Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1204-2501/4500 Дата решения 26.08.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение E MPLE RISE Ответчик / Подсудимый
Source ID ebaa1ea2-18ac-4813-b615-fb4526115dfb Claim ID PDF Hash efd95d6f5da1525c... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
онунининг 64-моддаси онуни 64 law
збекистон Республикасининг Бюджет кодекси 122-моддаси збекистон Республикасининг Бюджет кодекси 122 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1204-2501/4500-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Оқолтин тумани 2025 йил 26 август Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламов раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусановнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “E MPLE RISE” масъулияти чекланган жамияти манфаатида киритган, жавобгар Оқолтин туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига нисбатан тарафлар ўртасида 2025 йил 04 февралда тузилган 2-сонли шартнома, 2025 йил 04 мартда тузилган 3-сонли шартнома, 2025 йил 04 апрелда тузилган 4-сонли шартнома, 2025 йил 05 майда тузилган 5-сонли шартнома, 2025 йил 02 июнда тузилган 6-сонли шартнома ва 2025 йил 01 июлда тузилган 0107-сонли шартномалар ҳақиқий эмаслиги сабабли ҳақиқий эмаслик оқибатини қўллаган ҳолда 424.490.481,23 сўм миқдоридаги пул маблағини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни Оқолтин туман прокурорининг ёрдамчиси О.Қобилов, даъвогар вакили (раҳбар) Б.Абдусатторовлар иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда - палата) судга мурожаат қилиб, даъвогар “E MPLE RISE” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда - даъвогар) манфаатида киритган, жавобгар Оқолтин туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими (кейинги ўринларда - жавобгар)га нисбатан тарафлар ўртасида 2025 йил 04 февралда тузилган 2-сонли шартнома, 2025 йил 04 мартда тузилган 3-сонли шартнома, 2025 йил 04 апрелда тузилган 4-сонли шартнома, 2025 йил 05 майда тузилган 5-сонли шартнома, 2025 йил 02 июнда тузилган 6-сонли шартнома ва 2025 йил 01 июлда тузилган 0107-сонли шартномалар ҳақиқий эмаслиги сабабли ҳақиқий эмаслик оқибатини қўллаган ҳолда 424.490.481,23 сўм миқдоридаги пул маблағини ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга Сирдарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси ҳамда Сирдарё вилоят иқтисодиёт ва молия бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво ариза важларини қувватлаб, тарафлар ўртасидаги шартномалар тўғридан-тўғри тузилганлигини, бу бўйича танлов ўтказилмаганлигини маълум қилиб, 2025 йилдаги қарздорлик учун тўланган маблағлар инобатга олинган ҳолда даъвога киритилганлигини билдириб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган прокурор ишда мавжуд ҳужжатларга асосан суддан қонуний қабул қилишни сўради. Жавобгар ва палата, шунингдек Сирдарё вилояти ғазначилик хизмати бошқармаси ҳамда Сирдарё вилоят иқтисодиёт ва молия бошқармаси иштирок этмади ва иштирок этмаслик сабаби судга маълум қилинмади, шу сабабли суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128, 170-моддаларига асосан уларнинг иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини, иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабларини қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2025 йил давомида мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари истеъмоли учун озиқ овқат маҳсулотлари харид қилиш учун тарафлар ўртасида шартномалар имзоланиб, маҳсулотлар харид қилинган, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларига кўра тендер ва шартномаларни ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаган. Хусусан,тарафлар ўртасида 2025 йил 04 февралда тузилган 2-сонли шартнома, 2025 йил 04 мартда тузилган 3-сонли шартнома, 2025 йил 04 апрелда тузилган 4-сонли шартнома, 2025 йил 05 майда тузилган 5-сонли шартнома, 2025 йил 02 июнда тузилган 6-сонли шартнома ва 2025 йил 01 июлда тузилган 0107сонли шартномаларга асосан харид қилинган озиқ овқат маҳсулотлари қиймати жами 424.490.481,23 сўмни ташкил этиб, ушбу шартномалар бўйича тендер ўтказилмаган, жавобгарнинг ҳисоб рақамида пул маблағи йўқлиги сабабли ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаган, натижада ушбу шартномалар ҳақиқий эмаслиги сабабли, ҳақиқий эмаслик оқибатини қўллаб жавобгардан 424.490.481,23 сўм миқдоридаги пул маблағни ундириш сўралган. Суд, даъвогарниг важларини қисман тасдиқланган деб ҳисоблайди, чунки тарафлар 2025 йил давомида мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари истеъмоли учун озиқ овқат маҳсулотлари харид қилиш учун шартномалар имзоланиб, маҳсулотлар харид қилинган, тендер ўтказиш ва шартномаларни ғазначиликдан рўйхатдан ўтказиш тартибига риоя қилинмаган. Натижада, тарафлар ўртасида тўғридан-тўғри шартномалар имзоланиб, тендер ўтказиш ва шартномаларни ғазначиликдан рўйхатдан ўтказиш тартибига риоя қилинмасдан маҳсулотлар етказиб берилган. 2025 йилда жами харид қилинган маҳсулотлар бўйича жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 424.490.481,23 сўмни ташкил этган. Мазкур қарздорлик бугунги кунгача жавобгар томонидан тўланмасдан қолган. Жавобгарнинг фаолияти бюджет маблағлари хисобига амалга оширилсада Қонунлар талаби бўйича даъвода кўрсатилган шартномалар бўйича тендер ўтказилмаган ва улар ўртасида имзоланган шартномалар ғазначиликдан рўйхатга олинмаган ва ушбу ҳолат иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топган. Даъвода қарздорлик юзага келишига асос бўлган тарафлар ўртасида 2025 йил 04 февралда тузилган 2-сонли шартнома, 2025 йил 04 мартда тузилган 3сонли шартнома, 2025 йил 04 апрелда тузилган 4-сонли шартнома, 2025 йил 05 майда тузилган 5-сонли шартнома, 2025 йил 02 июнда тузилган 6-сонли шартнома ва 2025 йил 01 июлда тузилган 0107-сонли шартномаларга асосан харид қилинган озиқ овқат маҳсулотлари қиймати жами 424.490.481,23 сўмни ташкил этиб, ушбу шартномалар бўйича тендер ўтказилмагани, жавобгарнинг ҳисоб рақамида пул маблағи йўқлиги сабабли юқоридаги шартномалар ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмасдан қолиши натижасида, ушбу шартномалар ҳақиқий эмаслиги сабабли, ҳақиқий эмаслик оқибатини қўллаб жавобгардан 424.490.481,23 сўм миқдоридаги пул маблағини ундириш сўралган. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасиниг 2022 йил 24 июндаги 345-сонли қарори ва қарор билан тасдиқланган Низом талабида хам жавобгар билан боғлиқ битимлар Ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилиши назарда тутилган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК) 112-116-моддаларига асосан битимнинг давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради ва бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди, ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир. Бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган Давлат ташкилотлари билан битимлар имзолашда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 22 апрелдаги “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунининг 64-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 03 июлдаги “Рақобат тўғрисида”ги Қонунига асосан тендер ўтказилиши, Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси 122-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасиниг 2022 йил 24 июндаги 345-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талабига асосан битим Ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарорининг 7-8, 20, 24-бандларида низоли бўлган битимни ҳақиқий эмас деб топиш, ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимни ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш тўғрисида тушунтириш берилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 17-сонли қарорининг 9-бандида хам тушунтириш берилган. Шу сабабли суд, низонинг вужудга келишига асос бўлган тарафлар ўртасида 2025 йил 4 февралда тузилган 2-сонли шартнома, 2025 йил 4 мартда тузилган 3-сонли шартнома, 2025 йил 4 апрелда тузилган 4-сонли шартнома, 2025 йил 5 майда тузилган 5-сонли шартнома, 2025 йил 2 июнда тузилган 6-сонли шартнома ва 2025 йил 1 июлда тузилган 0107-сонли шартномалар ҳақиқий бўлмаганлиги сабабли, тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши лозим ва олинган нарсани аслича қайтариб бериш мумкин бўлмаганида, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт деб ҳисоблаб, тарафлар ўртасида имзоланган юқоридаги шартномалар ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаганлиги сабабли, битимнинг ҳақиқий эмаслик оқибатини даъвогар манфаатида қўллаб, жавобгардан даъвогар фойдасига 424.490.481,23 сўм миқдоридаги пул маблағини ундиришни лозим топади. Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг 2банди талабига мувофиқ, 8.489.810 сўм миқдоридаги давлат божини жавобгар зиммасига юклашни ва олдиндан тўланган 41.200 сўм миқдоридаги почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68, 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар «E MPLE RISE» масъулияти чекланган жамияти манфаатида киритган даъво аризаси қаноатлантирилсин. Тарафлар ўртасида 2025 йил 04 февралда тузилган 2-сонли шартнома, 2025 йил 04 мартда тузилган 3-сонли шартнома, 2025 йил 04 апрелда тузилган 4-сонли шартнома, 2025 йил 05 майда тузилган 5-сонли шартнома, 2025 йил 02 июнда тузилган 6-сонли шартнома ва 2025 йил 01 июлда тузилган 0107-сонли шартномалар ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаганлиги сабабли, битимнинг ҳақиқий эмаслик оқибати даъвогар манфаатига қўлланилиб, даъвогар «E MPLE RISE» масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар Оқолтин туман мактабгача ва мактаб таълими ҳисобидан 424.490.481,23 сўм миқдоридаги пул маблағи ва 41.200 сўм миқдоридаги почта харажати ундирилсин. Жавобгар Оқолтин туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимидан Республика бюджетига 8.489.810 сўм миқдоридаги давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф, белгиланган муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судига апелляция ёки кассация тартибида шикоят бериши (протест келтирилиши) мумкин. Судья А.Я. Олламов