← Назад
Решение #2895766 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 144 | — | law | |
| онуннинг | 147 | — | law | |
| онуннинг | 151 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/3215-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВҚАРОРИ
Ховос тумани
2025 йил 27 август
Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида,
судья ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, тугатиш бошқарувчиси
А.Эшонқуловнинг «Боёвут Бунёдкор» хусусий ишлаб чиқариш фирмаси
манфаатида жавобгар АТ “Асакабанк” балансидаги ғишт заводи обьектидаги
гаровга олинмаган моддий бойликларни тугатиш бошқарувчисига бериш
бўйича мажбурият юклаш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий
ишни тугатиш бошқарувчиси Т.Махамадиев иштирокида ўз биносида
ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
а н и қ л а д и:
Тугатиш бошқарувчиси А.Эшонқулов «Боёвут Бунёдкор» хусусий
ишлаб чиқариш фирмаси (кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади)
манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, АТ “Асакабанк”
(кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади) балансидаги ғишт заводи
обьектидаги
гаровга
олинмаган
моддий
бойликларни
тугатиш
бошқарувчисига бериш бўйича мажбурият юклашни сўраган.
Суд мажлисида тугатиш бошқарувчиси Т.Махамадиев даъво ариза
важлари ҳужжатлар асосида тасдиқланмаганлиги сабабли даъвони рад
этишни сўради.
Суд мажлисида жавобгар иштирок этмади ва сабаби судга маълум
қилинмади, шу сабабли суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси (ИПК)нинг 128, 170-моддаларига асосан унинг
иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим топади.
Суд, иш ҳужжатлари билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъво
талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Аризачи «Асакабанк» акциядорлик жамияти қарздор «B
vut
Bun dk r» хусусий ишлаб чиқариш фирмасининг 4 292 833 684 сўм асосий
кредит, 15 104 137,55 сўм пеня ва 2 257 228 037,62 сўм фоиз жами
6 565 165 589,62 сўм кредит қарзини 28.09.2022 йил ҳолатига тўлаб
бермаганлиги сабабли, қарздорни тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топишни
сўраган.
Суднинг 2022 йил 07 октябрдаги ажрими билан ариза иш юритишга
қабул қилиниб, 12-1203-2201/977-сонли тўловга қобилиятсизлик тўғрисида
иш қўзғатилиб, кузатув жорий қилинган, 2022 йил 10 октябрдаги ажрим билан
Мавлянов Ботир Абдусаттарович муваққат бошқарувчиси этиб тайинланиб,
2022 йил 07 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан ариза қаноатлантирилиб,
қарздор тўловга қобилиятсиз деб топилиб, тугатишга доир иш юритиш
бошланган.
Суднинг 2023 йил 24 январдаги ажрими билан тугатиш бошқарувчиси
Мавлянов Ботир Абдусаттаровичнинг аризаси қаноатлантирилиб, тугатиш
бошқарувчиси Эшонқулов Абдумўмин Ботировичга алмаштирилган.
Тугатишга доир иш юритиш таомили давомида аниқланишича даъвогар
кредит мажбурияти таъминоти сифатида гаровга қўйилган жавобгарга
тегишли ғиш заводини кредит қарзи эвазига ўз балансига қабул қилган, лекин
завод ичидаги гаровга қўйилмаган мулкларни қайтариб олиш имкони
бўлмаётганлиги сабабли юқоридаги талаб билан тугатиш бошқарувчиси
томонидан судга даъво киритилган.
Даъво аризада банк қарздорнинг гаровга қўйилмаган мулкларини ўз
бошимчалик билан эгаллаб олгани, тугатиш бошқарувчи (комиссия)нинг
фаолиятига тўсқинлик қилаётгани, ушбу мулклар баҳоланмагани ва гаровга
қўйилмагани, шунингдек қарздорнинг хар хил турдаги мулклари (товар
моддий бойликлари)нинг жами қиймати 537 332 914,3 минг сўмни ташкил
қилиши баён қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонунининг
144-моддасида
тугатиш
бошқарувчисининг
бошқа
мажбуриятлари билан бирга қарздорнинг мол-мулкини ўз тасарруфига қабул
қилиши, уни инвентаризация қилиши ва баҳолашдан ўтказишни ташкил
этиши, унинг бут сақланиши чораларини кўриши мажбурияти белгиланган.
Қонуннинг147-моддасига мувофиқ тугатишга доир иш юритиш
жараёнида тугатиш бошқарувчиси қарздорнинг мол-мулкини инвентаризация
қилади ва унинг қийматини белгилайди.
Қонуннинг
151-моддасига
асосан,
қарздорнинг
мол-мулки
инвентаризация қилинганидан ва баҳоланганидан кейин тугатиш
бошқарувчиси, ушбу мол-мулкни электрон онлайн-аукцион шаклидаги
кимошди савдосида сотишга киришади, қарздорнинг мол-мулкини сотиш
тартиби ва муддатлари (жадвали) кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар
қўмитаси томонидан маъқулланган бўлиши керак.
Юқоридаги қонун талаблари амалда бажарилганлигини тасдиқловчи
ҳужжатлар даъво аризага илова қилинмаган ёки судга тақдим этилмади, даъво
аризада кўрсатилган қарздорга тегишли мулклар инвентаризация натижасида
аниқлангани ва аслида ушбу мулклар қарздорга тегишли эканлиги ёки
мавжудлиги, шунингдек уларнинг қиймати айнан даъво аризада кўрсатилган
миқдорни ташкил қилишини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинмаган,
бундан ташқари банкнинг тугатиш ишларини олиб боришга тўсқинлик
қилгани юзасидан бирор бир холат ёритилиб ҳужжат асосида тасдиқланмаган.
Юқоридагиларга асосан суд, тугатиш бошқарувчисининг важларини
асоссиз ва ҳужжатлар асосида ўз тасдиғини топмаган деб ҳисоблайди.
Баён этилганларга асосан суд, даъво ариза талабларини рад этишни,
41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасига бклашни ва тўланганлигини
инобатг аолишни, ИПК 118-моддасига асосан даъвонинг қаноатлантириш рад
этилган мажбурият юклаш талаби (қисми) бўйича 4 120 000 сўм давлат божи
тўловини даъвогар зиммасига юклашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Тугатиш бошқарувчиси А.Эшонқуловнинг «Боёвут Бунёдкор» хусусий
ишлаб чиқариш фирмаси манфаатида жавобгар АТ “Асакабанк” балансидаги
ғишт заводи обьектидаги гаровга олинмаган моддий бойликларни тугатиш
бошқарувчисига бериш бўйича мажбурият юклаш тўғрисидаги даъво
талабини қаноатлантириш рад эитлсин.
Даъвогар «Боёвут Бунёдкор» хусусий ишлаб чиқариш фирмаси
зиммасидаги почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин.
Даъвогар «Боёвут Бунёдкор» хусусий ишлаб чиқариш фирмасидан
Республика Бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф, бир ой муддат ичида шу суд орқали
Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ойлик муддатда кассация шикояти
бериши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ў.Х. Йўлдошев