Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2501/4236 Дата решения 21.08.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья KURBANOV ULUG‘BEK RISBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Y `LR F R NS
Source ID 9f985bf7-d4cb-49c2-a07e-4765be805d8d Claim ID PDF Hash 824a1333870fc126... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ст 2025 йил йил 2025 law
збекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 130 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
онуни 32-моддаси онуни 32 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2501/4236 сонли иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани август 2025 йил 21 Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Маҳамаджонов котиблигида даъвогар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси “ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “Y `LR F R NS” акциядорлик жамияти ҳисобидан 5 918 899 995,08 сўм асосий қарз, 2 959 449 997,54 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даъвогар вакили Х.Равшанов (2025 йил 03 январдаги 40-10р-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили А.Мусаев (2025 йил 17 июлдаги 800-сонли ишончнома асосида)иштирокида Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси “ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ” акциядорлик жамияти манфаатида Сирдарё туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Y `LR F R NS” акциядорлик жамияти ҳисобидан 5 918 899 995,08 сўм асосий қарз, 2 959 449 997,54 сўм пеняни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар ўртасида шартнома имзоланганлигини, шартнома бўйича маҳсулот етказиб берилган бўлса-да, маҳсулот қиймати учун тўловларни тўлиқ амалга оширмаслиги натижасида 5 918 899 995,08 сўм қарздорлик юзага келганлигини баён этиб, даъво талабини тўлиқ қанотлантиришни сўради. Судда жавобгар вакили даъво талабида дизели маҳсулоти етказиб бериш бўйича шартнома бўйича 5 661 749 828,18 сўм қарздорлиги мавжудлигини, асосий қарз бўйича 257 150 166,90 сўм қарздорлик дизель маҳсулоти етказиб бериш бўйича шартномалардан келиб чиқмаганлигини, пеня сўрови ҳам тўғри ҳисобланмаганлигини билдириб, давлат божи тўловларини қарздорлик нотўғри сўралган бўлса-да, зиммасига юкланишини сўраб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд тарафлар тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа нормативҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонун ҳужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган. Мазкур низо тарафлар ўртасида имзоланган маҳсулот етказиб бериш шартномаси (кейинги ўринларда шартнома деб юритилади)дан вужудга келган. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи – сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида ёқилғи мойлаш маҳсулотлари етказиб бериш бўйича 2023 йил 6 январда 28-сонли, 2023 йил 06 январда 29-сонли, 2023 йил 23 декабрда 167-сонли шартномалар тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига асосан даъвогар жавобгарга дизел маҳсулотлари етказиб бериш ҳамда агрокимёвий хизматлар кўрсатиш, жавобгар олинган маҳсулот учун олдиндан олинган маҳсулот қийматининг тўлаш ва қабул қилишмажбуриятини олган. Шартномалар шартларига асосан даъвогар жавобгарга 5 661 479 828,18 сўмлик дизели маҳсулотлари етказиб берган. Жавобгар томонидан олинган дизели маҳсулотлари суммаси ҳисоб-китоб қилинганда даъво талабининг 257 150 166,90 сўм қисми даъво талабига асос сифатида келдирилган шартномалар бўйича келиб чиқмаган. Жавобгар томонидан олинган дизел маҳсулотлари бўйича 5 661 749 828,18 сўм олинган махсулотларнинг тўлови жавобгар томонидан тўлаб берилмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида олинган дизел маҳсулотлари бўйича қарздорлик вужудга келган. Ушбу ҳолатлар ишдаги шартнома, счёт-фактура, бир томонлама таққослаш далолатномаси ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда “ФК” деб аталади) 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгардан 5 918 899 995,08 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини қисман асосли деб ҳисоблаб, 5 661 749 828,18сўм асосий қарзни ундириб, қолган асосий қарз ундириш талабини рад этишнилозим топади. Шунингдек, даъвогар жавобгардан 2 959 449 997,54 сўм пеня ундириш сўраган. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 32-моддаси иккинчи қисмига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.3 бандига кўра, жавобгар тўланмаган пул маблағининг 0,4 фоизи миқдорида, қарздорликнинг 50 фоизидан ортмаган миқдорда ҳар бир ўтказиб юборилган кечиктирилган кун учун пеня тўлаши белгиланган. Даъвогар маҳсулот юборилган кундан 90 кун муддатга бир кун учун 236 755 999,80 сўмдан пеня ҳисоблаб, тўлаб берилмаган маҳсулот қийматининг 50 фоизидан ортмаган миқдорда 2 959 449 997,54 сўм ундиришни сўраган. Даъво талабининг пеня ундириш қисми суд томонидан кўриб чиқилганда, 921 220 059,64 сўм пеня ундириш талаби асоссизлиги, 2 038 279 937,90 сўм қисми асосли сўралганлиги аниқланди. ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги № 163-сонли қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган. Суд, пеня ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш жавобгарнинг кейинги фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблаб, пеня ундириш қисмини қисман қаноатлантириб, жавобгардан 275 162 000 сўм пеня ундиришни, пеня ундириш бўйича даъво талабини қолган қисмини қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади. Юқоридагиларга асосланиб, суд даъво талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 5 661 749 828,18 сўм асосий қарз, 275 162 000 сўм пеня ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришдан рад этишни лозим топди. Шу билан бирга суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги № 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, даъво талабининг 2 фоизи миқдорида жавобгар сўрови бўйича давлат божини қаноатлантириш рад этиш қисми бўйича ҳам унинг зиммасига юклатишни сўраб берган илтимосномасини қаноатлантириб, 177 566 999,85 сўм давлат божи тўловини жавобгардан Республика бюджетига, 37 500 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 112, 113, 118, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси “ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ” акциядорлик жамияти манфаатида Сирдарё туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Y `LR F R NS” акциядорлик жамияти ҳисобидан 5 918 899 995,08 сўм асосий қарз, 2 959 449 997,54 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Y `LR F R NS” акциядорлик жамиятидан даъвогар “ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ” акциядорлик жамияти фойдасига 5 661 749 828,18 сўм асосий қарз, 275 162 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. “Y `LR F R NS” акциядорлик жамиятидан Республика бюджетига 177 566 999,85 сўм давлат божи ундирилсин Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин Ҳал қилув қароридан норози томонлар бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилояти суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция, олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят қилиш (прокурор протест) келтириши мумкин. Судья У.Р. Курбанов