← Назад
Решение #2895825 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 15 | — | law | |
| арздорликнинг вужудга келишига жавобгарнинг шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги ва пеня ФК | 259 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/3264-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВҚАРОРИ
Ховос тумани
2025 йил 21 август
Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья
ёрдамчиси Э.Эгамқлуовнинг котиблигида, даъвогар «Ҳудудий электр
тармоқлари» акциядорлик жамиятининг жавобгар «Искандар Саидислом»
фермер хўжалигидан 18 954 045,32 сўм асосий қарз ва 581 089,68 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакили
даъвогар вакили Э.Сулайманов (03.01.2025 йилдаги №06/0005-сонли ишончнома
асосида) иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
«Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти (кейинги матнларда
“даъвогар” деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, «Искандар
Саидислом» фермер хўжалиги (кейинги матнларда “жавобгар” деб
юритилади)дан 18 954 045,32 сўм асосий қарз ва 581 089,68 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қуватлаб, истеъмол қилинган
электр энергиядан бўлган қарздорлик тўлаб берилмаётганлигини билдириб,
судга тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилиб, қонуний қарор қабул қилишни
сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади ва иштирок этмаслик
сабаби судга маълум қилинмади, шу сабабли суд ишни Ўзбекистон
Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128, 170-моддаларига
асосан унинг иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим топади.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари ва тақдим
этилган далилларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олиниши, 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ
ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга
ҳақли эканлиги кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 468-моддасига
кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи
ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия
бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини
тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш
тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш
хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва
ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2024 йилдаги
319-сонли қарори билан тасдиқланган қоидаларнинг (1-илова) 88-бандига асосан
электр энергияси учун тўлов истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш,
маиший истеъмолчилар бундан мустасно, 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида
амалга оширилади, 96-бандига асосан истеъмолчи томонидан фойдаланилган
электр энергияси (қуввати) учун ҳисоб-китоб бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни
солиштириш далолатномасини имзолаш рад этилган тақдирда, қарзни ундириш
тузилган электр таъминоти шартномасига мувофиқ шартномавий ҳажмдан келиб
чиққан ҳолда, истеъмолчининг банкдаги ҳисоб рақамига тўлов талабномаси
қўйиш йўли билан амалга оширилади.
Иш ҳужжатларидан кўриншича, тарафлар ўртасида 2022 йил 05 майда
№060414-сонли электр энергияси етказиб бериш бўйича шартнома имзоланиб,
энергия етказиб бериш шартлари хар икки тараф томонидан лозим даражада
бажарилмаган.
Хусусан энергия эҳтиёжи учун олдиндан тўлов тўланмасада, жавобгарга
шартномада белгиланган миқдорда энергия етказиб берилган лекин энергия ҳақи
тўлиқ хажмда тўлаб берилмаган ва натижада қарздорлик вужудга келган.
Даъвогарнинг қарздорликни ундириш юзасидан огоҳлантириш хати
оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўлаб берилмаган, натижада даъвогар судга
мурожаат қилиб жавобгардан асосий қарз ва пеня ундиришни сўраган.
Истеъмол қилинган энергия бўйича ҳисоб-фактура, ўзаро таққослаш
далолатномаси ва бошқа ҳужжатлар билан 01.07.2025 йил ҳолатига
жавобгарнинг 18 954 045,32 сўм қарзи ўз тасдиғини топган.
Шу сабали суд, даъвонинг жавобгардан 18 954 045,32 сўм асосий қарз
ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек даъво талабида жавобгардан 581 089,68 сўм пеня ундириш
сўралган.
Шартномада истеъмол қилинган энергия миқдори учун тўлов муддати
ўтган хар бир кун учун пеня ҳисоблаш ва тўлаш тартиби назарда тутилган, шу
сабабли даъвода истеъмол қилинган энергия ҳақи тўлови кечиктирилган
кунларга пеня ундириш сўралган.
ФК 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
15.06.2007 йилдаги №163-сонли қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган.
Суд, қарздорликнинг вужудга келишига жавобгарнинг шартнома
мажбуриятларини бажармаганлиги ва пеня ФК 259-моддаси асосида шартнома
мажбурияти таъминоти сифатида белгилаб олинган бўлсада пеня ундириш
талабини тўлиқ қаноатлантириш жавобгарнинг кейинги фаолиятига салбий
таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблаб, пеня ундириш талабни қисман
қаноатлантириб, 200 000 сўм пеня ундиришни лозим топади.
Баён этилганларга асосан суд, даъво талабини қисман қаноатлантириб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 18 954 045,32 сўм асосий қарз ва 200 000 сўм
пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни, ИПК 118-моддасига асосан
даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда 412 000 сўм давлат
божи тўловини жавобгар зиммасига юклашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуалкодексининг 118, 176-179-моддаларини кўллаб, суд
қарор
қилди:
Даъвогар «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг
жавобгар «Искандар Саидислом» фермер хўжалигидан 18 954 045,32 сўм асосий
қарз ва 581 089,68 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талаблари қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Искандар Саидислом» фермер хўжалигидан даъвогар
«Ҳудудий
электр
тармоқлари»
акциядорлик
жамияти
фойдасига
18 954 045,32 сўм асосий қарз, 200 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар «Искандар Саидислом» фермер хўжалигидан Республика
Бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида, шу суд орқали
Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ой муддатда кассация шикояти бериши
(протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ў.Х. Йўлдошев