Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2502/10975 Дата решения 21.08.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Gulist n G` ll Kl st r Ответчик / Подсудимый Gulist n G` ll Kl st r
Source ID e8ae93af-5a85-4be0-9383-a515afaee09c Claim ID PDF Hash 5fd6a95f452e199d... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
Конституциянинг 130-моддаси Конституция 130 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2502/10975-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 21 август Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Р.Садуллоев котиблигида, Гулистон шаҳар прокурорининг ёрдамчиси Н.Отақулова ва даъвогар вакили Ш.Бобобеков (06.02.2025 йилдаги 36-01-14/505-сон ишончнома асосида) иштирокида, Мирзаобод туман прокурорининг даъвогар “Gulist n G` ll Kl st r” АЖ (СТИР Gulist n G` ll Kl st r) манфаатида жавобгар “Gulist n G` ll Kl st r” МЧЖ (СТИР _________) ҳисобидан 82 779 552 сўм табиий газ ҳақини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Мирзаобод туман прокурори (прокурор) даъвогар “Gulist n G` ll Kl st r” АЖ (даъвогар) манфаатида Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида жавобгар “Gulist n G` ll Kl st r” МЧЖ (жавобгар) ҳисобидан 82 779 552 сўм табиий газ ҳақини ундиришни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)нинг170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд, ишни жавобгар вакил(лар)и иштирокисиз ишдаги ва тақдим этилган ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган прокурор вакили даъво талабини қувватлаб, прокурорнинг даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, жавобгар томонидан қарздорлик бугунги кунгача ҳам тўланмаганлигини тушунтириб, прокурорнинг даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра прокурорнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш тўғрисида 2023 йил 20 декабрда 1231230090-сон шартнома (шартнома) тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра даъвогар ўз зиммасига газ тармоқлари орқали жавобгарнинг келишилган буюртманомаси бўйича табиий газни мазкур шартноманинг 1.4-бандида кўрсатилган ҳажмларда етказиб бериш мажбуриятини, жавобгар эса ўз зиммасига ушбу ҳажмда кўрсатилган газни қабул қилиш мажбуриятини ҳамда тўловларни белгиланган нарх бўйича ўз муддатида амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартноманинг 4.6-бандида жавобгар томонидан олинган газ учун узилкесил ҳисоб-китоб қилиш ҳисоб-китоб ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача амалга ошириши шартлиги белгиланган. Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга газ тармоқлари орқали табиий газни етказиб берган. Жавобгар истеъмол қилинган табиий газ ҳақини ўз вақтида тўлаш чораларини кўрмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 30 июнь ҳолатига табиий газ ҳақидан 82 779 552 сўм қарзи вужудга келган. Жавобгар томонидан истеъмол қилинган табиий газ тарафлар ўртасида электрон расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар билан тасдиқланган. Даъвогарнинг истеъмол қилинган табиий газ ҳақи бўйича юзага келган қарз суммасини тўлаш тўғрисидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли прокурор даъвогар манфаатида даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 82 779 552 сўм табиий газ ҳақини ундиришни сўраган. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Қайд этилганларга биноан суд, прокурорнинг жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 82 779 552 сўм табиий газ ҳақини ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, прокурорнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Прокурорнинг даъво талаби асосли деб топилганлиги сабабли суд харажатлари тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига мувофиқ иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Юқорида баён этилганларга асосан суд, даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан давлат бюджетига даъво миқдорининг 2 фоизи (82 779 552 х 2%=)1 655 591,04 сўм миқдорида давлат божи ва даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180,186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар “Gulist n G` ll Kl st r” МЧЖ ҳисобидан: - даъвогар “Gulist n G` ll Kl st r” АЖ фойдасига 82 779 552 сўм табиий газ ҳақи ва 37 500 сўм почта харажатлари; - Республика бюджетига 1 655 591,04 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья З.Т. Раджабов