← Назад
Решение #2895817 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| нинг | 465 | — | law | |
| кодекси | 47 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/11102-сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
_______________
2025 й л 25 август
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Холиков раислигида,
Ю.Абизов котиблигида, даъвогар вакили Ғ.Намуратов (ишончнома асосида)
иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё
вилояти ҳудудий бошқармасинин “GULIS N
LUS R” масъулияти
чекланган жамиятининг “Y NGI GULIS N
K R INV S ” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан 23 150 985,25 сўм асосий қарз, 11 575 492,625
сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти
ҳудудий бошқармаси даъвогар “GULIS N LUS R” масъулияти чекланган
жамияти (даъвогар/тайёрловчи) манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, даъво аризада “Y NGI GULIS N
K R INV S ”
масъулияти чекланган жамияти (жавобгар/хўжалик) ҳисобидан 2023 йил
29 декабрда тузилган 24-39776/G-20132-24-сонли бошоқли дон харид қилиш
бўйича фьючерс шартномасига асосан 23 150 985,25 сўм асосий қарз ва
11 575 492,625 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 1 августдаги ажрими билан Гулистон тумани фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (Кенгаш) низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган.
Палата, кенгаш ва жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакиллари суд
мажлисига келмади ҳамда даъво юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим
этмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига асосан
агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Шу сабабли суд ишни палата, кенгаш ва жавобгар вакиллари
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини
қувватлаб, тарафлар ўртасида тузилган фьючерс шартномасига асосан
2024 йилдаетиштириладиган бошоқли дон учун даъвогар жавобгарга уруғлик
буғдой, ёқилғи мойлаш материаллари, минерал ўғитлар, дизель ёқилғиси ва
бошқа зарур маҳсулотлар ажратганлиги, хизматлар кўрсатганлиги, бироқ
жавобгар шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги,
бошоқли дон етиштириш учун олинган моддий ресурслар ҳисобига
даъвогардан қарздор бўлиб қолганлигини тушунтиришиб, даъво аризасини
қаноатлантириб беришни сўради.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб,
қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
— ФК) нинг 465-моддасига кўра, контрактация шартномасига мувофиқ
қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини
қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга ––
тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш)
мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул
қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш
(тўлаб туриш) мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2023 йил 29 декабрда тузилган 24-39776/G-20132-24-сонлибошоқли дон харид
қилиш бўйича фьючерс шартномаси (шартнома) тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, хўжалик 2024 йил ҳосилидан
47,31 тонна бошоқли донни даъвогарга етказиб бериш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан шартнома шартларига асосан жавобгарга 2024 йилда
етиштириладиган бошоқли дон учун жами 98 806 371,25сўм миқдорида
уруғлик буғдой, ёқилғи мойлаш материаллари, минерал ўғитлар, дизель
ёқилғиси ва бошқа зарур маҳсулотлар ажратган, хизматлар кўрсатилган. Ушбу
моддий ресурслар ва хизматлар жавобгар томонидан қабул қилиб олинган ва
тарафлар ўртасидаги ҳисоб-фактуралар билан тасдиқланган.
Шартноманинг 2.2-банди “в” кичик бандига асосан хўжалик
тайёрловчига 2024 йил 10 августдан кечиктирмай шартномада белгиланган
миқдор ва ассортиментда тегишли сифатга эга бўлган маҳсулотни топшириш
мажбуриятини олган.
Жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада
бажарилмасдан даъвогарга 75 655 386,25 сўмлик бўлган 25,269 тонна буғдой
етказиб берилган бўлиб, даъвогар томонидан тузилган бир томонлама
солиштирма-далолатномага кўра, жавобгарга етказилган моддий ресурслар
ҳақи жавобгар ҳисобидан чегириб ташланганда, жавобгарнинг даъвогар
олдида 23 150 985,25 сўм қарздорлиги вужудга келган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборилган талабнома
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 47-моддаси биринчи ва
иккинчи қисмига асосан товарларни (хизматларни) реализация қилишда
юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада
бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу товарларни (хизматларни)
сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт. Ҳисобварақфактура, қоида тариқасида, электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот
тизимида электрон шаклда расмийлаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
25 июндаги “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақфактуралардан
фойдаланишни
такомиллаштириш
чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 522-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзаро ҳисоб-китоблар
тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби
тўғрисида” Низомнинг 2-бандида электрон ҳисобварақ-фактура - товарларни
(ишлар, хизматларни) реализация қилиш ва сотиб олишни тасдиқлайдиган,
электрон ҳисобварақ-фактура айланиш тизими операторлари орқали тақдим
этиладиган ва қабул қилинадиган, қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган
шаклларда расмийлаштирилган электрон ҳужжатлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14
августдаги “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан
боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 489-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул
қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 63-бандида етказиб берувчи
томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун
ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши
ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шартлиги, сотиб олувчи томонидан
белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон
ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланиши қайд этилган.
Жавобгар
даъвогар
томонидан
бажарилган
иш(хизмат)ларни
эътирозларсиз қабул қилиб олган ва электрон ҳисобварақ-фактуралар билан
тасдиқлаган.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 23 150 985,25сўм қарздорлик ҳолати
иш ҳужжатларида мавжуд шартнома, ҳисоб-фактуралар, солиштирма
далолатнома, даъвогар вакилининг берган тушунтиришлари ва бошқа ишга
алоқадор ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топиши муносабати
билан инкор этиб бўлмайди.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Қайд этилганларга асосан суд, палатанинг жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига 23 150 985,25 сўмқарздорлик ундириш тўғрисидаги даъво талабини
асосли деб ҳисоблаб, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим
топади.
Бундан ташқари, даъво аризада жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
11 575 492,625 сўм пеня ундиришни сўралган.
ФК 261-моддасининг учинчи қисмига кўра қарздор мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган
муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига
нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
Шартноманинг 4.2-бандининг иккинчи қисмига кўра ҳисоб-китоб
ойининг кейинги календарь ой тугагач қарз тўлов муддати ўтган ҳисобланади
ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг
0,4 фоизи миқдорида. бироқ муддаи ўтказиб юбрилган тўлов суммасининг
50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня ҳисоблаб ёзилади.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг жавобгардан пеня ундириш
тўғрисидаги даъво талабини шартнома шартларига кўра асосли деб
ҳисоблайди.
Бироқ, суд тарафларнинг мулкий аҳволини, жавобгарнинг тадбиркорлик
субъекти эканлигини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга
олиб, ФК 326-моддаси талаблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий
хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандидаги тушунтиришларига таяниб,
ундирилиши талаб этилаётган 11 575 492,625 сўм пеня суммасини
камайтириб, 3 500 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, пенянинг қолган
қисмини қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмига
биноан, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш
ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида
белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган
бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда
ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра,
Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари асосли деб топилганлигини
инобатга олиб, иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини
тўлиқ жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан Республика
бюджетига жами даъво баҳоси 34 726 477,875 сўмнинг 2 фоизи, яъни
694 529,56 сўм миқдорида давлат божи ва даъвогар фойдасига 37 500 сўм
почта харажатини ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 66, 68, 74-75, 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб,
суд
қарор қилди:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
“Y NGI GULIS N
K R INV S ” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан:
- даъвогар “GULIS N LUS R” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига23 150 985,25 сўм асосий қарз, 3 500 000 сўм пеня ҳамда олдиндан
тўланган 37 500 сўм почта харажатлари;
- республика бюджетига694 529,56 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик
муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
М.А. Холиков