Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2503/11227 Дата решения 26.08.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Сирдарё вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси Ответчик / Подсудимый SIRD RY SUV
Source ID 3922f7cd-5c74-4624-b7ec-2ea5067ec60f Claim ID PDF Hash 9b115e6c4cb4e80e... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 13-моддаси ИПКнинг 13 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2503/11227-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 26 август Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Холиковнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, тарафлардан даъвогар вакили О.Каримов (2025 йил 18 августдаги 02/0-1437-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Ж.Эргашев (2025 йил 3 январдаги К-01/04-3-сонли ишончнома асосида), “Sirvil rl ih ” бўлинмаси мутахассиси А.Босимов иштирокида, даъвогар Сирдарё вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасининг жавобгар “SIRD RY SUV ’ IN ” акциядорлик жамияти ҳисобидан 467 759 970 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар Сирдарё вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида жавобгар “SIRD RY SUV ’ IN ” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 467 759 970 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризага эътироз билдириб, даъвогарнинг даъво талаби асоссиз эканлиги ҳақида важлар келтириб, қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган “Sirvil rl ih ” бўлинмаси мутахассиси А.Босимов бўлинма томонидан суғориладиган ерлар учун нобудгарчилик тўлов суммаси ҳисобланганлигини тушунтириб, даъво суммаси ҳисобкитобини тақдим этиб, даъво аризаси бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахслар тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризани қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 26 июндаги Ф-33-сонли фармойишига асосан жавобгар тасарруфига жами 4 гектар майдони “Сув иншооти қурилиши учун” ажратилган ҳамда ер фонди тоифаси ўзгартирилган. Фармойишнинг 2-банди бирнчи хат бошида қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни белгиланган тартибда қопланишини кўрсатиб ўтилган. Сирдарё вилоят ҳокимининг 2024 йил 13 августдаги 249-9-0-Q/24-сонли қарорига мувофиқ жавобгарнинг 2024 йил 24 июлдаги 01/04-61-сонли ва Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят бошқармасининг 2024 йил 25 июлдаги 08-26/1171-сонли мурожаатлари асосида “Сирдарё вилоятининг туман ҳамда шаҳарларида ичимлик сув ва оқова сув тизимини ривожлантириш” лойиҳаларини амалга ошириш учун Сирдарё вилоятининг Гулистон, Оқолтин, Сардоба ва Сирдарё туманлари ҳудудларига тегишли туман ҳокимликлари захирасидаги саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлардан ҳар бир туман ҳудудидан 1,0 гектардан иловага мувофиқ жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланиш учун ажратилган. Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг “Ўздаверлойиҳа” институти “Sirvil rl ih ” бўлинмаси томонидан суғориладиган ерлар учун нобудгарчилик тўлов суммаси ҳисобланган маълумотига кўра, Гулистон тумани Аҳиллик МФЙ Пахтабод СИУдаги 114қ-контурдан бонитетли балл 45 бўлган 1,0 гектар суғориладиган екин ер майдони учун нобудгарчилик тўлови 467 759 970 сўм ҳисобланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146-сонли қарори билан тасдиқланган “Ер участкалари егалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг (кейинги ўринларда-Низом) 21-бандида ер участкалари берилаётган юридик ва жисмоний шахслар томонидан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича маблағлар тўлаб берилиши ва қуйидагича тақсимланиши: суғориладиган ерлар учун нобудгарчилик тўловининг (ҳисобланган маблағнинг) 90 фоизи, лалми ерлар, суғориладиган ва лалми бўз ерлар, пичанзорлар ва яйловлар учун нобудгарчилик тўловининг (ҳисобланган маблағнинг) 95 фоизи Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига; суғориладиган ерлар учун нобудгарчилик тўловининг (ҳисобланган маблағнинг) 10 фоизи, лалми ерлар, суғориладиган ва лалми бўз ерлар, пичанзорлар ва яйловлар учун нобудгарчилик тўловининг (ҳисобланган маблағнинг) 5 фоизи Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига ўтказилиши белгиланган. Жавобгарни қарздорликни тўлаш юзасидан 2025 йил 22 апрелдаги 01-04-23-32-сонли огоҳлантириш хати юборилган. Бироқ, жавобгар томонидан 467 759 970 сўм маблағ тўлаб берилмаган. Низомнинг 22-бандида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт в молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўрмон хўжалиги агентлиги ҳамда уларнин. ҳудудий бошқармалари ушбу маблағларнинг ўз вақтида тушишини ва ҳисобга олинишин шунингдек, қонунчиликда белгиланган тартибда йўналтирилишини таъминлаши белгиланган. Давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилояти бошқармасининг 2025 йил 26 августдаги 5947-сонли хатига кўра, Гулистон тумани Аҳиллик МФЙ Пахтабод СИУдаги 114қ-контурдан бонитетли балл 45 бўлган 1,0 гектар ер майдони қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидаги суғориладиган экин ерлар эканлиги маълум қилинган. Жавобгарга нисбатан доимий фойдаланиш учун ер беришда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги миқдори Низомнинг 30-бандидан назарда тутилган формула бўйича аниқланган. Ушбу фактлар даъвогар вакили ва мутахассис берган тушунтиришлари ҳамда бошқа ишга алоқадор далиллар билан ўз тасдиғини топади. Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 467 759 970 сўм қарздорлик тўлови ундириш ҳақидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова сифатида тасдиқлаган давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Қайд этилганларга асосланиб, суд даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига жами 467 759 970сўм даъво баҳосининг 2 фоизи, яъни бўйича 9 355 199,4 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатларини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 74-75, 118, 128, 170, 176-180, 186моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л ад и: Даъвогар Сирдарё вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасининг даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар “SIRD RY SUV ’ IN ” акциядорлик жамияти ҳисобидан даъвогар Сирдарё вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси фойдасига 467 759 970 сўм қарздорлик ва олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар “SIRD RY SUV ’ IN ” акциядорлик жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 9 355 199,4 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья М.А. Холиков