Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2501/4601 Дата решения 21.08.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья KURBANOV ULUG‘BEK RISBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый SAYXUNOBOD TU AN AKTABGA HA TA`LI BO`LI I
Source ID a065a536-b7a8-45ac-baf5-1166bb1e3b84 Claim ID PDF Hash cc4e4076907eadc8... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
йича мажбуриятни бажарган шахс ФКнинг 1023-моддаси йича мажбуриятни бажарган шахс ФК 1023 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2501/4601-сонли иш 21.08.2025 йил Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани Сирдарё туманлараро иқтисодий суди, судья У.Курбанов раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Махамаджоновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг “SIRDARYO OUTSOUR ING SERVI E” масъулияти чекланган жамиятиманфаатида жавобгар “SAYXUNOBOD TU AN AKTABGA HA TA`LI BO`LI I” билан 2022йил 05 январдаги Сайхунобод туманидаги 2,3,9,11-сонли давлат мактабгача ва мактаб таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тўғрисидаги 1-сонли шартномаасосан тузилган 2025 йил 2 январдаги 1/1-сонли қўшимча келишувҳамда 2022йил 5январдаги Сайхунобод туманидаги 1,7,8,17,18-сонли давлат мактабгача таълим ва мактаб таълими ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тўғрисидаги 2-сонли шартномага асосан тузилган 2025йил 02 январдаги 2/1-сонли қўшимча келишувларни тузилмаган бўлганлиги сабаблиаутсорсинг усулида тузилмаган шартнома оқибатида кўрсатилган хизматлар бўйича сарфланган 3 298 827 082,20сўм харажатни(зарар)ни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогарвакили Г.Эргашева (ишончонма асосида), жавобгар вакили К.Мукимов (2025 йил 21 августдаги ишончнома асосида), Сирдарё туман прокурори ёрдамчиси А.Жайнаровлариштирокида Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан кейинги матнларда “палата” деб юритилади)нинг “SIRDARYO OUTSOUR ING SERVI E” масъулияти чекланган жамияти (бундан кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади)манфаатида жавобгар “SAYXUNOBOD TU AN AKTABGA HA TA`LI BO`LI I” (бундан кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади) билан 2022йил 05 январдаги Сайхунобод туманидаги 2,3,9,11-сонли давлат мактабгача ва мактаб таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тўғрисидаги 1-сонли шартномаасосан тузилган 2025 йил 2 январдаги 1/1-сонли қўшимча келишувҳамда 2022йил 5январдаги Сайхунобод туманидаги 1,7,8,17,18-сонли давлат мактабгача таълим ва мактаб таълими ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тўғрисидаги 2-сонли шартномага асосан тузилган 2025йил 02 январдаги 2/1-сонли қўшимча келишувларни тузилмаган бўлганлиги сабаблиаусорсинг усулида тузилмаган шартнома оқибатида кўрсатилган хизматлар бўйича сарфланган 3 298 827 082,20 сўм харажатни(зарар)ни ундириш сўраган. Суднинг 2025 йил 08 августдаги ажрими билан ишга Сирдарё туман иқтисодиёт ва молия бўлими ва Сирдарё вилоят Ғазначилик бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Белгиланган тарзда хабардор қилинган Сирдарё вилоят иқтисодиёт ва молия бошқармаси ва Сирдарё вилоят Ғазначилик бошқармаси бугунги суд мажлисида иштирок этмади ҳамда вакили иштирокини таъминламади. Суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 170-моддасига асосан низони Сирдарё вилоят иқтисодиёт ва молия бошқармаси ва Сирдарё вилоят Ғазначилик бошқармаси вакиллари йўқлигида ҳал қилиш мумкин деб топади. Суд мажлисида даъвогар даъвони қувватлаб, 2022 йил 05 январдаги Сайхунобод туманидаги 2,3,9,11-сонли давлат мактабгача ва мактаб таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тўғрисидаги 1-сонли шартнома асосан тузилган 2025 йил 2 январдаги 1/1-сонли қўшимча келишув ҳамда 2022 йил 5 январдаги Сайхунобод туманидаги 1,7,8,17,18-сонли давлат мактабгача таълим ва мактаб таълими ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тўғрисидаги 2-сонли шартномага асосан тузилган 2025 йил 02 январдаги 2/1-сонли қўшимча келишувларни тузилмаган бўлганлиги сабабли аусорсинг усулида тузилмаган шартнома оқибатида кўрсатилган хизматлар бўйича сарфланган 3 298 827 082,20 сўм ҳаражатни (зарар)ни ундириш ундириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили даъвогарнинг тушунтиришларини қувватлаб, 2025 йил харажатлар сметасида тарбияланувчиларнинг овқатланиши учун ғазначилик бўлимларидан ўтган шартномалар бўйича қарздорлик тўлиқ даъвогарга тўлаб берилгани, ғазначилик бўлимларидан рўйхатдан ўтмай бажарилган ишлардан 3 298 827 082,20 маблағ тўланмасдан қолганлигини, даъво суммасидаги қарздорлик бўйича тендер ўтказилмаганлигини, ўзаро тендер ўтказилмаса-да, танлов асосида даъвогар билан ўзаро шартнома имзолаганлигини, ушбу шартномалар ҳам ғазначилик бўлимларидан рўйхатдан ўтказилмаганлигини, тендер натижасида тузилган шартномалар бўйича қарздорлик тўлаб берилганлигини билдирди. Ишда иштирок этган прокурор суддан даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Сирдарё вилоят Ғазначилик бошқармаси судга маълумотнома бериб, унда вакили тарафлар ўртасидаги 2022йил 05январдаги Сайхунобод туманидаги давлат мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тўғрисидаги 1,2-сонли шартномалар бўлимларидан рўйхатдан ўтказилмаганлигини билдирган. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини, иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, низо 2022 йил 05 январдаги Сайхунобод туманидаги 2,3,9,11-сонли давлат мактабгача ва мактаб таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тўғрисидаги 1-сонли шартнома асосан тузилган 2025 йил 2 январдаги 1/1-сонли қўшимча келишув ҳамда 2022 йил 5 январдаги Сайхунобод туманидаги 1,7,8,17,18-сонли давлат мактабгача таълим ва мактаб таълими ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тўғрисидаги 2-сонли шартномага асосан тузилган 2025 йил 02 январдаги 2/1-сонли қўшимча келишувларбўйича кўрсатилган аутсорсинг усулида соғлом овқатланиш бўйича маҳсулотлар етказиб бериш натижасида келиб чиққан. Шартномалар шартига асосан даъвогар шартномада келишилган тартибда жавобгарга маҳсулотлар етказиб бериш, жавобгар эса етказилган маҳсулот, кўрсатилган хизматларни текшириб, назорат қилиб, тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Бироқ, жавобгар томонидан шартномалар шартлари лозим даражада бажарилмасдан кўрсатилган хизматлар бўйича 3 298 827 082,20сўм қарздорлик тўланмай қолган. Тарафлар ўртасида ўзаро таққослаш далолатномаси тасдиқланиб, унда 2025 йил давомида бажарилган ишлар қийматидан 3 298 827 082,20 сўм тўланмасдан шу миқдорда қарздорлик вужудга келганлиги тан олинган. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларига кўра, тўловлар амалга оширилган санада жавобгарнинг ҳисоб рақамидаги мавжуд маблағга мос равишда тарафлар алоҳида шартномалар ва ҳисоб-фактураларни тасдиқлаб Ғазначиликка тақдим этиш асосида тўлаб берилган. Судга тақдим этилган жами қиймати 3 298 827 082,20сўмни ташкил этишига асос бўлган шартномалар Ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаган ва тўлаб берилмаган, лекин ушбу шартномалар бўйича ҳисоб-фактуралар расмийлаштирилиб, шу миқдордаги ишлар жавобгар томонидан қабул қилиб олинган. Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги танлов комиссиясининг 2021 йил 27 сентябрдаги қарори билан даъвогар тендер (танлов)га қўйилган 212-лот бўйича, Сайхунобод туманидаги туманидаги 2, 3,9,11-сонли жами 4 та, 2021 йил 17 ноябрдаги 195лот бўйича Сайхунобод туманидаги 1,7,8,17,18-сонли жами 5 та мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш аутсорсинг усулида ташкил этиш бўйича танлов ғолиби деб топилган. 2024 йил 3 январда тарафлар ўртасида давлат мактабгача таълим ташкилотида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш учун 5,6--сонли шартномалар имзоланган. Ҳолбуки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июлдаги 626-сонли Қарори билан тасдиқланган “Давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тартиби тўғрис-да”ги Низомнинг 6-боб 22-бандида агар аутсорсер томонидан танловдаги таклифларига кўра белгиланган муддатларда инвестиция маблағлари тўлиқ киритилганда, ўз фаолиятида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормаларига мувофиқ амалга оширганда, кузатув кенгаши ва ота-оналар томонидан эътирозлар бўлмаганда Комиссия томонидан шартнома муддати келгуси йилларга узайтирилиши мумкин. Давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида овқатланишни ташкил этиш бўйича танлов комиссиясининг 2024 йил 27 июндаги 1-сонли баёнида жорий йилининг 1 июль кунига қадар давлат мактабгача таълим ташкилотларида овқатланишни ташкил этган аутсорсерлар билан тузилган шартнома муддатлари истисно тариқасида 2024 йилнинг 31 декабрига қадар узайтирилган. Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2024 йил 3 декабрдаги 27/1-4010-сонли хати билан давлат мактабгача таълим ташкилотларида овқатланишни ташкил этаётган тадбиркорлар билан тузилган амалдаги шартномалар муддатлари янги тартиб асосида амалга киритилган давлат харидлари натижасига кўра ғолиб аутсорсер ташкилотлар билан шартномалар имзолангунга қадар узайтириш чораларини кўриш сўралган. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларига кўра, тўловлар амалга оширилган санада жавобгарнинг ҳисоб рақамидаги мавжуд маблағга мос равишда тарафлар алоҳида шартномалар ва ҳисоб-фактураларни тасдиқлаб Ғазначиликка тақдим этиш асосида тўлаб берилган. Судга тақдим этилган жами қиймати 3 298 827 082,20сўмни ташкил этишига асос бўлган шартномалар Ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаган ва тўловлар тўлаб берилмаган, лекин ушбу шартнома бўйича ҳисоб-фактуралар расмийлаштирилиб, шу миқдордаги ишлар жавобгар томонидан қабул қилиб олинган. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг11моддасигакўра, хўжалик шартномаси битимлар тузиш учун назарда тутилган ёзма шаклда тузилади. Шу муносабат билан, агар хўжалик шартномасининг ёзма шаклига риоя қилинмаган бўлса, битим тузилмаган ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрис-да”ги 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли Пленум Қарорининг 27-банди иккинчи қисмида битим суд томонидан тузилмаган деб топилган ҳолларда ҳамда бундай битим юзасидан маълум хатти-ҳаракатлар (мол-мулк топширилган ёки тўлов тўланган) амалга оширилган бўлса, тузилмаган битим бўйича мажбуриятни бажарган шахс ФКнинг 1023-моддасигамувофиқ асоссиз орттирилган мол-мулкни ёки тўланган пул маблағларини қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эгалиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрис-да”ги 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли Қарорининг 8-банди 7-хатбошисида агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. Ушбу ҳолатда суд, даъвонинг 3 298 827 082,20 сўм маблағни ундиришни асосли деб ҳисоблайди, чунки юқоридаги ҳолатларда шартномаларнинг ғазнадан рўйхатдан ўтмаганлиги натижасида тўлов тўланмаган бўлса-да, даъвогар томонидан шартнома мажбуриятини бажариши натижасида молмулки йўқолишига олиб келганлиги иш ҳужжатлари билан тасдиқланган. Мазкур ҳолатда суд, шартномалар Ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаганлиги сабабли шартномаларни тузилмаган деб топишни, даъвогар томонидан пудрат ишлари тўлиқ бажарилиб, жавобгарга топширилганлиги ва жавобгар томонидан бажарилган ишлар қабул қилинганлиги ҳужжатлар асосида тўлиқ ўз тасдиғини топганлиги сабабли, жавобгардан даъвогар фойдасига 3 298 827 082,20сўм бажарилган ишлар қиймати ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига асосан даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда, 65 976 541,64 сўм давлат божи тўловини жавобгар зиммасига юклашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р ҚИ Л Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг “SIRDARYO OUTSOUR ING SERVI E” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “SAYXUNOBOD TU AN AKTABGA HA TA`LI BO`LI I” билан 2022йил 05 январдаги Сайхунобод туманидаги 2,3,9,11-сонли давлат мактабгача ва мактаб таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тўғрисидаги 1-сонли шартномаасосан тузилган 2025 йил 2 январдаги 1/1сонли қўшимча келишувҳамда 2022йил 5январдаги Сайхунобод туманидаги 1,7,8,17,18-сонли давлат мактабгача таълим ва мактаб таълими ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тўғрисидаги 2-сонли шартномага асосан тузилган 2025йил 02 январдаги 2/1-сонли қўшимча келишувларни тузилмаган бўлганлиги сабаблиаутсорсинг усулида тузилмаган шартнома оқибатида кўрсатилган хизматлар бўйича сарфланган 3 298 827 082,20сўм харажатни(зарар)ни ундириш тўғрисидаги даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар Сайхунобод туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимидан даъвогар “SIRDARYOOUTSORСINGSERVI E” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 3 298 827 082,20сўм зарар қарздорлик ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар Сайхунобод туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимидан Республика Бюджетига 65 976 541,64 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф, бир ой муддат ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ойлик муддатда кассация шикояти бериши (протест келтирилиши) мумкин. Судья У.Р. Курбанов