Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2502/11129 Дата решения 21.08.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID ba8ac819-e156-490d-b284-611c8edce12f Claim ID PDF Hash e304513cc130d123... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
Конституциянинг 130-моддаси Конституция 130 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 335-моддаси ФКнинг 335 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2502/11129-сонли иқтисодий иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳар 2025 йил 21 август Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Раджабов раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, Гулистон шаҳар прокурорининг ёрдамчиси Н.Отақулова ва даъвогар вакили – юрисконсульт Т.Шамсиддинов (04.07.2025 йил G’ -06/0671-сон ишончнома асосида) иштирокида, Мирзаобод туман прокурорининг даъвогар “ ududg zt `min t” АЖ “ ududg zt `min t” манфаатида жавобгар “ ududg zt `min t” МЧЖ “ ududg zt `min t” ҳисобидан 92 593 141 сўм асосий қарз, 27 670 660 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Мирзаобод туман прокурори (кейинги ўринларда – прокурор) даъвогар “ ududg zt `min t”АЖ (кейинги ўринларда - даъвогар) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ ududg zt `min t” МЧЖ (кейинги ўринларда — жавобгар) ҳисобидан 92 593 141 сўм асосий қарз, 27 670 660 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, у(лар)нинг вакил(лар)и суд мажлисига келмади. Бироқ, жавобгар даъво аризаси юзасидан ўз муносабатини билдирган ва судга ишни ўзининг иштирокисиз кўриш тўғрисида ариза тақдим этган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда — ИПК) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни жавобгар вакил(лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган прокурор вакили даъво талабларини қувватлаб, прокурорнинг даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, прокурорнинг даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, прокурорнинг даъвогар манфаатида киритган даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи қисмига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ушбу модданинг учинчи қисмида ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда — ФК) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида 2024 йил 14 мартда тузилган 100572-сон улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш шартномаси (кейинги ўринларда — шартнома) дан келиб чиққан. ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Шартноманинг I бўлимига асосан даъвогар электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга уланган тармоқлари орқали электр энергияси етказиб берган. Жавобгар истеъмол қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаш чораларини кўрмаган. Натижада жавобгарнинг электр энергиясидан 2025 йил 01 июль ҳолатига 92 593 141 сўм асосий қарзи вужудга келган. Даъвогар томонидан етказиб берилган электр энергияси бўйича электрон расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар жавобгар томонидан тасдиқланган. Даъвогарнинг шартнома бўйича юзага келган қарзни тўлаш тўғрисидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли прокурор томонидан судга жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 92 593 141 сўм асосий қарз ундириш тўғрисида талаб билдирилган. Қайд этилганларга асосан суд, даъво талабининг 92 593 141 сўм асосий қарз ундириш қисмини асосли деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, прокурор жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 27 670 660 сўм пеня ундиришни сўраган. Шартноманинг 3.12-бандида етказиб берилган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўламаса, истеъмолчи корхонага муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида пеня тўлаши белгиланган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Юқоридагиларга кўра, суд прокурорнинг пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли ҳисоблайди. Бироқ, суд даъвогар томонидан тўланмаган қарздорликлар учун ҳисоблаб келинган пенянинг кўпайишига, даъвогарнинг ҳаракатсизлиги, шу вақтга қадар пеняни ундириш чораларини кўрмаганлиги сабаб бўлганлиги, ушбу ҳолатда даъвогарнинг ўзини ҳам айбдор деб ҳисоблайди. ФКнинг 335-моддасига кўра, агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга ҳақли. Шунингдек, суд, жавобгарнинг шартнома бўйича мажбуриятларини бажарганлик даражасини, жавобгарнинг тадбиркор эканлиги, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Суд, ФКнинг 326-моддасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандидаги тушунтиришни инобатга олиб, ундирилиши талаб этилаётган пеня суммасини камайтириб, пеняни 6 000 000 сўм миқдорида қаноатлантириб, қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига биноан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Олтинчи қисмига биноан агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Прокурорнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли суд харажатлари тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юкланади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига асосан иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Юқоридагиларга кўра, суд, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига даъво миқдорининг 2 фоизи (92 593 141 + 27 670 660 = 120 263 801 2% =) 2 405 276,02 сўм миқдорида давлат божи ва даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 170, 176-180,186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “ ududg zt `min t”МЧЖ ҳисобидан даъвогар “ ududg zt `min t”АЖ фойдасига 92 593 141 сўм асосий қарз, 6 000 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “ ududg zt `min t” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 2 405 276,02 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья З.Т. Раджабов