Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2503/10857 Дата решения 25.08.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение GR K L S YQ L Ответчик / Подсудимый `Z GR LIZING
Source ID 113d3630-4589-4e06-bac2-957eefb9c80f Claim ID PDF Hash 71d3171702d00171... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 25-моддаси ИПКнинг 25 law
амда ИПК 25-моддаси амда ИПК 25 law
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
збекистон Республикаси Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
ИПКнинг 13-моддаси ИПКнинг 13 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ФКнинг 382-моддаси ФКнинг 382 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2503/10857-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 25 август Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиков раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида, тарафлардан даъвогар вакили Н.Умматов (2025 йил 11 августдаги 01-02-17-сонли ишончномага асосан), жавобгар вакили О.Турдиев (2025 йил 3 январдаги 11-06/09-сонли ишончнома асосида), “ I N Y L S IK” масъулияти чекланган жамияти вакили W ng W i (ишончномасиз), таржимон Э.Савурова иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ GR K L S YQ L” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “ `Z GR LIZING” акциядорлик жамияти Сирдарё вилояти филиалига нисбатан 2025 йил 31 январдаги “Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JI ) иштирокида “Мевасабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири яратишни ривожлантириш (2-босқич)” лойиҳаси доирасида” тузилган 25/10-5-041-сонли лизинг шартномасини бекор қилиш, “ `Z GR LIZING” АЖ Сирдарё вилоят филиали зиммасига 10 (ўн) дона “2 J-4/8” русумли 76 схема қўшқатор аниқ экиш сеялкаларини қайтариб олиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси (палата) даъвогар “ GR K L S YQ L” масъулияти чекланган жамияти (даъвогар) манфаатида Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда даъвогар ва “ `Z GR LIZING” акциядорлик жамияти Сирдарё вилояти филиали (филиал) ўртасидаги 2025 йил 31 январдаги “Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JI ) иштирокида “Мевасабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири яратишни ривожлантириш (2-босқич)” лойиҳаси доирасида” 25/10-5-041-сонли лизинг шартномасини бекор қилиш, “ `Z GR LIZING” АЖ Сирдарё вилоят филиали зиммасига 10 (ўн) дона “2 J-4/8” русумли 76 схема қўшқатор аниқ экиш сеялкаларини қайтариб олиш мажбуриятини юклашни сўраган. Суднинг 2025 йил 25 июлдаги ажрими билан “ `Z GR LIZING” акциядорлик жамияти (жавобгар) жавобгар сифатида, “ I N Y L S IK” масъулияти чекланган жамияти (сотувчи) низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган Палата суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Шу боис суд, ИПК 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни Палата иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризани қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, техникалар Гулистон туманидаги ер майдони учун мўлжалланмаганлиги, уруғлик чигитни 2-3 см чуқурликда экиши, ундан чуқур эка олмаслиги, уруғлик чигитни етарли нам тупроқ қатламига ташлай олмаслиги, тўлиқ эҳтиёт қисмлар билан жиҳозланмаганлиги ҳақида важлар келтириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили даъво аризага эътироз билдириб, эътирознома тақдим этиб, техника воситалари даъвогарга соз ҳолатда топширилганлиги, техникалар учун сотувчи томонидан 12 ой кафолат муддати берилганлиги, даъвогар сотувчига шартномада белгиланган тартибда мурожаат қилиши лозимлиги ҳақида важлар келтириб, даъвони рад этишни сўради. Суд мажлисида “ I N Y L S IK” масъулияти чекланган жамияти вакили даъво аризага эътироз билдириб, техника воситалари соз ҳолатда берилганлиги, уруғлик чигитни “плёнка” остида экиш лозимлиги, бунга қадар ҳеч кимдан эътироз келиб тушмаганлиги, даъвогар техникалар юзасидан мурожаат қилмаганлиги, тегишли тартибда мурожаат қилса, техника воситаларида аниқланган камчиликларни бартараф этиши ҳақида тушунтириш бериб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра филиалга нисбатан иш юритишни тугатишни, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Даъво аризасида “ `Z GR LIZING” акциядорлик жамияти Сирдарё вилояти филиали жавобгар сифатида кўрсатилган. ИПКнинг 25-моддасида иқтисодий судга тааллуқли низолар келиб чиқиши мумкин бўлган ҳуқуқий муносабатлар қатнашчиларининг субъектли таркиби белгиланган. У энг аввало, юридик шахсларни ва юридик шахс тузмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тарзда олган фуқароларни ҳамда ИПК 25-моддаси биринчи қисмининг 5-бандида назарда тутилган ишлар бўйича жисмоний шахсларни ўз ичига олади. ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида иш судга тааллуқли бўлмаса суд иш юритишни тугатади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сон қарорининг 10-бандининг учинчи хатбошисида шуни назарда тутиш керакки, юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси (филиали, ваколатхонаси) юридик шахс мақомига эга эмас ва ишончнома асосида юридик шахснинг номидан ҳаракат қилади деб тушунтириш берилган. Юқоридагиларга кўра, даъво аризада жавобгар сифатида “ `Z GR LIZING” акциядорлик жамияти Сирдарё вилояти филиали кўрсатилганлиги, филиал юридик шахс мақомига эга бўлмаганлиги сабабли, унга нисбатан киритилган даъволар судга тааллуқли эмаслиги инобатга олиб, “ `Z GR LIZING” акциядорлик жамияти Сирдарё вилояти филиалига нисбатан қисми бўйича иш юритиш тугатишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил 31 январда 25-10-5041-сонли лизинг шартномаси тузилиб, унга кўра лизинг берувчи (жавобгар) 10 (ўн) дона “2 J-4/8” русумли 76 схема қўшқатор аниқ экиш сеялкаларни (лизинг объекти) лизинг олувчининг (даъвогар) буюртмаси асосида “ I N Y L S IK” масъулияти чекланган жамиятидан (сотувчи) лизинг берувчининг ўз маблағлари ҳисобидан ўз мулки этиб сотиб олиш ва лизинг олувчига бериш, лизинг олувчи эса ушбу шартнома шартлари асосида техникадан фойдаланиш, эгалик қилиш, лизинг тўловларини шартномада белгиланган муддатда тўлаш, лизинг тўловлари тўлиқ тўлангандан кейин техникага мулк ҳуқуқини ўзига қабул қилиш мажбуриятини олган. Даъвогар, жавобгар ва сотувчи ўртасида 2025 йил 17 апрелда қабул қилиш ва топшириш далолатномаси тузилиб, 10 (ўн) дона “2 J-4/8” русумли 76 схема қўшқатор аниқ экиш сеялкаларни соз ва бут ҳолатда даъвогарга топширилганлиги қайд этилган. Даъвогар даъво аризада 2025 йил 10-12 апрель кунлари Гулистон туманида фаолият юритаётган “Зоминлик йўлбарс” фермер хўжалигининг 87-контуридаги ер майдонинг 2,5 гектарида ҳамда жавобгарга қарашли 245к-контурдаги 6,8 гектар пахта майдонида лизинг объъекти орқали чигит экиш ишлари олиб борилганлиги, бироқ экилган майдонлар қайтадан бузиб, бошқа пневматик сеялкалар билан экиш ишлари амалга оширилганлиги, лизинг объекти уруғлик чигитни етарли нам тупроқ қатламига ташлай олмаслиги, етарли эҳтиёт қисмлар билан тўлиқ жиҳозланмаганлиги, ушбу ҳолат бўйича жалб қилинган хитойлик мутахассис ҳам сеялкалар 2-3 см чуқурликда экиши, ундан чуқур эка олмаслигини таъкидлаганлиги, лизинг объектлари жавобгар томонидан тўлақонли ишлайдиган даражада топширилмаганлиги, минерал ўғит билан экиш имконияти йўқлиги, яроқсиз эканлиги, лизинг объектлари 2025 йил пахта экиш компаниясида экиш ишларида иштирок этмаганлиги, натижада даъвогар 1 200 000 000 сўм атрофида зарар кўрганлиги, шартномани бекор қилиш ҳақида таклиф хати юборилганлиги ҳақида важлар келтирган. Аниқланишича, даъвогарнинг 2025 йил 18 апрелдаги шартномани бекор қилиш ҳақидаги таклиф хати жавобгарга 2025 йил 20 майда юборилган. Бироқ, даъвогарнинг ушбу важлари даъво аризани қаноатлантириш учун асос бўлмайди. Чунки, шартноманинг 7.1-бандига кўра, лизинг объекти сотувчи томонидан кафолатли таъмирлаш муддати уни лизингга расмийлаштирилган кундан бошлаб 12 (ўн икки) ойни ташкил етиши, кафолатли таъмирлаш шартлари ва тартиби кўра лизинг олувчи дастлаб сотувчига ёки сотувчи томонидан белгиланган сервис хизмати кўрсатувчига лизинг объектининг бузилганлиги тўғрисида дарҳол ёзма хабар бериши, сотувчи ёки лизинг объектига сервис хизмати кўрсатувчи, шундай хабарни олганидан сўнг 5 (беш) кун муддат ичида ўз вакилини лизинг объектини кўрикдан ўтказиш ва бузилиш сабабини аниқлаш учун лизинг олувчининг манзилига юбориши, сотувчи ёки лизинг объектига хизмат кўрсатувчи вакили, лизинг олувчи вакили ва Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспексиясининг тегишли шаҳар ёки туман инспексияси вакили иштирокида расмий кўринишдаги “Бузилиш сабаблари тўғрисидаги далолатнома” тузилиши ва белгиланган шаклдаги “кафолатли таъмирлашга талабнома” бланкаси тўлдирилиши лозимлги белгиланган. Бироқ, даъвогар томонидан сотувчига шартноманинг 7.1-бандига риоя қилинган ҳолда мурожаат қилинмаган ҳамда лизинг объектларининг яроқсиз ҳолда эканлиги ҳақидаги далолатнома расмийлаштирилмаган. ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ФКнинг 382-моддасига кўра, иккинчи ва учинчи қисмларига кўра, тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: 1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; 2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади. Мазкур ҳолатда суд лизинг объекти уруғлик чигитни 2-3 см чуқурликда экиши, ундан чуқур эка олмаслиги, уруғлик чигитни етарли нам тупроқ қатламига ташлай олмаслиги ҳолатллари тарафлар ўртасидаги шартномани бекор қилиш учун етарли асос деб ҳисобламайди. ИПКнинг 74-моддасининг биринчи-учинчи қисмларига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Юқоридагиларга кўра, суд палатанинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилалиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, шунингдек номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан БҲМнинг 10 баравари миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги ПФ - 108-сонли Фармони билан базавий ҳисоблаш миқдори — ойига 375 000 сўм этиб белгиланган. Суд, суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилмаганлиги, даъво номулкий хусусиятга эгалиги ҳамда иккита талабдан иборатлиги, давлат божи олдиндан тўланмаганлиги, даъво ариза судга 2025 йил 21 июлда кирим бўлганлигини инобатга олиб, иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини даъвогарга юклашни, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига БҲМнинг 20 баравари миқдорида, яъни 7 500 000 сўм давлат божи ундиришни, олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 74, 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192, 195-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъвонинг “ `Z GR LIZING” акциядорлик жамияти Сирдарё вилояти филиалига нисбатан қисми бўйича иш юритиш тугатилсин. Даъво аризани қаноатлантириш рад этилсин. “ GR K L S YQ L” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 7 500 000 сўм давлат божи ундирилсин. Олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажати “ GR K L S YQ L” масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья М.А. Холиков