Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2503/10668 Дата решения 26.08.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение R LL RS Ответчик / Подсудимый
Source ID 0b64b051-478d-4102-91e6-c7fe4bd21244 Claim ID PDF Hash c32bf4208ced697b... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 73-моддаси ИПКнинг 73 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онунининг 5-моддаси онуни 5 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2503/10668-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 26 август Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиков раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизов котиблигида, даъвогар вакиллари – Р.Юсупов (2025 йил 5 июлдаги R-146-сонли ишончнома асосида), И.Хамидов (2025 йил 11 мартдаги R-16-сонли ишончнома асосида) А.Бахтияров (2025 йил 26 августдаги R-182-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакиллари А.Сариев ва Н.Поздяева (2025 йил 5 мартдаги 01-112-сонли ишончнома асосида), Л.Шеркулов (ишончномасиз), Молия бошқармаси вакили А.Головина (2025 йил 28 майдаги 01/20-32/4-сонли ишончнома асосида), Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси вакили Р.Бердиев (ишончнома асосида), Гулистон шаҳар прокурорининг ёрдамчиси Н.Отакулова иштирокида, даъвогар “ R LL RS” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар Республика тез тиббий ёрдам маркази Сирдарё вилоят филиали ҳисобидан 474 929 840 сўм асоссиз ортирилган бойлик, яъни молмулкнинг қийматини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар “ R LL RS” масъулияти чеклнган жамияти (кейинги ўринларда - даъвогар) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар Республика тез тиббий ёрдам маркази Сирдарё вилоят филиали(жавобгар) ҳисобидан 474 929 840 сўм асоссиз ортирилган бойлик, яъни мол-мулкнинг қийматини ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 18 июлдаги ажрими билан Ўзбекистон Республикаси Давлат тиббий суғурта жамғармаси, Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси (Ғазначилик бошқармаси) ва Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва Молия бошқармаси (Молия бошқармаси) низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилган Ғазначилик бошқармаси вакили келмади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда - ИПК) 128-моддасининг биринчи қисмига асосан агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддасига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни Ғазначилик бошқармаси вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво аризани қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, маҳсулотлар етказиб берилганлиги, бироқ ҳисобварақ-фактуралар юборилмаганлиги ҳақида важлар келтириб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўрашди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво аризага эътироз билдиришиб, етказиб берилган маҳсулотлар бўйича шартнома тузилмаганлиги, нефть маҳсулотлари август ва сентябрь ойларида етказиб берилганлиги, даъво талабига асос бўлган шартнома ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаганлиги, нефть маҳсулотлари қабул қилиб олинганлиги ҳақидаги топшириш ва қабул қилиш реестрини Р.Шеркулов имзоланганлиги, бироқ унга ушбу ҳужжатларни имзолаш ваколати берилмаганлиги ҳақида важлар келтириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Давлат тиббий суғурта жамғармаси вакили даъво ариза бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Молия бошқармаси вакили даъво ариза бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган прокурор вакили даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда — ФК) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 4 июнда нефть маҳсулотлари етказиб бериш тўғрисида R-USS-01-сонли қиймати 4 370 000 000 сўмлик шартнома тузилган. Шартнома шартларига кўра, ижрочи АИ-80 бензин маҳсулотини етказиб бериши, буюртмачи эса қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Ғазначилик хизмати бошқармаси томонидан судга тақдим қилинган 2025 йил 5 мартдаги 02-09/35-106-сон маълумотномага кўра, тарафлар ўртасида 2024 йил 4 июнда тузилган R-USS-01-сонли шартнома ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаганлиги маълум қилинган. Даъвогар даъво аризада жавобгарга бензин маҳсулотлари етказиб берилганлиги асоси сифатида тарафлар ўртасида топшириш ва қабул қилиш реестрлари тасдиқланганлиги, июнь, июль, август ва сентябрь ойларида нефть маҳсулотларини тарқатиш қайдномалари мавждулигини кўрсатган. Тарафлар ўртасидаги топшириш ва қабул қилиш реестрларидан кўринишича ушбу ҳужжатлар жавобгар ҳайдовчиси Л.Шеркулов томонидан тасдиқланган. Суд муҳокамасида тақдим этилган жавобгар томонидан ҳайдовчи Л.Шеркуловга берилган 2024 йил 9 июлдаги 118-сонли ишончнома Л.Шеркуловга 2024 йил 9 июлдаги 10-сонли шартнома бўйича 40 000 литр бензин маҳсулотини қабул қилиб олиш учун, 2024 йил 1 сентябрдаги 159-сонли ишончнома Л.Шеркуловга 2024 йил 12 августдаги R-USS-01/2сонли шартнома бўйича 40 000 литр бензин маҳсулотини қабул қилиб олиш учун берилган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 12 августдаги R-USS-01/2-сонли қиймати 338 800 000 сўмлик 40 000 литр бензин етказиб бериш ҳақидаги шартнома тузилган бўлиб, ушбу шартнома ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказилганлиги ҳамда даъвогарнинг 2024 йил 14 августдаги R-USS-01/2-сонли ҳисобварақ-фактурасига асосан жавобгар томонидан тўлов амалга оширилганлиги аниқланди. Бироқ, 2024 йил 9 июлдаги 118-сонли ва 2024 йил 1 сентябрдаги 159-сонли ишончномаларда Сайхунобод туманига бириктирилган филиал ҳайдовчиси Л.Шеркуловга филиал томонидан тарафлар ўртасидаги топшириш ва қабул қилиш реестрларини имзолаш ваколати назарда тутилмаган. Шунингдек, ушбу ҳужжатларда жавобгарнинг муҳри мавжуд эмас. Қолаверса, 2024 йил 1 сентябрдаги 159-сонли ишочнома тарафлар ўртасидаги амалда бажарилган ва тўлов қилинган 2024 йил 12 августдаги RUSS-01/2-сонли шартнома бўйича берилган. ИПКнинг 74-моддасига кўра,суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим.Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Аниқланишича, Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 20 мартдаги ҳал қилув қарори билан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг даъвогар манфаатида жавобгар ҳисобидан 474 929 840 сўм қарздорлик, 47 492 984 сўм жарима, 12 000 000 сўм зарар ва суд харажатларини ундириш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Мазкур ҳал қилув қароридан кўринишича, тарафлар ўртасида тузилган юқоридаги шартнома Ғазначилик бўлимдан рўйхатдан ўтмаганлиги, шунингдек, шартнома тузилишида “Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 июндаги “Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-283-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3953-сон Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 276-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига риоя қилинмаганлиги, тарафлар харид қилиш тартибтаомилларини амалга оширишда Давлат харидлари бўйича қонун ҳужжатларига амал қилмаганлиги, яъни тўғридан-тўғри шартномалар тузилганлиги тўғрисидаги ахборот шартнома тузилган пайтдан эътиборан уч иш куни ичида махсус ахборот порталига жойлаштирилмаганлиги, даъвогар томонидан жавобгарга 474 929 840 сўмлик маҳсулотлар етказилган (топширилган) лигини тасдиқловчи далиллар мавжуд эмаслиги, жавобгарга 474 929 840 сўмлик бензин маҳсулотлари берилганлиги асоси сифатида нефть маҳсулотларини тарқатиш қайдномаси келтирилган бўлса-да, бироқ, маҳсулотларни тарқатиш қайдномасининг ўзи шартномада назарда тутилган маҳсулотлар жавобгарга берилганлиги(топширилган)ни англатмаслиги, жавобгарга 474 929 840 сўмлик бензин маҳсулотлари берилганлиги факти сифатида нефть маҳсулотларини тарқатиш қайдномасини мақбул ва ишончли далил тарзда баҳолаб бўлмаслиги сабабли палатанинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 20 майдаги қарори билан Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 20 мартдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. ИПКнинг 73-моддаси иккинчи қисмига кўра, иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмида асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги, учинчи қисмида эса ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Юқоридагиларга кўра, даъвогар томонидан жавобгарга 56 072 литр бензин маҳсулоти етказиб берилганлиги ўз исботини топмаганлиги боис, суд даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг 5-моддасида иқтисодий судларга бериладиган даъво аризаларидан давлат божи ундирилади. Ушбу қонунга илова билан тасдиқланган давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-бандида иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) нинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Суд, суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, даъвогарнинг даъво талаблари асоссиз деб топилганлиги, суд харажатлари даъвогар томонидан олдиндан тўланганлигини инобатга олиб, иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини даъвогарга юклашни, олдиндан тўланган 9 498 596 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 73, 74, 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво аризаси қаноатлантириш рад этилсин. Олдиндан тўлаб чиқилган 9 498 596 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажати даъвогар “ R LL RS” масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья М.А. Холиков