← Назад
Решение #2895832 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 13 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| Конституция | 130 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 335 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2502/11133-сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳар
2025 йил 21 август
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Раджабов
раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, Гулистон шаҳар прокурорининг
ёрдамчиси Н.Отақулова ва даъвогар вакили – юрисконсульт Т.Шамсиддинов
(04.07.2025 йил G’ -06/0671-сон ишончнома асосида) иштирокида,
Мирзаобод
туман
прокурорининг
даъвогар
“306980240”
АЖ
306980240 манфаатида жавобгар 306980240) ҳисобидан 4 235 593 сўм асосий
қарз, 33 620 427 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Мирзаобод туман прокурори (кейинги ўринларда – прокурор) даъвогар
“306980240” АЖ (кейинги ўринларда - даъвогар) манфаатида судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “306980240” МЧЖ (кейинги
ўринларда — жавобгар) ҳисобидан 4 235 593 сўм асосий қарз, 33 620 427 сўм
пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлса-да, у(лар)нинг вакил(лар)и суд мажлисига келмади.
Бироқ, жавобгар даъво аризаси юзасидан ўз муносабатини билдирган ва судга
ишни ўзининг иштирокисиз кўриш тўғрисида ариза тақдим этган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда — ИПК) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд ишни жавобгар вакил(лар)и иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор вакили даъво талабларини
қувватлаб, прокурорнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қувватлаб, жавобгар асосий қарздорликни Ўзбекистон Республикаси Бош
прокуратурасининг ҳисоб-рақамига тўланганлиги, асосий қарздорлик
даъвогар ҳисобрақамига кечикиб келиб тушганлиги, қарздорликлар учун
ҳисоблаб келинган пенянинг кўпайишига ушбу ҳолат сабаб бўлганлиги, шу
сабабли пеняни ундиришни судга ҳавола қилишини билдириб, прокурорнинг
даъво аризасини қисман қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, прокурорнинг
даъвогар манфаатида киритган даъво аризасини қисман қаноатлантиришни
лозим топади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи
қисмига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган
барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ушбу модданинг учинчи қисмида ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва
эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда
ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи
кафолатланади.
Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида
одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги
ўринларда — ФК) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида 2022 йил 01 февралда
тузилган 550427- сон юридик ва юридик мақомига эга бўлмаган тадбиркор
истеъмолчилар
учун
электр
таъминоти
шартномаси
(кейинги
ўринларда — шартнома) дан келиб чиққан.
ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
Шартноманинг I бўлимига асосан даъвогар электр энергиясини уланган
тармоқ орқали етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия учун
ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга уланган
тармоқлари орқали электр энергияси етказиб берган. Жавобгар истеъмол
қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаш чораларини кўрмаган.
Натижада жавобгарнинг электр энергиясидан 2025 йил 01 июль ҳолатига
4 235 593 сўм асосий қарзи вужудга келган.
Даъвогар томонидан етказиб берилган электр энергияси бўйича
электрон расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар жавобгарга юборилган.
Даъвогарнинг шартнома бўйича юзага келган қарзни тўлаш тўғрисидаги
талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шу сабабли прокурор томонидан судга жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига 4 235 593 сўм асосий қарз ундириш тўғрисида талаб билдирилган.
Қайд этилганларга асосан, суд, даъво талабининг 4 235 593 сўм асосий
қарз ундириш қисмини асосли деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари, прокурор жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
33 620 427 сўм пеня ундиришни сўраган.
Шартноманинг 3.12-бандида етказиб берилган энергия учун ўз вақтида
ҳақ тўламаса, истеъмолчи корхонага муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун
учун тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида пеня тўлаши белгиланган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Юқоридагиларга кўра, суд прокурорнинг пеня ундириш тўғрисидаги
даъво талабини асосли ҳисоблайди.
Бироқ, жавобгар томонидан судга тақдим этилган илтимосномага кўра,
жавобгар томонидан қопланган асосий қарздорликлар 2023 йил 14 август куни
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг ҳисобрақамига тўланган.
Мазкур ҳолатда ўз муддатида даъвогар ҳисобрақамига келиб тушмаган
қарздорликлар учун ҳисоблаб келинган пенянинг кўпайишига жавобгарни
айбдор деб ҳисоблаб бўлмайди.
ФКнинг 335-моддасига кўра, агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик
туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки
бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига
кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан
етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик
туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ
миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга
ҳақли.
Шунингдек, суд, жавобгарнинг шартнома бўйича мажбуриятларини
бажарганлик даражасини, жавобгарнинг тадбиркор эканлиги, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Суд, ФКнинг 326-моддасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий
хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандидаги тушунтиришни инобатга олиб,
ундирилиши талаб этилаётган пеня суммасини камайтириб, пеняни
3 620 427 сўм миқдорида қаноатлантириб, қолган қисмини қаноатлантиришни
рад қилишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига биноан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Учинчи қисмига
биноан, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи,
агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети
даромадига ундирилади. Олтинчи қисмига биноан агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг
миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши
ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан
келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши
лозим.
Прокурорнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли суд
харажатлари тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юкланади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига
мувофиқ иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш
миқдори (БҲМ) нинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи
ундирилади.
Юқоридагиларга
кўра,
суд,
даъво
талабларини
қисман
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига даъво
миқдорининг 2 фоизи миқдорида (4 235 593 + 33 620 427 = 37 856 020
2% =) 757 120,40 сўм давлат божи ва даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб
чиқилган 37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 170, 176-180,186,
192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “306980240” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “306980240” АЖ
фойдасига 4 235 593 сўм асосий қарз, 3 620 427 сўм пеня ва 37 500 сўм почта
харажати ундирилсин.
Жавобгар “306980240” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига
757 120,40 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
З.Т. Раджабов