Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2502/11131 Дата решения 25.08.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Gulist n G` ll Kl st r Ответчик / Подсудимый
Source ID 0596aeeb-863c-49f5-ae41-04f5d274ee27 Claim ID PDF Hash a3646c7c43584f29... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
Конституциянинг 130-моддаси Конституция 130 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 335-моддаси ФКнинг 335 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВҚАРОРИ Гулистон шаҳар 2025 йил 25 август Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Раджабов раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, Гулистон шаҳар прокурорининг ёрдамчиси Н.Отақулова, даъвогар вакили – юрисконсульт Т.Шамсиддинов (04.07.2025 йил G’ -06/0671-сон ишончнома асосида) ва жавобгар вакили – раҳбар Б.Сотволдиев иштирокида, Мирзаобод туман прокурорининг даъвогар “Gulist n G` ll Kl st r” АЖ (Gulist n G` ll Kl st r) манфаатида жавобгар Gulist n G` ll Kl st r) ҳисобидан 11 560 542 сўм асосий қарз, 2 197 394 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Мирзаобод туман прокурори (кейинги ўринларда – прокурор) даъвогар “Gulist n G` ll Kl st r” АЖ (кейинги ўринларда - даъвогар) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Gulist n G` ll Kl st r МЧЖ (кейинги ўринларда — жавобгар) ҳисобидан 11 560 542 сўм асосий қарз, 2 197 394 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган прокурор вакили даъво талабларини қувватлаб, прокурорнинг даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, жавобгарнинг қарздорлиги электр-энергиясининг трансформаторда вужудга келадиган йўқотишларидан ҳосил бўлганлиги, трансформатор жавобгарга тегишли эканлиги, бу шартномада кўрсатилганлиги, электр-энергиясидан фойдаланиш қоидаларида трансформаторда ҳосил бўладиган технологик исрофни жавобгар тўлаши белгиланганлиги сабабли прокурорнинг даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларини тан олиб, молиявий аҳволии оғирлиги сабабли пеняни камайтириб беришни сўради. Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, прокурорнинг даъвогар манфаатида киритган даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда — ИПК)13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи қисмига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ушбу модданинг учинчи қисмида ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда — ФК) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида 2022 йил 27 мартда тузилган 550239-сон юридик ва юридик мақомга эга бўлмаган тадбиркор истеъмочилар учун электр таъминоти шартномаси (кейинги ўринларда — шартнома) дан келиб чиққан. ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Шартноманинг I бўлимига асосан даъвогар электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга уланган тармоқлари орқали электр энергияси етказиб берган. Жавобгар истеъмол қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаш чораларини кўрмаган. Натижада жавобгарнинг балансида бўлган 400КвА трансформатор подстанциясининг технологик исрофидан 2025 йил 01 июль ҳолатига 11 560 542 сўм асосий қарзи вужудга келган. Даъвогар томонидан етказиб берилган электр энергияси бўйича электрон расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар жавобгар томонидан тасдиқланган. Даъвогарнинг шартнома бўйича юзага келган қарзни тўлаш тўғрисидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли прокурор томонидан судга жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 11 560 542 сўм асосий қарз ундириш тўғрисида талаб билдирилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш” Қоидаларининг 92-бандида ҳисоблагичлар электр тармоғининг баланс бўйича мансублик чегарасида ўрнатилмаганда, электр тармоғининг чегарасидан ҳисоблагич ўрнатилган жойигача бўлган участкадаги актив ва реактив энергия технологик сарфининг ҳажми истеъмолчи билан биргаликда ҳисоблаш ёки тарафлар келишуви асосида шартномада қайд қилиш орқали аниқланади ва электр тармоғининг баланс бўйича мансублигига қараб, ҲЭТКнинг ёки истеъмолчининг ҳисобига ўтказилади деб белгиланган. Қайд этилганларга асосан суд, даъво талабининг 11 560 542 сўм асосий қарз ундириш қисмини асосли деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, прокурор жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 2 197 394 сўм пеня ундиришни сўраган. Шартноманинг 3.12-бандида етказиб берилган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўламаса, истеъмолчи корхонага муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида пеня тўлаши белгиланган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Юқоридагиларга кўра, суд прокурорнинг пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли ҳисоблайди. Бироқ, суд даъвогар томонидан тўланмаган қарздорликлар учун ҳисоблаб келинган пенянинг кўпайишига, даъвогарнинг ҳаракатсизлиги, шу вақтга қадар пеняни ундириш чораларини кўрмаганлиги сабаб бўлганлиги, ушбу ҳолатда даъвогарнинг ўзини ҳам айбдор деб ҳисоблайди. ФКнинг 335-моддасига кўра, агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга ҳақли. Шунингдек, суд, жавобгарнинг шартнома бўйича мажбуриятларини бажарганлик даражасини, жавобгарнинг тадбиркор эканлиги, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Суд, ФКнинг 326-моддасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандидаги тушунтиришни инобатга олиб, ундирилиши талаб этилаётган пеня суммасини камайтириб, пеняни 500 000 сўм миқдорида қаноатлантириб, қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига биноан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Олтинчи қисмига биноан агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Прокурорнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли суд харажатлари тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юкланади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига асосан иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) нинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги ПФ - 108-сонли Фармони билан БҲМ миқдори 2024 йил 01 октябрдан ойига 375 000 сўм этиб белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд прокурорнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда 375 000 сўм давлат божи ва даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 170, 176-180,186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар Gulist n G` ll Kl st r МЧЖ ҳисобидан даъвогар Gulist n G` ll Kl st r АЖ фойдасига 11 560 542 сўм асосий қарз, 500 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар Gulist n G` ll Kl st r МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 375 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья З.Т. Раджабов