← Назад
Решение #2895813 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| ИПКнинг | 220 | — | law | |
| ИПКнинг | 217 | — | law | |
| Мазкур кодекс | 221 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/11026-сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 25 август
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиков
раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида,
аризачиСирдарё вилояти Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар
“DE Q N
D L
SI” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
119 949 489,72 сўм молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси ва унга
илова қилинган ҳужжатларни, даъвогар вакили М.Игамназаров (2025 йил
3 январдаги 30-00002-сонли ишончнома асосида) иштирокида туманлараро
иқтисодий суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Аризачи Сирдарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси (кейинги
ўринларда аризачи деб аталади) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
“DE Q N
D
L
SI” масъулияти чекланган жамияти (кейинги
ўринларда жавобгар деб аталади)га нисбатан 119 949 489,72 сўммолиявий
жарима қўллашни сўраган.
Суднинг 2025 йил 25 июлдаги ажрими билан ишга Сирдарё вилояти
бўйича божхона бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар ва Сирдарё вилоят божхона бошқармаси суд мажлисида
вакиллари иштирокини таъминланмади. Бироқ Сирдарё вилоят божхона
бошқармаси иш бўйича ёзма фикр ва маълумотларни тақдим этган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
(кейинги ўринларда матнда— ИПК) 128-моддаси иккинчи қисми тўртинчи
хатбошисига биноан ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон
почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа
воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган
бўлса иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
ИПКнинг 220-моддасига асосан суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг
келмаганлиги, агар суд уларнинг келишини мажбурий деб топмаган бўлса,
ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
Шу сабабли суд ишни жавобгар ва Сирдарё вилояти бўйича божхона
бошқармаси вакил (лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Судда даъвогар вакили жавобгарнинг ариза талабидаги молиявий
жарима ҳисобланишига сабабли бўлган дебитор қарздорлиги бартараф
этилмаганлигини билдириб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд, иш материалларини ўрганиб чиқиб, ишда қатнашувчи
шахсларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга асосан ариза
талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо алоқалар ягона
ахборот тизими маълумотга асосан 2025 йил 23 июнь ҳолатига муддати ўтган
дебитор қарздорликлар аниқланган.
Унга кўра, жавобгар “LL VISIT S IUZ” (Украина) билан тузилган
201055108311338030240100004–сонли экспорт шартномаси, “LL
NDTR DE” (Украина) билан 201055108311338030240100005-сонли экспорт
шартномаси,
“АЗ-ФРУКТ”
ХК
(Украина)
билан
201055108311338030240100002-сонли
экспорт
шартномаси
ва
“ GR UD K” МЧЖ (Қозоғистон) билан 201055108311338030240100006сонли экспорт шартномаси тузилганлиги, мазкур шартномаларга бўйича
товарлар экспорт божхона режимига расмийлаштирилганлиги ҳамда пул
маблағлари ўтказиб берганлигини, бироқ жавобгар томонидан товарлар олиб
келинмаганлигини, шунингдек пул маблағлари келиб тушмаганлиги,
натижада шартномалар бўйича жами 185 423 АҚШ долларига тенг миқдорда
дебиторлик қарздорлик юзага келганлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 майдаги қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга
оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг 27-бандига мувофиқ даъвогар жавобгарга
119 949 489,72 сўм миқдорида молиявий жаримани ихтиёрий равишда
тўлашни сўраб, талабнома билан мурожаат қилган, талабнома жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилгандан сўнг, жавобгарга нисбатан
119 949 489,72 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган.
ИПКнинг 217-моддаси иккинчи қисмига кўра,суд қонун ҳужжатларига
мувофиқ бошқа ҳуқуқий таъсир чораларини ҳам қўллаши мумкин.
Мазкур кодекснинг 221-моддасига биноан суд ҳуқуқий таъсир чорасини
қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда суд мажлисида: ҳуқуқбузарлик
ҳодисаси бўлган-бўлмаганлигини ва унинг содир этилганлиги фактини;
текшириш учун ва текшириш натижалари бўйича далолатнома ёки бошқа
ҳужжат тузиш учун асослар ва назорат қилувчи органнинг ваколатлари борйўқлигини; мазкур ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун қонунчиликда
жавобгарлик назарда тутилган-тутилмаганлигини ва ҳуқуқий таъсир чорасини
қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги
“Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик
субъектларини қўллаб қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3351сонли қарорининг 1-банди “в” кичик бандига асосан импорт операциялари
бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик ҳосил бўлганлиги
учун импорт қилувчиларга нисбатан экспорт операциялари бўйича муддати
ўтказиб юборилган дебитор қарздорликка йўл қўйган экспорт қилувчилар
учун назарда тутилган жавобгарлик чоралари қўлланилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари
мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 283сон қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга
оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби
тўғрисида”ги Низом (кейинги ўринларда Низом деб аталади)нинг 5-бандига
асосан Контракт шартларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар
тўғрисидаги маълумотлар қўшимча битим билан қайд этилиши керак ҳамда
контрактлар билан бўлгани сингари тартибда Ташқи савдо операцияларининг
ягона электрон ахборот тизимига (кейинги ўринларда — ТСОЯЭАТ)
киритилиши, Республикага товарларни олиб кириш назарда тутилган
контрактларга ёки инвойсларга қўшимчалар киритилиб, уларга мувофиқ
хўжалик юритувчи субъектлар, хорижий шериклар ва уларнинг реквизитлари
ўзгарган тақдирда, хўжалик юритувчи субъектлар ушбу қўшимчалар ҳақидаги
маълумотлар ТСОЯЭАТга киритилган санадан бошлаб ўн иш куни мобайнида
«эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштирилган
божхона юк декларацияларига тегишли ўзгартиришларни киритиш бўйича
давлат божхона хизмати органларига мурожаат этишлари шарт.
Низомнинг 9-бандига асосан Ташқи савдо операциялари устидан
мониторинг олиб бориш тартиби хўжалик юритувчи субъектлар томонидан
тузилган ташқи савдо контрактлари ва инвойслар бажарилиши устидан зарур
назоратни таъминлаш ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар, валютани назорат
қилувчи органлар, товар-хомашё биржаси, ғазначилик бўлинмалари ва
тижорат банклари ўртасида ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича
ТСОЯЭАТ орқали ахборот айирбошлаш мақсадида жорий этилади.
Низомнинг 10-бандига асосан ТСОЯЭАТ реал вақт режимида ишлайди
ва унда ушбу Низомга 3-иловада келтирилган маълумотлар акс эттирилади.
Низомнинг 11-бандига асосан контракт билан хўжалик юритувчи
субъектлар томонидан ТСОЯЭАТга киритилган маълумотлар ўртасида
фарқлар мавжуд бўлмаган тақдирда, банклар қонунчилик ҳужжатларида
белгиланган тартибда ушбу контракт бўйича банк операцияларини амалга
оширадиларБунда олдиндан тўлов кафолатланган товарларни экспорт қилиш
назарда тутилган контрактлар ва инвойслар бўйича ҳисоб-китоб
маълумотномалари ТСОЯЭАТга товарларнинг божхона расмийлаштирувига
қадар киритилиши лозим.
Низомнинг 22-бандига асосан хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи
савдо контрактлари ва инвойслари мониторинги валютани назорат қилувчи
органлар ва тижорат банклари томонидан ТСОЯЭАТ орқали амалга
оширилади.
Низомнинг 23-бандига асосан товарларни республикага олиб кириш ва
«эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштириш,
шунингдек, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ёхуд улар учун
тўланган пул маблағларини қайтариш муддати импорт контрактлари бўйича
тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги керак.
Низомнинг 27-бандига асосан ташқи савдо контрактлари бўйича
активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар
келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида
товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар
бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг
қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган
муддатлар тугагандан кейин кўпи билан 45 кун (кичик тадбиркорлик
субъектлари учун — 90 кун) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи
субъектлар:
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда — репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда —
репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда
қўшимча равишда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда — репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика
бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар
Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо алоқалар ягона ахборот тизими
маълумотга асосан 2025 йил 23 июнь ҳолатига муддати ўтган дебитор
қарздорликлар аниқланган.
Аризачи жавобгар томонидан импорт шартномаси бўйича муддати
ўтказиб юборилган дебиторлик қарздорлик бартараф этилмаганлиги сабабли
жавобгар (шахсий кабинети)га 2025 йил 22 майда юқорида қайд этилган Қарор
(Низом)лар талаблари асосида 10 кун муддатда муддати ўтган дебиторлик
қарздорлик жами 119 949 489,72 сўм бюджетга қўшимча жарима тўланганлиги
ёки муддати ўтган дебиторлик қарздорлик бартараф этилганлиги ёхуд жарима
тўлашни рад этиш тўғрисидаги тасдиқловчи маълумотларни тақдим этиш
юзасидан талабнома юборган.
Бироқ, жавобгар талабномада белгиланган муддатда аризачига
асослантирилган эътирозларини, дебитор қарз ундирилганлиги ёки
ҳисобланган жарима ихтиёрий тўланганлигини ёхуд асослантирилган бошқа
тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмаган.
Шу сабабли аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарга
нисбатан 119 949 489,72 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган.
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил
19 августдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан
V очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чоратадбирлари тўғрисида ПҚ-138-сонли қарорининг 3-бандида ташқи савдо
операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун устав
капиталида давлат улуши бўлмаган хўжалик юритувчи субъектларга
жарималар қўллаш ва ундиришга 2027 йил 1 январга қадар мораторий эълон
қилиниши, мораторий даврида муддати ўтган дебитор қарздорлик ҳолатлари
бартараф этилганда қўлланилган жарималар бекор қилиниши қайд этилган.
Мазкур ҳолатда суд, иш ҳужжатлари билан тасдиқланган аризачининг
қарздорликнинг 5 фоизи миқдорида жавобгарга жарима қўллаш талабини
қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-
моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг
9-моддаси 19-бандига мувофиқ, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод
этилган.
Мазкур ҳуқуқ нормаларидан келиб чиқиб, суд давлат божи
ундирмасликни, ариза электрон тарзда берилганлиги учун почта харажатини
ундирувсиз қолдиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ИПК 118, 166, 215, 222моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Сирдарё вилояти Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар
“DE Q N
D L
SI” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
119 949 489,72 сўм молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси
қаноатлантиришдан рад этилсин.
Давлат божи ва почта ҳаражати ундирувсиз қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё
вилоят судига апелляция ва кассация тартибида шикояти бериши мумкин.
Судья
М.А. Холиков