← Назад
Решение #2895827 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 13 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| Конституция | 130 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| кодекси | 47 | — | code_article | |
| ФКнинг | 335 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2502/10943-сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳар
2025 йил 21 август
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Раджабов
раислигида, Р.Садуллоев котиблигида,даъвогар вакили – юрисконсульт
М.Холбўтаев (04.06.2025 йил G’ -06/0580-сон ишончнома асосида)
иштирокида, даъвогар “Gulist n G` ll Kl st r) нинг жавобгар “Gulist n G` ll
Kl st r ҳисобидан 58 330 338 сўм асосий қарз, 3 486 661 сўм пеня ва суд
харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган
иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “Gulist n G` ll Kl st r” АЖ (кейинги ўринларда - даъвогар)
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Gulist n G` ll Kl st r”
МЧЖ (кейинги ўринларда — жавобгар) ҳисобидан 58 330 338 сўм асосий
қарз, 3 486 661 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакиллари суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда - ИПК) 128 ва 170-моддасига асосан иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар
суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд ишни жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қўллаб-қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъво аризани қаноатлантириб
беришни сўради.
Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво
аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи
қисмига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган
барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ушбу модданинг учинчи қисмида ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва
эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда
ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи
кафолатланади.
Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида
одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги
ўринларда — ФК) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида 2018 йил 01 июнда
тузилган 011606-сонли юридик истеъмолчиларга электр таъминоти
шартномаси (кейинги ўринларда — шартнома) дан келиб чиққан.
ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
Шартноманинг I бўлимига асосан даъвогар электр энергиясини уланган
тармоқ орқали етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия учун
ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга уланган
тармоқлари орқали электр энергияси етказиб берган. Жавобгар истеъмол
қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаш чораларини кўрмаган.
Натижада жавобгарнинг электр энергиясидан 2025 йил 01 июнь
ҳолатига 58 330 338 сўм қарзи вужудга келган.
Жавобгар истеъмол қилинган электр энергияси учун даъвогар
томонидан
юборилган
электрон
расмийлаштирилган
ҳисобварақфактураларни тасдиқламаган.
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 47-моддасига асосан
товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка
тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида назарда
тутилмаган бўлса, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга
ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт. Ҳисобварақ-фактура, қоида
тариқасида, электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимида электрон
шаклда расмийлаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
25 июндаги “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақфактуралардан
фойдаланишни
такомиллаштириш
чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 522-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзаро ҳисоб-китоблар
тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби
тўғрисида” Низомнинг 2-бандида электрон ҳисобварақ-фактура - товарларни
(ишлар, хизматларни) реализация қилиш ва сотиб олишни тасдиқлайдиган,
электрон ҳисобварақ-фактура айланиш тизими операторлари орқали тақдим
этиладиган ва қабул қилинадиган, қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган
шаклларда расмийлаштирилган электрон ҳужжатлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 августдаги “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан
боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 489-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул
қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 63-бандида етказиб берувчи
томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун
ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши
ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шартлиги, сотиб олувчи томонидан
белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон
ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланиши қайд этилган.
Даъвогарнинг шартнома бўйича юзага келган қарзни тўлаш тўғрисида
талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган, истеъмол қилинган
энергия ҳақи учун тўловлар амалга оширилмаган.
Шу сабабли даъвогар томонидан судга жавобгар ҳисобидан
58 330 338 сўм қарз ундириш тўғрисида талаб билдирилган.
Қайд этилганларга асосан, суд, даъвогарнинг 58 330 338 сўм асосий қарз
ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгар ҳисобидан 3 486 661 сўм пеня
ундиришни сўраган.
ФК 261-моддасининг учинчи қисмига кўра қарздор мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган
муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига
нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
Шартноманинг 5.5-бандида етказиб берилган энергия учун ўз вақтида
ҳақ тўламаса, истеъмолчи корхонага муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун
учун тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида пеня тўлаши белгиланган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг пеня ундириш тўғрисидаги
даъво талабини асосли ҳисоблайди.
Бироқ, суд даъвогар томонидан қарздорликлар учун ҳисоблаб келинган
пенянинг кўпайишига, даъвогарнинг ҳаракатсизлиги,шу вақтга қадар пеняни
ундириш чораларини кўрмаганлиги сабаб бўлганлиги, ушбу ҳолатда
даъвогарнинг ўзини ҳам айбдор деб ҳисоблайди.
ФКнинг 335-моддасига кўра, агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик
туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки
бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига
кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан
етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик
туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ
миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга
ҳақли.
Шунингдек, суд, жавобгарнинг шартнома бўйича мажбуриятларини
бажарганлик даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий
аҳволини, жавобгарнинг тадбиркорлик субъекти эканлиги, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли.
Суд, ФКнинг 326-моддасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий
хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандидаги тушунтиришни инобатга олиб,
ундирилиши талаб этилаётган пеня суммасини камайтириб, пеняни
786 661 сўм миқдорида қаноатлантириб, қолган қисмини қаноатлантиришни
рад қилишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига биноан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Учинчи қисмига
биноан, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи,
агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети
даромадига ундирилади. Олтинчи қисмига биноан агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг
миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши
ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан
келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши
лозим.
Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли суд
харажатлари тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юкланади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига асосан
иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш
миқдори (БҲМ) нинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи
ундирилади.
Юқоридагиларга кўра, суд, даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига даъво
миқдорининг 2 фоизи миқдорида (58 330 338+3 486 661=61 816 999 2%=)
1 236 339,98 сўм давлат божи ва даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган
37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 170, 176-180,186,
192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогар “Gulist n G` ll Kl st r” АЖнинг даъво аризаси қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Gulist n G` ll Kl st r” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “Gulist n
G` ll Kl st r” АЖ фойдасига 58 330 338 сўм асосий қарз, 786 661 сўм пеня ва
37 500 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “Gulist n G` ll Kl st r” МЧЖ ҳисобидан давлат бюджетига
1 236 339,98 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
З.Т. Раджабов