Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2502/10865 Дата решения 21.08.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение 306980240 Ответчик / Подсудимый 306980240306980240
Source ID 3d69a73c-4b57-465d-8e19-00b076f4fb8f Claim ID PDF Hash 83746bd177b0555f... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
Конституция 130-моддаси Конституция 130 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2502/10865-сонли иқтисодий иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳар 2025 йил 21 август Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабов раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили – юрисконсульт М.Холбўтаев (04.06.2025 йил G’ -06/0580-сон ишончнома асосида) ва жавобгар вакили – О.Хакимов (14.08.2025 йил 02/25-сон ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “306980240” АЖ (СТИР 306980240)нинг жавобгар “306980240306980240” МЧЖ (СТИР _________) ҳисобидан 38 673 140 сўм асосий қарз ва 4 517 558 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар “306980240” АЖ (кейинги ўринларда —даъвогар) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар “306980240” МЧЖ (кейинги ўринларда — жавобгар) ҳисобидан 38 673 140 сўм асосий қарз ва 4 517 558 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, жавобгар томонидан асосий қарз тўлаб берилганлигини маълум қилиб, даъво талабини қолган қисмини қаноатлантиришни сўради ва судга маълумотнома ва тўлов ҳужжатларини тақдим қилди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларини тан олиб, асосий қарз тўлаб берилганлигини, молиявий аҳволи оғирлигини инобатга олиб пеняни камайтириб беришни сўради ва судга ёзма маълумотнома тақдим қилди. Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогар манфаатида даъвогар томонидан киритилган даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда - ИПК) 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Конституция 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда —ФК) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида 2023 йил 01 апрелда тузилган 011553-сонли улгуржи истеъмолчилар учун электр энергияси етказиб бериш шартномаси (кейинги ўринларда — шартнома) дан келиб чиққан. ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Шартноманинг I бўлимига асосан даъвогар электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга уланган тармоқлари орқали электр энергияси етказиб берган. Жавобгар шартнома шартлари бўйича истеъмол қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаш чораларини кўрмаган. Ишдаги ҳужжатларга кўра, жавобгарнинг даъвогар олдида истеъмол қилинган электр энергияси ҳақидан 2025 йил 01 июль ҳолатига муддати ўтган 38 673 140 сўм асосий қарзи вужудга келган. Даъвогар томонидан шартнома бўйича юзага келган қарз суммасини тўлаш тўғрисидаги оғзаки ва ёзма талабномалар жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, истеъмол қилинган энергия ҳақи учун тўловлар амалга оширилмаган. ИПК 68-моддасининг биринчи ва учинчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Бироқ, суд муҳокамасида аниқланишича, жавобгар асосий қарзни тўлиқ тўлаб берган. Даъвогар томонидан судга тақдим этилган тўлов ҳужжатлари ва 2025 йил 22 августдаги 160-сон маълумотномасига кўра, жавобгарнинг 2025 йил 22 август ҳолатига асосий қарздан қарздорлиги мавжуд эмас. Жавобгар томонидан қопланган 38 673 140 сўм асосий қарз даъвогарнинг аризаси судга кирим бўлгандан сўнг қопланган. Суд, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан 38 673 140 сўм асосий қарзихтиёрий равишда қаноатлантирилганлигини инобатга олиб, даъво талабининг асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Бундан ташқари даъвогар жавобгардан истеъмол қилинган ва ўз вақтида тўловлари амалга оширилмаган асосий қарз учун шартноманинг 3.12-бандига асосан 4 517 558 сўм пеня ундиришни сўраган. ФК 261-моддасининг учинчи қисмига кўра қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 4 517 558 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини шартнома шартларига кўра асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, суд, қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, жавобгарнинг тадбиркорлик субъекти эканлиги, асосий қарздорлик тўлиқ сўндирилганлигини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Суд, ФКнинг 326-моддасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорида берилган тушунтиришини, қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини эътиборга олиб, ундирилиши талаб этилаётган 4 517 558 сўм пеня суммасини камайтириб, пеняни 800 000 сўм миқдорида қаноатлантириб, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. бешинчи қисмига кўра, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига асосан иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига даъво миқдорининг 2 фоизи миқдорида, яъни (38 673 140 + 4 517 558 = 43 190 698 сўм х 2% =) 863 813,96 сўм давлат божи ва даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-180,186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “306980240” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “306980240” АЖ фойдасига 800 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “306980240” МЧЖ ҳисобидан давлат бюджетига 863 813,96 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалар берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд даъвогар протест келтириши мумкин. Судья З.Т. Раджабов