Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2502/10862 Дата решения 26.08.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 968f640b-c52b-4cd8-9445-62e73f444b5f Claim ID PDF Hash 22eae0ffcb32037a... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
Конституциянинг 130-моддаси Конституция 130 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2502/10862-сонли иқтисодий иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 26 август Гулистон туманлараро иқтисодий суди судьяси З.Раджабовнинг раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили – бош юрисконсульт М.Алимкулов (21.04.2025 йилдаги 4-16/2-сон ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар rm ql riАТБ манфаатида жавобгар rm ql ri ва қўшимча жавобгар rm ql ri ҳисобидан 58 181 820 сўм муддати ўтган асосий қарз ва 70 377 245 сўм фоиз қарзини солидар тартибда ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси (палата) даъвогар rm ql riАТБ (даъвогар ва/ёки банк) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар rm ql ri МЧЖ (жавобгар ва/ёки қарз олувчи) ва қўшимча жавобгар rm ql ri МЧЖ (қўшимча жавобгар ва/ёки кафил) ҳисобидан 58 181 820 сўм муддати ўтган асосий қарз ва 70 377 245 сўм фоиз қарзини солидар тартибда ундиришни сўраган. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган палата ва жавобгар суд мажлисига келмади, шунингдек вакил(лар)и иштирокини таъминламади, бироқ, палата даъво аризасида ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакиллари иштирокисиз кўришни сўраган. Шу сабабли суд ишни палата ва жавобгар вакил(лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили иш бўйича тушунтириш бериб, ундаги важларни такрорлаб, бугунги кунда жавобгарнинг кредит шартномаси бўйича қарздорлиги тўлиқ сўндирилганлиги, кредитдан қарздорлиги мавжуд эмаслиги сабабли даъво аризасини рад этишни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни сўради. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан палатанинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи ва учинчи қисмларига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) нинг 234-моддаси иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 13 ноябрда тузилган 51-сон кредит шартномаси (кредит шартнома) ва 2024 йил 13 ноябрда тузилган 51К-сон кафиллик шартномаси (кафиллик шартномаси) дан келиб чиққан. ФКнинг 744-моддасига биноан кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида тузилган шартномасининг 1.1-бандига асосан банк қарз олувчига шартномада кўрсатиб ўтилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш мажбуриятини, қарз олувчи эса ўз навбатида олинган пул маблағларини белгиланган муддатда қайтариш ва фоизлар тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2-бўлимига кўра, банк қарз олувчига айланма маблағларни тўлдириш учун йиллик 28,4 фоиз ҳақ тўлаш шарти билан 36 ой муддатга 480 000 000 сўм кредит ажратиш мажбуриятини олган. Банк шартномага асосан мажбуриятларини бажарган. Бироқ, жавобгар томонидан кредит шартномасининг 4.2.1-бандида кўрсатиб ўтилган мажбуриятларини бажармасдан, кредит ва у бўйича ҳисобланган фоизларини белгиланган муддат ва миқдорда тўламаган. Натижада 2025 йил 20 июнь ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида кредитдан 58 181 820 сўм муддати ўтган асосий қарзи ва 70 377 245 сўм фоиз қарзи вужудга келган. Даъвогарнинг кредит қарздорлигини сўндириш ҳақидаги огоҳлантириш хатлари жавобгар ва қўшимча жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган, қарздорликлар тўлаб берилмаган. Шундан сўнг, палата банк манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар томонидан олинган кредит маблағлари кредит шартномасида назарда тутилган муддатда жавобгар ва қўшимча жавобгар томонидан қайтариш мажбурияти бажарилмаганлиги инобатга олиб, даъво талабларини қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар, жавобгар ва кафил ўртасида кафиллик шартномаси тузилиб, ушбу шартномада банк ва қарздор ўртасидаги кредит шартномаси бўйича умумий кредит миқдори 480 000 000 сўм, кафиллик суммаси 600 000 000 сўм эканлиги белгиланган. ФК 292-моддасининг биринчи қисмига кўра, кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади. ФК 293-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. Ушбу модданинг учинчи қисмига асосан, башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кў ган бошқа зарарларни тўлайди. Худди шунга ўхшаш қоида кафиллик шартномасининг 1.1-бандида ҳам назарда тутилган. Юқоридагиларга кўра, суд кафил ва жавобгарнинг жавобгарлиги солидар эканлигини инобатга олиб, муддати ўтган асосий қарз ва фоиз қарзини қарздор ва кафилдан солидар тартибда ундиришни лозим топади. Бироқ, суд муҳокамасида банк томонидан судга тақдим этилган 2025 йил 25 августдаги 08/26-сон маълумотнома ва кредит ҳисобварағининг банк айланмасидан аниқланишича, 2025 йил 20 август санасида жавобгар кредит шартномаси бўйича кредитдан қарздорликларини тўлиқ сўндирган. Шу муносабат билан жавобгарнинг 2025 йил 20 август ҳолатига даъвогар томонидан ҳисобланган кредит қарздорликлари даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилган, қарздорликлар тўлиқ бартараф қилинган. Юқорида қайд этилганларга асосан суд, палатанинг даъвогар манфаатида 2025 йил 20 июнь ҳолатига ҳисобланган кредитдан 58 181 820 сўм муддати ўтган асосий қарзи ва 70 377 245 сўм фоиз қарзини ундириш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига биноан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бешинчи қисмига биноан даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Палатанинг даъво талаблари асосли деб ҳисобланганлиги сабабли суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига биноан иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. Юқоридагиларга кўра суд, даъво аризасини даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилганлиги боис қаноатлантиришни рад этишни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига даъво суммасининг 2 фоизи миқдорида (58 181 820 + 70 377 245 = 128 559 065 х 2%=) 2 571 181,30 сўм давлат божи ҳамда даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-180, 186, 192- моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар rm ql riМЧЖ ҳисобидан даъвогар rm ql riАТБ фойдасига 37 500 сўм почта харажати ҳамда республика бюджетига 2 571 181,30 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья З.Т. Раджабов