.соат бўлиб, амалда 11589 кВт.соат истеъмол қилинган натижада
5133 кВт.соат учун қўшимча 5 133 000 сўм, август ойида шартномавий миқдор
23 709 кВт.соат бўлиб, амалда 32 859,8 кВт.соат истеъмол қилинган натижада
9150,8 кВт.соат учун қўшимча 18 301 600 сўм, сентябрь ойида шартномавий
миқдор 7364 кВт.соат бўлиб, амалда 22 647,8 кВт.соат истеъмол қилинган
натижада 15 283,8 кВт.соат учун қўшимча 30 567 600 сўм, шунингдек,
2025 йилнинг январь ойида шартномавий миқдор 100 кВт.соат бўлиб, амалда
2230 кВт.соат истеъмол қилинган натижада 2130 кВт.соат учун қўшимча
426 160 сўм, февраль ойида шартномавий миқдор 100 кВт.соат бўлиб, амалда
2767 кВт.соат истеъмол қилинган натижада 2667 кВт.соат учун қўшимча
533 480 сўм, март ойида шартномавий миқдор 100 кВт.соат бўлиб, амалда
1628 кВт.соат истеъмол қилинган натижада 1528 кВт.соат учун қўшимча
305 720 сўм, апрель ойида шартномавий миқдор 100 кВт.соат бўлиб, амалда
13322 кВт.соат истеъмол қилинган натижада 13 222 кВт.соат учун қўшимча
2 644 520 сўм, май ойида шартномавий миқдор 100 кВт.соат бўлиб, амалда
13 461 кВт.соат истеъмол қилинган натижада 13 361 кВт.соат учун қўшимча
2 672 360 сўм, июнь ойида шартномавий миқдор 100 кВт.соат бўлиб, амалда
29105 кВт.соат истеъмол қилинган натижада 29005 кВт.соат учун қўшимча
5 801 000 сўм, жами 66 385 440 сўм 2024 йилнинг июнь ойида шартномавий
миқдордан ортиқча истеъмол қилинганлиги учун белгиланган тарифнинг бир
баравари миқдорда ҳисобланганлиги юзасидан тузилган далолатномага
асосан, 25.11.2024 йилда қайта ҳисоб китоб қилиниб, 2024 йилнинг июнь ойи
учун қўшимча тўлов учун яна 36 630 000 сўм ҳисоб-китоб қилинган.
Бундан ташқари 2025 йил шартнома бўйича январь ойида 15 437,
февраль ойида 38 137, март ойида 18 161, апрель ойида 19 977, май ойида
47 218, июнь ойида 10 896 КВТ электр энергияси ажратилиши лозим бўлган
ҳолатда, даъвогар томонидан шартнома бўйича 2025 йил январь-июнь
ойларида 100 КВТдан электр ажратилиши бўйича хатоликка йўл қўйиб, дастур
бўйича 61 913 КВТ ортиқча истеъмол қилинган электр энергияси нотўғри
ҳисобланган.
Даъвогар жавобгарга тегишли электр ҳисоблагичи бутлиги талабларига
мувофиқ келмаганлиги аниқланмасдан, жавобгардан ҳисоблагич кўрсаткичи
асосида юзага келган қарздорликни ундиришни сўраган.
Ушбу ҳолатда ҳисоблагич кўрсаткичи орқали ҳисобланган қарздорлик
ҳақиқий энергия сарфини ифода этмаслиги сабабли, шартномавий миқдордан
ортиқча истеъмол қилинганлиги учун 66 385 440 сўм қўшимча
тўлов, далолатномага асосан 36 630 000 сўм қайта-китоб қилинган
қарздорликни ундириш талабини асоссиз деб ҳисоблайди ва даъвогарнинг
ушбу қарздорликларни ундириш талабини қаноатлантиришни рад қилишни
лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан ўз вақтида тўловни амалга
оширмаганлиги учун 15 730 386 сўм ҳисобланган пенядан, қайта ҳисоб китоб
ва ортиқча истеъмол қилинган электр энергияси учун 10 343 490,80 сўм пеня
ундириш талаби ҳам асосиздир.
Даъвогар томонидан жавобгардан ундирилиши сўралган шартномавий
миқдордан ортиқча истеъмол қилинганлиги учун 66 385 440 сўм қўшимча
тўлов, далолатномага асосан ҳисобланган 36 630 000 сўм қарздорлик ўз
тасдиғини топмаганлиги сабабли, суд, унга ҳисобланган пеняни ҳам асоссиз
деб ҳисоблайди ҳамда 10 343 490,80 сўм пеня ундириш талабини
қаноатлантириши рад қилишни лозим топади.
Қайд этилганларга асосан суд даъвогар фойдасига 17 778 532 сўм асосий
қарз, 1 700 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажатини ундиришни,
даъвонинг қолган талабини қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади.
Шу билан биргаликда, суд давлат божи ва почта харажатларини
тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, ИПКнинг 118-моддаси талабларига
асосан, даъвогардан республика бюджетига қаноатлантириш рад этилган
(113 358 930,80 сўмнинг 2 фоизи миқдорида) 2 267 178,62 сўм, жавобгардан
қаноатлантирилган суммага нисбатан 463 308,54 сўм давлат божини
ундиришни, олдиндан тўланган почта харажатини жавобгардан даъвогар
фойдасига ундиришни лозим топади.
Юқорида баён этилганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68,.74, 170, 118, 176-180, 186-моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари”акциядорлик жамиятининг
аризасини қаноатлантириш қисман қаноатлантирилсин.
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг жавобгар –
“МУҲИДДИН ЎҒЛИ ЖАСУРБЕК”фермер хўжалигидан фойдасига
17 778 532 сўм асосий қарз, 1 700 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажатини
ундирилсин.
Даъвонинг талабини қолган қисми қаноатлантиришдан рад этилсин
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ҳисобидан
2 267 178,62 сўм, “МУҲИДДИН ЎҒЛИ ЖАСУРБЕК”фермер хўжалигидан
республика бюджетига 463 308,54 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф Сирдарё туманлараро
иқтисодий суди орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга
киргач олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят беришга (протест
келтиришга) ҳақли.
Судья
У.Р. Курбанов