← Назад
Решение #2895789 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 34 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1204-2501/4499-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оқолтин тумани
2025 йил 26 август
Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламов раислигида,
судья ёрдамчиси Қ.Хусанов суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
Н.Холматов (ишончнома асосида), жавобгар вакили (раҳбар) Т.Жўраев ва
Оқолтин туман прокурори О.Қобиловлар иштирокида, Сирдарё вилояти
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши
бошқармасининг «S RD B G Z SERVIS» масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 56.956.000 сўм компенсация тўловини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Сирдарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим
ўзгариши бошқармаси (кейинги ўринларда —даъвогар ва (ёки) бошқарма)
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «S RD B G Z
SERVIS» масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда —жавобгар)
ҳисобидан 56.956.000 сўм компенсация тўловини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қувватлашиб, ундаги важларни такрорлаб, жавобгардан 56.956.000 сўм
компенсация тўловидан асосий қарзни ундиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар даъво талабларини тан олиб,
суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокуратура вакилиишдаги мавжуд
ҳужжатларга асосан суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги
Қонуни 34-моддаси биринчи қисмига асосан табиатдан махсус
фойдаланганлик ва атроф муҳитни ифлослантирганлик учун тўловлар табиий
ресурслардан фойдаланганлик учун солиқлар ҳамда бошқа мажбурий
тўловлардан утилизация йиғимидан, шунингдек атроф муҳитни
ифлослантирганлик (ифлослантирувчи моддаларни чиқарганлик, оқизганлик
ва чиқиндиларни жойлаштирганлик) учун компенсация тўловларидан, табиий
ресурсларни муҳофаза қилганлик ва қайта тиклаганлик учун тўловлардан
иборат бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11
октябрдаги “Табиатни муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий
механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 820сонли қарори 2-банди “б” кичик бандига асосан Ўзбекистон Республикаси
ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар
жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари Ўзбекистон Республикаси
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари
томонидан ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12
апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни
муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш”ги
202-сонли ва 2017 йил 15 июндаги “Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси
маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги
375-сонли Қарорлар талаблари асосида атроф табиий муҳитни
ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирганлиги учун компенсация
тўловини амалга оширадилар.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2025 йил 28 март куни даъвогарда
ишловчи мутахассислар томонидан қонунда белгиланган тартибда табиатни
муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга оид қонун
талаблари ижроси ўрганилганда жавобгар томонидан экология ва табиатни
муҳофаза қилиш соҳасига доир мутахассислар томонидан расмийлаштирилган
далолатномада қайд қилинган қатор хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги
аниқланган.
Натижада, “Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар
билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағларини
шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги2017 йил 15
июндаги 375-сонли Қарори билан тасдиқланган Низомнинг 25-бандига асосан
жавобгарнинг даъвогар олдида 61.956708 сўм миқдорида компенсация тўлови
ҳисобланган. Даъвогарнинг жавобгарга ушбу тўловларни тўлаш юзасидан
огоҳлантиришлари оқибатсиз қолдирилган. Бу бўйича жавобгар томонидан
компенсация тўловлари юзасидан қарздорликни бартараф этиш мақсадида
5.000.000 сўм миқдорида тўлов амалга оширилган.
Даъво талабининг 56.956.000 сўм асосий қарздорлик (компенсация
тўлови)
қисми
жавобгарнинг
2025
йил
учун
атроф-муҳитни
ифлослантирганлиги учун компенсация ва тўловлар суммаси ҳисоб-китоблари
(ҳисоботи) билан ҳам ўз тасдиғини топади.
Бироқ, жавобгар томонидан судга даъво ариза киритилгунга қадар
қарздорликни сўндириш мақсадида яна 10.000.000 сўм миқдорида тўлов
амалга оширилган.
Ушбу ҳолатлар тарафлар вакиллларининг тушунтиришлари ва судга
тақдим этилган ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади.
ИПК 72-моддасига биноан, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
Шу сабабли, суд даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантириб,
даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 46.956.000 сўм миқдорида асосий
компенсация тўловини ундиришни лозим топади.
ИПК 118-моддаси биринчи қисмида, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, ушбу модданинг
бешинчи қисмида эса, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан
сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга асосланиб, суд даъвогарнинг даъво аризасини қисман
қаноатлантириб, суд харажатларини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим
топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 66, 75, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъвогар Сирдарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва
иқлим ўзгариши бошқармасининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «S RD B G Z SERVIS» масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан даъвогар Сирдарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза
қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси фойдасига 46.956.000 сўм миқдорида
компенсация тўлови ва олдиндан тўланган 41.200 сўм миқдоридаги почта
харажати ундирилсин.
Жавобгар «S RD B G Z SERVIS» масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан Республика бюджетига 1.139.120 сўм миқдорида давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан белгиланган муддатда шу суд орқали
Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция ёки кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
А.Я. Олламов