Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2501/68036 Дата решения 26.08.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 827f52ef-8073-4856-b3aa-67f53ddf3f94 Claim ID PDF Hash cbbe41b2c3f6e09e... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
моддаси ва 170-моддаси моддаси ва 170 law
нинг 122-моддаси нинг 122 law
онун 19-моддаси онун 19 law
онуннинг 30-моддаси онуннинг 30 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ФКнинг 116-моддаси ФКнинг 116 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2501/68036-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 26 август Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Раджабов раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, жавобгар вакили – А.Уралбаев (27.08.2025 йилдаги 28/55-1986-ишончнома асосида) ва Гулистон шаҳар прокурорининг ёрдамчиси Н.Отақулова иштирокида, даъвогар “ ududg zt `min t” нинг жавобгар “ ududg zt `min t” ҳисобидан 34 415 735,2 сўм асосий қарз, 12 407 491 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар “ ududg zt `min t” МЧЖ (даъвогар ва/ёки бажарувчи) Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ ududg zt `min t” давлат муассасаси (жавобгар ва/ёки буюртмачи) га ҳисобидан 34 415 735,2 сўм асосий қарз, 12 407 491 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 30 июндаги ажрими билан Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ( Ғазначилик бошқармаси) ва Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва Молия бошқармаси (Молия бошқармаси) низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 17 июлдаги ажрими билан иқтисодий иш Гулистон туманлараро иқтисодий судига судловга тегишлилик бўйича юборилган. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилган жавобгар, Ғазначилик бошқармаси ва Молия бошқармаси вакиллари келмади. Ғазначилик бошқармаси судга 2025 йил 20 августдаги 02-09/35-342-сон маълумотномасини тақдим этган. Жавобгар Гулистон туманлараро иқтисодий судига илтимоснома киритиб, ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси ( ИПК) 128-моддаси ва 170-моддасига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни жавобгар, Ғазначилик бошқармаси ва Молия бошқармаси вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили иш бўйича тушунтириш бериб, даъвогар маҳсулотларни етказиб берганлиги, лекин даъво талабига асос бўлган шартномалар давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ тузилмаганлиги, ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаганлиги сабабли, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради ва судга ёзма маълумотнома тақдим қилди. Суд мажлисида иштирок этган прокурор вакили даъво аризага эътироз билдириб, даъво талабига асос бўлган шартномалар давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ тузилмаганлиги ва ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаганлиги сабабли даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 8-моддасининг биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил 28 февралда маҳсулотлар етказиб бериш тўғрисида 65-сонли қиймати 34 828 931,20 сўмлик ва 2025 йил 03 апрелда маҳсулотлари етказиб бериш тўғрисида 92-сонли қиймати 16 762 200 сўмлик шартномалар (шартномалар) тузилган. Шартнома шартларига кўра, бажарувчи маҳсулотлар етказиб бериши, буюртмачи эса қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Сирдарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси судга тақдим қилган 2025 йил 20 августдаги 02-09/35-342-сон маълумотномасида тарафлар ўртасида тузилган шартномалар ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаганлигини маълум қилган. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси (Кодекс) нинг 122-моддасига кўра, Юридик мажбуриятлар иқтисодий тасниф кодлари бўйича бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан қабул қилинади ҳамда ғазначилик бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилади. Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан ижро этилиши лозим бўлган юридик мажбуриятлар ғазначилик бўлинмалари томонидан ҳисобга олинади. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. “Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (Қонун) 2-моддаси биринчи қисмининг 3-хатбошисига асосан ушбу Қонуннинг амал қилиши давлат буюртмачиларининг хўжалик фаолиятини юритиш чоғида амалга ошириладиган давлат харидларига нисбатан татбиқ этилади. Қонун 19-моддасига кўра, ушбу Қонун мақсадлари учун давлат буюртмачилари деганда қуйидагилар тушунилади: 1) бюджет буюртмачилари: давлат органлари ва муассасалари; бюджет ташкилотлари; харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш учун йўналтириладиган бюджет маблағларини олувчилар; давлат мақсадли жамғармалари; бюджет ташкилотларида ташкил этилган бошқа жамғармалар; 2) корпоратив буюртмачилар: устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар; устав фондида (устав капиталида) ушбу модданинг 2-банди иккинчива учинчи хатбошиларида кўрсатилган ташкилотларнинг улуши жами 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар; устав фондида (устав капиталида) ушбу модданинг 2-банди тўртинчи хатбошисида кўрсатилган ташкилотларнинг улуши жами 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар. Корпоратив буюртмачилар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан юритилади ва ахборот алмашинуви орқали махсус ахборот порталида шакллантирилади. Давлат буюртмачиси: мустақил равишда ёки ихтисослашган ташкилотни жалб этган ҳолда товарнинг (ишнинг, хизматнинг) бошланғич нархини белгилаш, бундан қонунчиликда белгиланган ҳоллар мустасно; давлат харидларини амалга оширишда ўз расмий веб-сайтига ёки ўзининг юқори турувчи органи расмий веб-сайтига, шунингдек оммавий ахборот воситаларига эълон жойлаштириш; харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиларидан энг яхши таклифларни танлашни ва тендерни ўтказишда давлат харидлари тўғрисидаги шартнома (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузиш ва (ёки) шартнома мажбуриятларини бажариш бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлайдиган закалат ёки банк кафолатини киритишни талаб қилиш; харид қилиш тартиб-таомилларининг барча иштирокчиларига татбиқ этиладиган таклифларни тақдим этиш муддатларини узайтириш; қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда харид қилиш тартибтаомиллари иштирокчилари таклифларининг амал қилиш муддатини муайян даврга узайтириш тўғрисидаги таклиф билан уларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Давлат буюртмачиси қонунчиликка ва ўзи тузган шартномаларга мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. Давлат буюртмачиси: давлат харидларини режалаштириши; ушбу Қонунга мувофиқ харид қилиш тартиб-таомили турини танлаш тўғрисида қарор қабул қилиши; қонунчиликда белгиланган тартибда давлат харидларини амалга ошириши; давлат харидлари тўғрисидаги ахборотни қонунчиликда белгиланган тартибда ва муддатларда махсус ахборот порталига жойлаштириши; харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиларининг товарлар (ишлар, хизматлар) ва давлат харидларининг тартиб-таомиллари билан боғлиқ сўровлари бўйича уларга қонунчиликка мувофиқ тушунтиришлар бериши; харид қилиш тартиб-таомилларининг ғолиб деб топилган иштирокчилари билан шартномалар тузиши, шунингдек уларнинг ижро этилишини таъминлаши; давлат харидларини амалга оширишда аффилланганлик тўғрисидаги ахборотни тақдим этиши; бўлажак давлат харидлари тўғрисидаги эълонларни фақат молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тасдиқланган тақдирдагина махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимига ва оммавий ахборот воситаларига жойлаштириши шарт. Корпоратив буюртмачилар ўзи амалга оширган давлат харидлари тўғрисида ваколатли органга ҳар чоракда ахборот тақдим этади. Давлат буюртмачисининг зиммасида қонунчиликка ва ўзи тузган шартномаларга мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин. Давлат буюртмачисининг давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган мажбуриятлари ва вазифалари давлат буюртмачисининг раҳбарияти, харид комиссиялари ва харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш учун масъул бўлган давлат буюртмачисининг таркибий бўлинмалари ёки алоҳида ходимлари томонидан амалга оширилиши керак. Қонуннинг 30-моддасига кўра, харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш турлари электрон дўкон, кичик қийматли хариднинг соддалаштирилган тартиб-таомили; бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион, энг яхши таклифларни танлаш, тендер, икки босқичли давлат харидлари, тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга ошириладиган давлат харидлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан рухсат этилган харидларнинг бошқа рақобатли турларидан иборат. Тарафлар ўртасида тузилган юқоридаги шартномаларҒазначилик бўлимдан рўйхатдан ўтмаган, шунингдек, шартнома тузилишида Кодекс, Қонун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 276-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига риоя қилинмаган. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ФКнинг 116-моддасига мувофиқ қонунчиликнинг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Бундай ҳолларда, суд даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогарнинг даъво талаблари асоссиз деб топилганлиги сабабли суд харажатлари тўлиқ ҳажмда даъвогар зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни мувофиқ иқтисодий судларга бериладиганмулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши,кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилиш чоғида ушбу банднинг “а” — “г” ва “е” кичик бандларида кўрсатилган белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлашлиги белгиланган. Даъвогар кичик тадбиркорлик субъекти ҳисобланади. Шу боисдан даъвогар кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш чоғида, олдиндан белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлаб чиққан. Юқоридагиларга қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни, даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 468 233 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажатини ўз зиммасида қолдиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 74, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Олдиндан тўлаб чиқилган 468 233 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажати даъвогар “ ududg zt `min t” МЧЖ зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья З.Т. Раджабов