← Назад
Решение #2895828 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| онуннинг | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 260 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/4587-сонли иқтисодий иш
Сирдарё тумани
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 21 август
Сирдарё туманлараро иқтисодий суди, судья У.Курбанов раислигида,
судья ёрдамчиси Қ.Махамаджонов суд мажлиси котиблигида, даъвогар “WANGDAGROUP”масъулияти чекланган жамиятининг “WANGDATAITIE”
масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасидан 294 840 000 сўм асосий
қарздорлик,81 572 400 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Ж.Ваккасов (21.08.2025
йилдаги 55-сонли ишончнома асосида), жавобгар раҳбари Б.Хамутбеков
иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“WANGDAGROUP”масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
“WANGDATAITIE” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма
корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
294 840 000 сўм асосий қарздорлик, 81 572 400 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар ўртасида
01.01.2025 йилда 3-сонли“Бино ва иншоотни ижарага бериш” шартномаси
бўйича тўланиши лозим бўлган тўловлар ўз вақтида тўланмаганлиги
натижасида жами 294 840 000 сўм асосий қарздорлик юзага келганлиги, шу
боис, ушбу шартномалар бўйича 294 840 000 сўм асосий қарздорликни ҳамда
унга унга ҳисобланган 81 572 400 сўм пеняни ундириш бўйича даъво ариза
киритилганлигини, бироқ жавобгар билан биргаликда қарздорлик қайта ҳисоб
қилинган, жавобгарнинг қарздорлиги таққослаш далолатномалари билан ҳа ўз
тасдиғини топганлигини, даъвони қаноатлантириб беришни беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари, қарздорликни тан олиб,
жавобгар жамиятнинг даромади йўқлиги сабабли қарздорлик бугунга қадар
қайтарилмаганлигини билдириб, жамиятнинг иқтисодий аҳволини инобатга
олиб пеня миқдорини камайтириб беришни сўради.
Суд ишни кўришда иштирок этган тарафларнинг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасининг биринчиучинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга
шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд
ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа
қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро
шартномалари асосида ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун
ҳужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонун ҳужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига
кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
ФКнинг 234-моддаси биринчи қисмига кўра, мажбурият — фуқаролик
ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс
(кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо
ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса —
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
бўлади.
Аниқланишича, даъво аризада ундирилиши сўралган қарздорлик
тарафлар ўртасида тузилган бир неча шартномадан келиб чиққан.
Хусусан, тарафлар ўртасида 01.01.2025 йилда 3-сонли “Бино ва
иншоотларни ижарага бериш ҳақида”ги шартномалар тузилган.
Шартномаларга кўра, даъвогар Сирдарё вилояти Сирдарё тумани
Сирдарё Иқтисодий эркин зонаси таркибига кирувчи кадастр рақами
12:07:06:01:06:1324 бўлган бино иншоотнинг 3 276 кв.м. майдони ижарага
берилган.
01.01.2025йилдаги 3-сонли “Бино ва иншоотларни ижарага бериш
ҳақида”ги шартнома бўйича 294 840 000сўм қарздорлик жавобгар томонидан
бугунга
қадар
қопланмаган
бўлиб,
мавжуд
қарздорлик
30.04.2025йилда тарафлар ўртасида солиштирма таққослаш далолатномалари
билан тасдиқланган.
Шу боис, суд юқоридаги шартнома бўйича даъвогарнинг жавобгардан
294 840 000 сўм қарздорликни ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ва
уни шу миқдорда қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан 01.01.2025 йилда 3-сонли “Ер ва
бино иншоотни ижарага бериш тўғрисида”ги шартнома бўйича
81 572 400сўм миқдорида пеня ундиришни сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган 01.01.2025 йилдаги 3-сонли “Ер ва бино
иншоотни ижарага бериш тўғрисида”ги шартноманинг 7.1 бандида “Ижара
ҳақини белгилаган муддатда тўламаган ижарачи ижара тўлови кечиктирилган
умумий суммадан ҳар бир кун учун 0,5% миқдорида пеня тўлайди” деб
белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонуннинг
32-моддасида иккинчи қисмига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар,
хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи)
етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов
суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг
50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди.
Суд муҳокамаси давомида, даъвогар вакили пеня тўлаш назарда
тутилмаган шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик
юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси
тўғрисида”ги қонунга асосан пеня ҳисоб китоб қилинганлигини билдириб,
даъво аризада 01.01.2025 йилдаги 3-сонли “Бино ва иншоотни ижарага бериш
тўғрисида”ги шартнома бўйича пеня миқдори 81 572 400 сўм асослилигини
билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар раҳбари, низо келиб чиққан
шартномалар ҳали ҳам кучда эканлиги, ушбу шартномалар бўйича
мажбуриятлар давом этаётганлиги, жавобгарнинг даромади кескин камайиб
кетганлигини инобатга олиб, суддан пеня миқдорини камайтириб беришни
сўради.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, тарафларнинг кўрсатмаларини тинглаб,
ундирилиши сўралган 81 572 400 сўм пеня асосли деб ҳисоблайди.
ФКнинг 260-моддасига кўра, қонунчилик ёки шартнома билан
белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка
ҳисобланади.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.Суд
алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг
15.06.2007 йилдаги “Мажбуриятларини бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорида ҳам
тушунтириш берилган.
Юқоридагиларга кўра, суд, даъвогарнинг жавобгардан пеня ундириш
талабининг 81 572 400 сўм қисми асослилигини инобатга олиб, ушбу
миқдордаги пеняни ундириш жавобгарнинг тадбиркорлик фаолиятига, унинг
мулкий аҳволига салбий таъсир кўрсатиши мумкин, деб ҳисоблаб, пеня
ундириш талабини 24 000 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, пеня
ундириш талабининг қолган қисмини ундириш талабини қаноатлантиришни
рад қилишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд, ҳисобланган 3 764 124 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта
харажатини жавобгардан даъвогар ҳисобига ундиришни лозим топади.
Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, ИПКнинг 118, 176-179моддаларини қўллаб, суд,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
“WANGDAGROUP”масъулияти чекланган жамиятининг даъво аризаси
қисман қаноатлантирилсин.
“WANGDATAITIE”
масъулияти
чекланган
жамияти
қўшма
корхонасидан “WANGDAGROUP”масъулияти чекланган жамияти фойдасига
294 840 000 сўм асосий қарздорлик, 24 000 000сўм пеня, 3 764 124 сўм давлат
божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция ёки
ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ойлик муддатда кассация
тартибида шикоят беришга ҳақли.
Судья
У.Р. Курбанов