Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1203-2501/2892 Дата решения 25.08.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YO‘LDOSHEV O‘TKIR XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Z m n t ks lust r
Source ID 83b4e5a1-4fb0-4ca7-a2e7-29234e17275d Claim ID PDF Hash 48a54435b69847c5... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 15 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1203-2501/2892-сонли иш Ховос тумани Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВҚАРОРИ 2025йил 25 август Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, Ўзбекистон фермерлар Сирдарё вилоят Гулистон туман Кегашининг «Серхосил икки дарё» фермер хўжалиги манфаатида жавобгар «Z m n t ks lust r» масъулияти чекланган жамиятидан 22 931 596 сўм асосий қарз ва 11 465 798 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида иқтисодий ишни жавобгар вакили Р.Қаршиев (18.08.2025 йилдаги ишончнома асосида) иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон фермерлар Сирдарё вилоят Гулистон туман Кегаши, «Серхосил икки дарё» фермер хўжалиги манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «Z m n t ks lust r» масъулияти чекланган жамиятидан 22 931 596 сўм асосий қарз ва 11 465 798 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд муҳокамасида кенгаш ва даъвогар вакили иштирок этмади ва иштирок этмаслик сабаби судга маълум қилинмади, шу сабабли суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128, 170-моддаларига асосан уларнинг иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим топди. Суд мажлисида жавобгар вакили даъвога нисбатан эътирози йўқлиги ва пеня ундиришда жавобгарнинг молиявий аҳволини инобатга олиб, енгиллик беришни сўради. Суд, даъво аризаси юзасидан важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асослар билан даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 2024 йил 30 октябрда №7217052-сонли пахта харид қилиш бўйича фьючерс шартномасини имзолаб, шартноманинг 2.1бандида даъвогар 2024 йил пахта мавсумида шартномада кўрсатилган пахта маҳсулотини етказиб бериш, жавобгар ўз навбатида уруғлик билан таъминлаш, маҳсулотни қабул қилиш ва хақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.2.-бандида харид қилинган пахта хом ашёси учун якуний ҳисоб-китоб ҳосил йилининг 31 декабрга қадар тўлиқ амалга оширилиши белгиланган. Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилиб, 2024 йил пахта мавсумида шартномада кўрсатилган маҳсулот етказиб берилган, лекин жавобгар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан маҳсулот ҳақи тўлиқ тўлаб берилмаган. Натижада кенгаш даъвогар манфаатида судга мурожаат қилиб, жавобгардан вужудга келган қарздорлик ва ҳисобланган пеняни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади, 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақлилиги кўрсатилган. Ўзбекистон Ресупбликасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 465-моддасига асосан контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга - тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда белгиланган баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. ФК 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчисотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Хусусан 2024 йил пахта мавсумида жавобгарнинг айнан даъвогарга пахта етиштириш билан боғлиқ харажати ва маҳсулот учун тўловлар жами 214 478 700 сўмни ташкил этиб, даъвогар 217 344 100 сўмлик пахта топшириб, 2 865 400 сўмлик маҳсулот ҳақи тўланмасдан қолган ва даъвогарнинг шу миқдорда ҳақдорлиги вужудга келган ва иш ҳужжатлари билан тўлиқ ўз тасдиғини топган. Лекин даъво аризада хам айнан юқоридаги ҳолатлар баён қилинсада лекин жавобгардан 22 931 596 сўм маҳсулот ҳақидан вужудга келган қарздорликни ундириш сўралган, аммо даъво аризанинг қолган важлари ҳужжатлар асосида тасдиқлаб берилмади. Шу сабабли суд, жавобгардан 2 865 400 сўм асосий қарз ундириш қисмини қаноатлантириб, қолган 20 066 196 сўм қисмини рад этишни лозим топади. Шунингдек даъво талабида жавобгардан асосий қарз муддати ўтган кунларга ҳисобланган 11 465 798 сўм пеня ундириш сўралган. Шартноманинг 5.6.-бандида топширилган маҳсулот ҳақи тўланмаган тақдирда тайёрловчи муддати ўтказиб юборилган хар бир кун учун 0,5% фоиз миқдорида пеня тўлаши келишиб олинган. Пеня маҳсулот ҳақидан вужудга келган қарздорлик бўйича шартномага асосан 2024 йил 31 декабрдан 2025 йил 25 июлгача бўлган даврга ҳисобланган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади. ФК 260-моддасида неустойка билан фақат ҳақиқий талаб таъминланади, деб кўрсатилган. Юқоридагиларга асосан суд, даъвонинг 11 465 798 сўм пеня ундириш талабини хам қисман асосли деб ҳисоблайди, чунки даъвонинг 22 931 596 сўм асосий қарз ундириш қисмининг 2 865 400 сўм қисми тасдиқланиб, қолган 20 066 196 сўм қисми тасдиқланмаганлиги сабабли, неустойка билан фақат ҳақиқий талаб таъминланишини инобатга олиб, юқоридагиларга асосан даъвогарнинг 1 432 700 сўм пеня сўраш ҳуқуқи мавжуд деб ҳисоблаб, пеня ундириш талабини шу миқдор доирасида муҳокама қилишни лозим топди. ФК 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сон қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган. Ушбу ҳолатда суд, пеня ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш жавобгарнинг кейинги фаолятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблаб, пеня ундириш талабини 300 000 сўм миқдорида қаноталантиришни лозим топади. Мазкур ҳолатда суд, даъво талабини қисман қаноталантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 2 865 400 сўм асосий қарз, 300 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажати ундиришни, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига асосан даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда 85 962 сўм сўм давлат божи тўловини жавобгар зиммасига, даъвонинг жами тасдиқланмаган 30 099 294 сўм қисми бўйича 601 985,88 сўм давлат божини даъвогар зиммасига юклашни, лекиндаъвогар ва кенгаш Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.10.2017 йилдаги №3318сонли қарорининг 3-бандига асосан давлат божи тўловидан озод этилганлиги сабабли даъвогар зиммасидаги давлат божини ундирувсиз қолдиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Ўзбекистон фермерлар Сирдарё вилоят Гулистон туман Кегашининг «Серхосил икки дарё» фермер хўжалиги манфаатида жавобгар «Z m n t ks lust r» масъулияти чекланган жамиятидан 22 931 596 сўм асосий қарз ва 11 465 798 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «Z m n t ks lust r» масъулияти чекланган жамиятидан, даъвогар «Серхосил икки дарё» фермер хўжалиги фойдасига 2 865 400 сўм асосий қарз, 300 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «Z m n t ks lust r» масъулияти чекланган жамиятидан Республика Бюджетига 85 962 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар «Серхосил икки дарё» фермер хўжалиги зиммасидаги давлат божи ундирувсиз қолдирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф, бир ой муддат ичида шу суд орқали, Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ой муддатда кассация шикояти бериши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ў.Х. Йўлдошев