Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2503/10666 Дата решения 26.08.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 62c4cf3f-d71c-4949-9f9a-68c416657408 Claim ID PDF Hash 85df6fac3fbe1deb... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 298-моддаси ФКнинг 298 law
олатларни ИПКнинг 73-моддаси олатларни ИПК 73 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2503/10666-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 26 август Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиковнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Н.Ахроров (2025 йил 9 июндаги 09/01-сонли ишончнома ва 2025 йил 9 июндаги 35-сонли ордер асосида), жавобгар вакиллари Б.Эргашев (2025 йил 10 июндаги 496-сонли ишончнома асосида), О.Алланазаров (2025 йил 6 январдаги 432-сонли ишончнома асосида), С.Ялгашев (2025 йил 21 мартдаги ОР-29-сонли ишончнома асосида), “ il n -D” масъулияти чекланган жамияти рахбари вакили Р.Усмонов (2025 йил 4 августдаги 08/01-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “ rk Im ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “ r stb nk” хусусий акциядорлик банки ҳисобидан 2 174 721 407,61 сўм пул маблағи ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган иш ҳужжатлари билан биргаликда ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар “ rk Im ” масъулияти чекланган жамияти (даъвогар/кафил) Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар “ r stb nk” хусусий акциядорлик банки (жавобгар/банк) ҳисобидан 2 174 721 407,61 сўм пул маблағи ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 18 июлдаги ажрими билан “ il n -D” масъулияти чекланган жамияти (қарздор) низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, кафиллик билан таминланган сумманинг 22 фоиздан 24 фоизга оширилиши учун кафилнинг розилиги олинмаганлиги, бу билан кафил жавобгарлигининг ошишига сабаб бўлганлиги, жами 15 000 000 000 сўм кредитнинг йиллик 2 фоизи йирик сумма эканлиги, кафил учун оғир оқибатларга олиб келиши ҳақида важлар келтириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво аризага эътироз билдириб, эътирознома тақдим этиб, ундаги важларни такрорлаб, кафиллик шартномасига кўра, кафилнинг кафиллик суммаси 15 000 000 000 сўм деб белгиланганлиги, кафил ҳисобидан маблағлар кафилнинг жавобгарлиги доирасида ундирилганлиги, даъвогар томонидан асосий мажбуриятларнинг ўзгариши кафил учун жавобгарликнинг ошишига ёки бошқа ноқулай оқибатларга олиб келганлиги исботланмаганлиги, даъвогарнинг кафиллик шартномаси доирасида тўланган маблағларни қарздордан регресс тартибда ундириш ҳуқуқи мавжуд эканлиги, банк филиали ходимлари қарздорнинг раҳбари билан бўлган суҳбат жараёнида, кафил томонидан банк ҳисобига ундирилган маблағларни қарздор кафилга нақд пул кўринишида тўлаб берганлиги, ўзаро келишиб олганлиги тўғрисидаги маълумотларни эшитганлиги ҳақидаги важлар келтириб, даъвони рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган қарздор вакили даъво ариза бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шасхлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (ФК) 234-мддасига кўра, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан кўринишича, банк ҳамда қарздор ўртасида 2021 йил 21 октябрда 36 ой муддатга 15 000 000 000 сўмлик лимит меъёрида 3-сонли бош кредит шартномаси тузилиб, ушбу шартноманинг 4.1-бандига кўра, кредит маблағларидан фойдаланганлик учун кредит фоиз ставкаси йиллик 22 фоиз деб белгиланган. Банк ва қарздор ўртасида 2021 йил 21 октябрда тузилган 3-сонли Бош кредит шартномасига таъминот сифатида 2021 йил 21 октябрда кафил иштирокида 435-сонли кафиллик шартномаси тузилиб, шартноманинг 1.1-бандига кўра, кредит фоиз ставкаси 22 фоиз, кафиллик миқдори 15 000 000 000 сўм деб белгиланган. Сўнг, банк ва қарздор ўртасида 2021 йил 21 октябрда тузилган 3-сонли бош кредит шартномасига 2023 йил 26 июлда 1-сонли қўшимча келишув тузилиб, бош кредит шартномасининг 4.1-бандидаги кредит маблағларининг фойдаланганлик учун кредит фоиз ставкаси йиллик 24 фоизга ўзгартирилган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, банк томонидан кафил ҳисоб рақамидан 2023 йил декабрь ойидан 2024 йил февраль ойларида жами 2 174 721 407,61 сўм миқдорда пул маблағлари ечиб олинган. Кейинчалик, “ n r b nk” акциядорлик жамияти ва банк ҳамда қарздор ўртасида 2024 йил 5 мартда 16-сонли талаб қилиш ҳуқуқидан воз кечиш тўғрисида шартнома тузилган. Мазкур шартномага кўра, банк ва қарздор ўртасида 2021 йил 21 октябрда тузилган 3-сонли бош кредит шартномаси бўйича “ n r b nk” акциядорлик жамияти банкнинг ўрнига янги кредитор бўлиши ҳамда банкнинг қарздордан 10 354 672 999 сўм миқдорида пул маблағларини талаб қилиш ҳуқуқлари “ n r b nk” акциядорлик жамиятига ўтказилиши белгиланган. Даъвогар даъво аризасида банк ва қарздор бош кредит шартномасига қўшимча келишув тузга ҳолда кредит маблағларининг фойдаланганлик учун кредит фоиз ставкаси йиллик 24 фоизга ўзгартириши юзасидан кафилнинг розилиги олинмаганлиги, ФКнинг 298-моддасида кафиллик билан таъминланган мажбурият кафилнинг розилигисиз жавобгарликнинг ошишига ёки унинг учун бошқа ноқулай оқибатларга олиб келадиган тарзда ўзгартирилган тақдирда кафиллик бекор бўлиши белгиланганлиги, шу сабабли кафиллик бекор бўлган деб ҳисобланиши, банк томонидан кафил ҳисобидан 2 174 721 407,61 сўм маблағ ноқонуний ечиб олинганлиги ҳақида важлар келтирган. ФКнинг 298-моддаси биринчи қисмирга кўра, кафиллик билан таъминланган мажбурият бекор бўлгач, шунингдек ушбу мажбурият кафилнинг розилигисиз жавобгарликнинг ошишига ёки унинг учун бошқа ноқулай оқибатларга олиб келадиган тарзда ўзгартирилган тақдирда кафиллик бекор бўлади. Бироқ, даъвогарнинг ушбу важлари даъвони қаноатлантириш учун асос бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/50-сонли қарорининг 34-бандида кафил учун жавобгарликнинг ошишига ёки бошқа ноқулай оқибатларга олиб келадиган тарзда асосий мажбурият кафилнинг розилигисиз ўзгартирилган бўлса, асосий мажбуриятга ўзгартириш киритилган пайтдан кафиллик бекор бўлиши, асосий мажбуриятнинг ўзгариши унинг учун жавобгарликнинг ошишига ёки бошқа ноқулай оқибатларга олиб келганлигини исботлаш мажбурияти кафилга юклатилиши ҳақида тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда бош кредит шартномасига қўшимча келишув билан киритилган ўзгартиришлар даъвогарнинг розилигисиз тузилганлиги ҳолати кафилликни бекор қилиш учун асос бўла олмайди. Кафиллик шартномасида кафилликнинг муддати кўрсатилмаган, бирок кафиллик шартноманинг 3.1-бандида шартнома уни тарафлар имзолаган вақтдан бошлаб кучга кириши шартномасидаги мажбуриятлар тўлиқ бажарилгунга қадар амалда бўлиши белгиланган. Шунингдек, кафиллик шартномасида кафиллик миқдори 15 000 000 000 сўм деб белгиланган бўлиб, гарчи бош кредит шартномаси бўйича қўшимча келишувга асосан кредит маблағларининг фойдаланганлик учун кредит фоиз ставкаси йиллик 24 фоизга ўзгартирилган бўлса-да, ушбу ҳолат даъвогарнинг кафиллик бўйича мажбурият микдори, яъни унинг жавобгарлигини ошишига олиб келмаган. Аниқланишича, Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг 4-1201-2402/3116-сонли иш юзасидан 2025 йил 19 майдаги қарори билан даъвогар “ n r b nk” акциядорлик жамиятининг даъво аризаси асосида қабул қилинган Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 24 январдаги ҳал қилув қарори ва Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг 2025 йил 26 мартдаги қарори ўзгартирилган. Бироқ, Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг 2025 йил 19 майдаги қарори билан аниқланган ҳолатларни ИПКнинг 73-моддасига мувофиқ мазкур низо доирасидаги ҳолатларга татбиқ этган ҳолда, исботлашга муҳтож эмас деб баҳолаб бўлмайди. Чунки, тафтиш инстанциясининг қарори қарздор ва “ n r b nk” акциядорлик жамияти ўртасида тузилган кредит шартномасидан келиб чиққан низо юзасидан қабул қилинган. ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Юқоридагиларга кўра, суд асосий мажбуриятнинг ўзгариши кафил учун жавобгарликнинг ошишига ёки бошқа ноқулай оқибатларга олиб келганлиги ҳолати исботланмаган деб ҳисоблаб, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра, Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Суд, суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, даъвогарнинг даъво талаблари рад этилганлиги, суд харажатлари даъвогар томонидан олдиндан тўланмаганлигини инобатга олиб, иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини даъвогарга юклашни, олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 43 494 428,16 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 74, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л ад и: Даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “ K I ” масъулияти чекланган жамияти томонидан олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Даъвогар “ K I ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 43 494 428,16 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья М.А. Холиков