← Назад
Решение #2895798 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 384 | — | law | |
| Жавобгар томонидан Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| збекистон Республикаси МЖтК | 65 | — | law | |
| исми ва | 198 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/11134-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 25 август
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Холиковнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, Гулистон
шаҳар прокурори ёрдамчиси Н.Отакулова, тарафлардан даъвогар вакили
С.Ўтбосаров (2025 йил 25 августдаги 1/08-589-сонли ишончнома асосида),
жавобгар вакиллари Р.Юсупов (ишончнома асосида), Ҳ.Муртозақулов
(раҳбар), Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилояти бошқармаси вакили
С.Маҳаммаджонов (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар Гулистон
туман ҳокимлигининг жавобгар “ S UL Q
R K LI IR
NI”
фермер хўжалиги билан тузилган 2020 йил 27 июлдаги 489-сонли узоқ
муддатли ер ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар Гулистон туман ҳокимлиги (кейинги ўринларда —даъвогар
ва(ёки) туман ҳокимлиги) “ S UL Q
R K LI IR
NI” фермер
хўжалиги (кейинги ўринларда —жавобгар ва(ёки) масъулияти чекланган
жамияти)га нисбатан Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво ариза
билан мурожаат қилиб, даъво аризасида даъвогар ва жавобгар ўртасида
2021 йил 27 июлда тузилган 489-сонли узоқ муддатли ер ижара шартномасини
бекор қилиш сўралган.
Даъво аризада туман ҳокимлигининг 2020 йил 23 июлдаги 682-сонли
қарори билан Бешбулоқ СИУ ҳудудидаги 7-контурдан жами 25,4 гектар,
шундан 25 гектар суғориладиган ерлар, 0,3 гектар сув ости, 0,1 гектар йўллар
ости, 1,9 гектар бошқа ер майдонлари билан банд ерлар, 49 йил муддатга ижара
шартномаси асосида жавобгарга пахта-ғаллачилик йўналиши учун ажратиб
берилганлиги, туман ҳокимлиги билан тузилган 2020 йил 27 июлдаги 484сонли ер ижара шартномаси шартларини мунтазам равишда бузиб келганлиги,
2025 йил ҳосили учун фермер хўжалиги ер майдонида пахта экилиши лозим
бўлганлиги, бироқ 15 гектар ер майдонига шоли экилганлиги, ердан
белгиланган мақсадларда фойдаланилмаганлиги келтирилган.
Суднинг ажрими билан ишга Гулистонтуман Қишлоқ хўжалиги
бўлими,Сирдарё вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ерэгалари
кенгаши, Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилояти бошқармаси низонинг
предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида жалб этилган.
Бугунги суд мажлисида Гулистонтуман Қишлоқ хўжалиги
бўлими,Сирдарё вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ерэгалари
кенгашивакиллари иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
(кейинги ўринларда — ИПК) 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд ишни Гулистонтуман Қишлоқ хўжалиги
бўлими,Сирдарё вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ерэгалари
кенгашииштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани
қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, жавобгар ер ижара шартномаси
шартларини мунтазам равишда бузиб келганлиги, 2024 йилда жавобгар
раҳбари маъмурий жавобгарликка тортилганлиги, 2025 йил ҳосили учун
фермер хўжалиги ер майдонида пахта экилиши лозим бўлганлиги, бироқ
15 гектар ер майдонига шоли экилганлиги, ердан белгиланган мақсадларда
фойдаланилмаганлиги ҳақида важлар келтириб, даъво аризада техник хатога
кўра ижара шартномасинининг рақами хато кўрсатилганлигини тушунтириб,
туман ҳокимлиги ва жавобгар ўртасида тузилган 2024 йил 27 июлдаги
484-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор
қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво аризага
эътироз билдириб, 2025 йил ҳосили учун фермер хўжалиги ер майдонининг
15 гектарида пахта экилганлиги, бироқ пахта униб чиқмаганлиги, зарар
кўрганлиги, шу боис 15 гектар майдонга шоли экилганлиги, пахта экиш учун
уруғлик чигит ва бошқа зарур маҳсулотларни ўз ҳисобидан сотиб олганлиги,
уруғлик чигитни сотиб олганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар йўқлиги,
фьючерс шартномалари тузмаганлиги, пахта униб чиқмаганлиги ҳақида ҳеч
қандай ҳужжатлар расмийлаштирилмаганлиги, 2024 йилда ҳам экилган пахта
униб чиқмаганлиги ҳақида важлар келтириб, даъвони қаноатлантиришни рад
этишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё
вилояти бошқармаси вакили ижара шартномаси давлат рўйхатидан ўтганлиги
ҳақида тушунтириш бериб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъво аризани
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни
ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, Гулистон туман ҳокимлигининг 2020 йил
23 июлдаги 682-сонли қарори билан Бешбулоқ СИУ ҳудудидаги 7-контурдан
жами 25,4 гектар, шундан 25 гектар суғориладиган ерлар, 0,3 гектар сув ости,
0,1 гектар йўллар ости, 1,9 гектар бошқа ер майдонлари билан банд ерлар,
49 йил муддатга ижара шартномаси асосида жавобгарга пахта-ғаллачилик
йўналиши учун ижарага берилган.
Шундан сўнг ҳокимлик ва жавобгар ўртасида 2020 йил 27 июлда ер
участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида 484-сонли шартнома
тузилган ва шу куни давлат рўйхатидан, UZK D дастурида эса 2021 йил
9 августда рўйхатдан ўтказилган.
Ер ижара шартномасининг 15-бандига мувофиқ, ижарага олувчи яъни
жавобгар ер участкасининг ихтисослашувини мазкур шартноманинг
2-бандига мувофиқ сақлаш, давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган
маҳсулот етиштирилишини ташкил этиш (ихтисослашувни ҳисобга олган
ҳолда), ердан унинг белгиланган мақсадига мувофиқ оқилона фойдаланиш,
тупроқ унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқаришнинг табиатни муҳофаза
қилувчи технологияларини қўллаш, ўз хўжалик фаолияти натижасида
ҳудуддаги экологик вазиятнинг ёмонлашувига йўл қўймаслик, масъулияти
чекланган жамиятига ижарага берилган қишлоқ хўжалиги ерлари, шунингдек
экинларидан қишлоқ хўжалиги экинлари шартномасида назарда тутилмаган
бошқа мақсадларда фойдаланиши амалдаги қонун ҳужжатларида назарда
тутилган барча келиб чиқадиган оқибатлари билан биргаликда ижара
шартномасини қўпол равишда бузилиши ҳисобланиши, ишлаётган ирригация
ва мелиоратив тармоқларни, муҳандислик коммуникацияларини соз ҳолатда
сақлаш, ягона ер солиғини ўз вақтида тўлаш, бошқа ер эгалари, ердан
фойдаланувчилар, ерни ижарага олувчилар ва ер участкалари мулкдорларнинг
ҳуқуқларини бузмаслик, белгиланган шакллардаги ҳисоботларни ўз вақтида
тақдим этиш, бошқа ер эгалари, ердан фойдаланувчиларга, ерни ижарага
олувчиларга ва ер участкалари мулкдорларига етказилган зарарни
белгиланган тартибда тўлаш, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини (уч
йил мобайнидаги ўртача йиллик ҳисобда) ерларнинг нормативдаги кадастр
баҳосидан паст бўлмаган даражада бўлишини таъминлаш, архитектурашаҳарсозлик нормалари ва талабларига риоя этиш, шу жумладан қурилишга
рухсат олиш ва лойиҳани архитектура органлари билан келишиш
мажбуриятларга эга эканлиги белгиланган.
Ер ижара шартномасининг 17-банди талабларига кўра, ердан
белгиланган мақсадда фойдаланилмаганда, шу жумладан давлат эҳтиёжлари
учун контрактация шартномасида назарда тутилмаган қишлоқ хўжалик
экинлари экилганда, ердан самарасиз фойдаланилганда, яъни ижарага
олувчининг айби билан мунтазам равишда (уч йил мобайнида) нормативдаги
кадастр баҳосидан кам миқдорда ҳосил олинганда, агар ер участкаси олинган
пайтдан бошлаб бир йил мобайнида ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятига
киришмаса ҳамда қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам шартнома
бекор бўлиши қайд этилган.
Ишдаги ва тақдим этилган ҳамда ишда иштирок эувчи шахсларнинг
тушунтиришларига кўра, жавобгарнинг фаолияти туман қишлоқ хўжалиги
бўлими, туман фермерлар кенгаши, Давлат кадастрлар палатаси Гулистон
туман филиали мутахассислари иштирокида ўрганилганлиги, жавобгар
хўжалигида 2025 йил ҳосили учун 10 гектар ер майдонига ғалла, 15 гектар ер
майдонига пахта экилиши режалаштирилганлиги, бироқ 15 гектар
ермайдонига пахта ўрнига шоли экилганлиги аниқланиб, бу ҳақида
далолатнома расмийлаштирилган ҳамда далолатнома, шунингдек зарур
ҳужжатлар туман ҳокимлигига юборилган.
Туман ҳокими 2025 йил 3 июндаги 1/05-436-сонли хатга асосан барча
ҳужжатлар ва материалларни Гулистон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари кенгашига юборган.
Халқ депутатлари Гулистон туман кенгашининг 2025 йил июнь
ойидаги 54-сонли хулосасига кўра, жавобгар билан тузилган узоқ муддатли ер
ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги қишлоқ
хўжалиги бўлими ва тегишли комиссиянинг таклифлари мақсадга мувофиқ
деб топилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга ҳамда 2025 йил 27 майда ер ижара
шартномасини ихтиёрий равишда бекор қилиш тўғрисида таклиф хати
топширилган бўлиб, ушбу таклиф хатига жавобгар эътироз билдирган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (кейинги
ўринларда “ФК” деб аталади) 382-моддаси иккинчи қисмига кўра, иккинчи
тараф шартномани жиддий равишда бузса, тарафлардан бирининг талаби
билан шартнома суд томонидан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши
мумкинлиги қайд этилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган талабнома ва таклиф
хатлари оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси талабларига
кўра, ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига
номувофиқ
фойдаланилганида,
ер
участкасидан
оқилона
фойдаланилмаганда,қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ер
участкасидан бир йил мобайнида ва қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли
бўлмаган эҳтиёжлар учун берилган ер участкасидан икки йил мобайнида
фойдаланилмаганида бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик
қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи,
шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилинади.
ФКнинг 236-моддасида “Мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак” деб белгиланган.
ФКнинг 384-моддаси иккинчи қисмида “Бир тараф шартномани
ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби
олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки
шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз
кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки
бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин” деб қайд этилган.
Ер ижара шартномасининг 2-бандига мувофиқ ер участкаси пахтағаллачилик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш учун берилган.
Жавобгар томонидан Ер кодекси 36-моддаси талаблари ва ер ижара
шартномасининг
15-бандига
мувофиқ
олган
мажбуриятларини
бажармаганлиги, хусусан ердан унинг белгиланган мақсадига мувофиқ
оқилона фойдаланмаганлиги, пахта-ғаллачилик учун ажратилган ер
майдонларининг бир қисмига белгиланган мақсадда фойдаланмасдан шоли
экилганлиги факти ишдаги ва тақдим этилган далиллар билан тўлиқ ўз
исботини топиши муносабати билан инкор этиб бўлмайди.
Бу эса ўз навбатида жавобгарнинг ер ижара шартномаси шартларини
бузиш ҳисобланди.
Шунингдек, суд даъвогарнинг даъво аризада техник хатога кўра ижара
шартномасинининг рақами хато кўрсатилганлиги, даъвода аслида туман
ҳокимлиги ва жавобгар ўртасида тузилган 2020 йил 27 июлдаги
484-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор
қилиш сўралганлиги ҳақидаги тушунтиришни инобатга олади.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмида асосан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши кераклиги, учинчи қисмида эса ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки
суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Жавобгарнинг 2025 йил ҳосили учун фермер хўжалиги ер майдонининг
15 гектарида пахта экилганлиги, бироқ пахта униб чиқмаганлиги, зарар
кўрганлиги, шу боис 15 гектар майдонга шоли экилганлиги, пахта экиш учун
уруғлик чигит ва бошқа зарур маҳсулотларни ўз ҳисобидан сотиб олганлиги
ҳақидаги важлари даъвони қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўлмайди.
Чунки, даъвогар томонидан 2025 йилда ер майдонининг 15 гектар
қисмига пахта экиш учун уруғлик чигитни сотиб олганлиги, ушбу майдонга
пахта экилганлиги, пахта униб чиқмаганлиги ҳақида ҳужжатлар (далолатнома)
расмийлаштирилмаган, бу ҳақида даъвогар ёки туман қишлоқ хўжалиги
бўлимига маълум қилинмаган.
Бундан ташқари, даъвогарнинг 2025 йил 23 апрелдаги 1/05-275-сонли
ер майдонида тегишли экин турларини экиш ҳақидаги огоҳлантириш хати
жавобгар томнидан оқибатсиз қолдирилган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар раҳбари Ҳ.Мирзакуловга
нисбатан жиноят ишлари бўйича Гулистон тумани судининг 2024 йил
29 майдаги қарори билан 2024 йил ҳосили учун етиштириладиган пахта
ҳомашёси прогноз ҳажмларга зид равишда чигит экилиши режалаштирилган
10 гектар ер майдонига шоли экиш учун тайёрлаб, ердан мақсадли
фойдаланиш мажбуриятини бажармаганлиги учун Ўзбекистон Республикаси
МЖтКнинг 65-моддаси 1-қисми ва 198-моддаси 1-қисмида назарда тутилган
ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга нисбатан 340 000 сўм жарима
жазоси тайинланган.
Шу билан бирга, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш
инспекцияси Сирдарё вилоят бошқармаси Гулистон туман бўлимининг
2024 йил 5 августдаги 342-сонли Гулистон туман ҳокимлигига киритган
тақдимномасига кўра, жавобгар 2024 йил ҳосили учун етиштириладиган пахта
ҳомашёси прогноз ҳажмларга зид равишда чигит экилиши режалаштирилган
10 гектар ер майдонига шоли экиб, ердан мақсадли фойдаланиш
мажбуриятини бажармаганлиги учун жавобгарга нисбатан қонунчилик
ҳужжатларига мувофиқ таъсир чорасини қўллаш сўралган.
ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
Юқорида қайд этилганларга биноан, суд даъвогарнинг даъво
талабларини асосли деб ҳисоблаб, туман ҳокимлиги ва жавобгар ўртасида
тузилган 2020 йил 27 июлдаги 484-сонли ер участкасини узоқ муддатли
ижарага олиш шартномасини бекор қилишни лозим деб топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилишибелгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни “Давлат
божи ставкаларининг миқдорлари” иловасига кўра, иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2
фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда
давлат божи ундирилиши, хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ёки
бекор қилиш вақтида келиб чиқувчи низолар бўйича даъво аризаларидан
БҲМнинг 10 баравари миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги
“Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги ПФ-108сон Фармони 2-бандига асосан, 2024 йил 1 октябрдан бошлаб базавий
ҳисоблаш миқдори — 375 000 сўм этиб белгиланди.
Суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, даъво
ариза судга 2025 йил 28 июлда кирим бўлганлигини инобатга олиб, ИПК 118моддаси ҳамда “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонун
талабига мувофиқ, 3 750 000сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажатини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Юқорида
қайд
этилганларга
асосан
ҳамда
Ўзбекистон
Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68, 112, 113, 114, 118, 170,
176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогар Гулистон туман ҳокимлигининг даъво аризаси
қаноатлантирилсин.
Даъвогар Гулистон туман ҳокимлиги ва жавобгар “ S UL Q
R K LI
IR
NI” фермер хўжалигиўртасида 2020 йил 27 июлда
тузилган 484-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси
бекор қилинсин.
Жавобгар “ S UL Q
R K LI IR
NI” фермер хўжалиги
ҳисобидан:
- республика бюджетига 3 750 000 сўм давлат божи;
- Гулистон туман ҳокимлиги фойдасига 37 500 сўм почта харажати
ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир
ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судига апелляция тартибида
ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув
қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида
кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
М.А. Холиков