Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1203-2501/3196 Дата решения 22.08.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YO‘LDOSHEV O‘TKIR XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение COSCOM Ответчик / Подсудимый Йўлдош ота
Source ID eab4a23d-bf44-4b2c-bcdb-b8cce35cd4c7 Claim ID PDF Hash c2554b56abd55f20... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 203-4-моддаси тисодий процессуал кодекси 203-4 code_article
кодекси 47-моддаси кодекси 47 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1203-2501/3196-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ховос тумани 2025 йил 22 август Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев, даъвогар «COSCOM» масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар «Йўлдош ота» фермер хўжалигидан 2 058 185,38 сўм жаримани ундириш тўғрсидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўз биносида соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни, аниқлади: «COSCOM» масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда “даъвогар”деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, «Йўлдош ота» фермер хўжалиги (кейинги матнларда “жавобгар”деб юритилади) дан 2 058 185,38 сўм жаримани ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 203-4-моддасига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Даъво аризасининг судга юборилгани тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда ёзма фикрини тақдим этмаган. Соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд, даъво аризасида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 12 январда №SR1043-сонли 49 кв.метрдан иборат кўчмас бетон қопламали майдон (кўчмас мулк)ни ижарага бериш шартномаси имзоланиб, муддати 01.01.2021-31.12.2025 йилгача 5 йилни ва қиймати 40 000 000 сўмни ташкил этган. Шартноманинг 2.1-бандида шартнома мулк жойлашган жойдаги кадастр органидан рўйхатга олингандан кейин тузилган ҳисобланади деб белгиланиб, кўчмас мулк далолатнома асосида даъвогарга топширилган. Шунингдек шартноманинг 4.1.2.-бандида хар чорак якуни билан кейинги ойнинг 10 санасига қадар ижарага олувчига белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳисоб-фактура тақдим этиш, 5.2.-бандида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳисоб-фактура тақдим этилмаганда ижарага берувчи ижарага олувчига хар чорак ёки хар ойлик ижара тўловининг 20% миқдорида жарима тўлаши белгиланган. Даъвогар томонидан шартнома қиймати 40 000 000 сўм тўлиқ тўлаб берилган, лекин жавобгар шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан 01.06.2024-01.06.2025 йил ҳолатига, жами қиймати 10 290 926,90 сўмлик белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳисоб-фактураларни тақдим этмаган. Шу сабабли даъвогар жавобгардан шартноманинг 5.2.-бандига асосан 10 290 926,90 сўмнинг 20% миқдорида 2 058 185,38 сўм жарима ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 47-моддасига асосан товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт. Ўзбекистон Ресупбликасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Шу сабабли суд, даъвонинг 2 058 185,38 сўм жарима ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Қайд этилганларга кўра суд, даъво аризани тўлиқ қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 2 058 185,38 сўм жарима, 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 203-4, 203-5,118, 176-179 моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвогар «COSCOM» масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар «Йўлдош ота» фермер хўжалигидан 2 058 185,38 сўм жарима ундириш тўғрсидаги даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар «Йўлдош ота» фермер хўжалигидан даъвогар «COSCOM» масъулияти чекланган жамияти фойдасига 2 058 185,38 сўм жарима, 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўмпочта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунига қадар ихтиёрий тартибда ижро этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунига қадар ихтиёрий тартибда ижро этилмаган тақдирда, тарафларнинг илтимосномаси бўйича суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида мажбурий ижро этилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддатда апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ў.Х. Йўлдошев