Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2501/4600 Дата решения 21.08.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья KURBANOV ULUG‘BEK RISBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый SIRDARYO TU AN AKTABGA HA VA AKTAB TA`LI BO`LI I
Source ID f601c423-da59-4cfd-b12b-9cf278dba9ee Claim ID PDF Hash 73c0849adf0302bf... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
йича мажбуриятни бажарган шахс ФКнинг 1023-моддаси йича мажбуриятни бажарган шахс ФК 1023 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2501/4600-сонли иш 21.08.2025 йил Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани Сирдарё туманлараро иқтисодий суди, судья У.Курбанов раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Махамаджоновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг “Бунёдкор гўштсут савдо инвест” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “SIRDARYO TU AN AKTABGA HA VA AKTAB TA`LI BO`LI I” билан 2022йил 05январдаги Сирдарё туманидаги 2,4,5,6,12-сонли давлат мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тўғрисидаги1-сонли шартномага 02.01.2025 йилдаги 1/1-сонли қўшимча келишув тузилмаган бўлганлиги сабабли, 2022 йил 05 январдаги 8,11,19,22,23-сонли давлат мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсингусулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тўғрисидаги 2-сонли шартномабўйича тузилган 2/1-сонли қўшимча келишувлар тузилмаган бўлганлиги сабаблиаутсорсинг усулида тузилмаган шартнома оқибатида кўрсатилган хизматлар бўйича сарфланган 2 850 732 425,27сўм харажатни(зарар)ни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар раҳбари У.Имомназаров, жавобгар вакили М.Тошбоев (2025 йил 21 августдаги ишончнома асосида), Сирдарё туман прокурори ёрдамчиси А.Жайнаровлариштирокида Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг “Бунёдкор гўшт-сут савдо инвест” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “SIRDARYO TU AN AKTABGA HA VA AKTAB TA`LI BO`LI I” билан 2022йил 05январдаги Сирдарё туманидаги 2,4,5,6,12-сонли давлат мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тўғрисидаги 1-сонли шартномага 02.01.2025 йилдаги 1/1-сонли қўшимча келишув тузилмаган бўлганлиги сабабли, 2022 йил 05 январдаги 8,11,19,22,23сонли давлат мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тўғрисидаги 2-сонли шартномабўйича тузилган 2/1-сонли қўшимча келишувлар тузилмаган бўлганлиги сабаблиаутсорсинг усулида тузилмаган шартнома оқибатида кўрсатилган хизматлар бўйича сарфланган 2 850 732 425,27сўм харажатни(зарар)ниундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 08 августдагиажрими билан ишга Сирдарё вилоятиқтисодиёт ва молия бошқармасива Сирдарё вилоят Ғазначилик бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Белгиланган тарзда хабардор қилинган Сирдарё вилоят иқтисодиёт ва молия бошқармаси ва Сирдарё вилоят Ғазначилик бошқармаси бугунги суд мажлисида иштирок этмади ҳамда вакили иштирокини таъминламади. Суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 170-моддасига асосан низони Сирдарё вилоят иқтисодиёт ва молия бошқармаси ва Сирдарё вилоят Ғазначилик бошқармаси вакиллари йўқлигида ҳал қилиш мумкин деб топади. Суд мажлисида даъвогар даъвони қувватлаб, 2022 йил 05 январдаги Сирдарё туманидаги 2,4,5,6,8,11,12,19,22,23-сонли давлат мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тўғрисидаги 1, 2-сонли шартнома бўйича тузилган қўшимча келишувни тузилмаган деб ҳисоблаб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили даъвогарнинг тушунтиришларини қувватлаб, 2025 йил харажатлар сметасида тарбияланувчиларнинг овқатланиши учун ғазначилик бўлимларидан ўтган шартномалар бўйича қарздорлик тўлиқ даъвогарга тўлаб берилгани, ғазначилик бўлимларидан рўйхатдан ўтмай бажарилган ишлардан 2 850 732 425,27 маблағ тўланмасдан қолганлигини, даъво суммасидаги қарздорлик бўйича тендер ўтказилмаганлигини, ўзаро тендер ўтказилмаса-да, танлов асосида даъвогар билан ўзаро шартнома имзолаганлигини, ушбу шартномалар ҳам ғазначилик бўлимларидан рўйхатдан ўтказилмаганлигини, тендер натижасида тузилган шартномалар бўйича қарздорлик тўлаб берилганлигини билдирди. Ишда иштирок этган прокурор суддан даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Сирдарё вилоят Ғазначилик бошқармаси судга маълумотнома бериб, унда вакили тарафлар ўртасидаги 2022йил 05январдаги Сирдарё туманидаги 2,4,5,6,12-сонли давлат мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тўғрисидаги 1,2сонли шартномалар бўлимларидан рўйхатдан ўтказилмаганлигини билдирган. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини, иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида низо 2022йил 05январдаги Сирдарё туманидаги 2,4,5,6,12-сонли давлат мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тўғрисидаги 1-сонли шартнома бўйича тузилган 02.01.2025 йилдаги 1/1-сонли қўшимча келишув ва 2022 йил 05 январдаги 8,11,19,22,23-сонли давлат мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тўғрисидаги 2-сонли шартномабўйича тузилган 2/1-сонли қўшимча келишув бўйича кўрсатилган аутсорсинг усулида соғлом овқатланиш бўйича маҳсулотлар етказиб бериш натижасида келиб чиққан. Шартномалар шартига асосан даъвогар шартномада келишилган тартибда жавобгарга маҳсулотлар етказиб бериш, жавобгар эса етказилган маҳсулот, кўрсатилган хизматларни текшириб, назорат қилиб, тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмасдан 21.07.2025 йил ҳолатига кўрсатилган хизматлар бўйича 2 850 732 425,27сўм қарздорлик тўланмай қолган. Тарафлар ўртасида ўзаро таққослаш далолатномаси тасдиқланиб, унда 2025 йил давомида бажарилган ишлар қийматидан 2 850 732 425,27сўм тўланмасдан шу миқдорда қарздорлик вужудга келганлиги тан олинган. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларига кўра, тўловлар амалга оширилган санада жавобгарнинг ҳисоб рақамидаги мавжуд маблағга мос равишда тарафлар алоҳида шартномалар ва ҳисоб-фактураларни тасдиқлаб Ғазначиликка тақдим этиш асосида тўлаб берилиши лозим. Судга тақдим этилган жами қиймати 2 850 732 425,27сўмни ташкил этишига асос бўлган шартномалар Ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаган ва тўлаб берилмаган, лекин ушбу шартномалар бўйича ҳисоб-фактуралар расмийлаштирилиб, шу миқдордаги ишлар жавобгар томонидан қабул қилиб олинган. Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги танлов комиссиясининг 2021 йил 17 ноябрдаги қарори билан даъвогар тендер (танлов)га қўйилган 201- лотлар бўйича, Сирдарё туманидаги 2,4,5,6,12-сонли жами 5 та, 203-лотлар бўйича Сирдарё туманидаги 8,11,19,22,23-сонли жами 5 та мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш аутсорсинг усулида ташкил этиш бўйича танлов ғолиби деб топилган ва 2022 йил 5 январда жами 1-2-сонли шартномалар имзоланган. Ушбу шартнома 2023 йил 1 январга қадар тузилган. Ундан кейинги йиллардаги шартномалар қуйидаги асосларга кўра тузилган шартномалар Давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида овқатланишни ташкил этиш бўйича танлов комиссияси баёнлари асосида тузилган. Ҳолбуки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июлдаги 626-сонли Қарори билан тасдиқланган “Давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 6-боб 22-бандида агар аутсорсер томонидан танловдаги таклифларига кўра белгиланган муддатларда инвестиция маблағлари тўлиқ киритилганда, ўз фаолиятида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормаларига мувофиқ амалга оширганда, кузатув кенгаши ва ота-оналар томонидан эътирозлар бўлмаганда Комиссия томонидан шартнома муддати келгуси йилларга узайтирилиши мумкин. Давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида овқатланишни ташкил этиш бўйича танлов комиссиясининг 2024 йил 27 июндаги 1-сонли баёнида жорий йилининг 1 июль кунига қадар давлат мактабгача таълим ташкилотларида овқатланишни ташкил этган аутсорсерлар билан тузилган шартнома муддатлари истисно тариқасида 2024 йилнинг 31 декабрига қадар узайтирилган. Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2024 йил 3 декабрдаги 27/1-4010-сонли хати билан давлат мактабгача таълим ташкилотларида овқатланишни ташкил этаётган тадбиркорлар билан тузилган амалдаги шартномалар муддатлари янги тартиб асосида амалга киритилган давлат харидлари натижасига кўра ғолиб аутсорсер ташкилотлар билан шартномалар имзолангунга қадар узайтириш чораларини кўриш сўралган. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларига кўра, тўловлар амалга оширилган санада жавобгарнинг ҳисоб рақамидаги мавжуд маблағга мос равишда тарафлар алоҳида шартномалар ва ҳисоб-фактураларни тасдиқлаб Ғазначиликка тақдим этиш асосида тўлаб берилган. Судга тақдим этилган жами қиймати 2 850 732 425,27 сўмни ташкил этишига асос бўлган шартнома Ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаган ва тўлаб берилмаган, лекин ушбу шартнома бўйича ҳисоб-фактуралар расмийлаштирилиб, шу миқдордаги ишлар жавобгар томонидан қабул қилиб олинган. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг11моддасигакўра, хўжалик шартномаси битимлар тузиш учун назарда тутилган ёзма шаклда тузилади. Шу муносабат билан, агар хўжалик шартномасининг ёзма шаклига риоя қилинмаган бўлса, битим тузилмаган ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли Пленум Қарорининг 27-банди иккинчи қисмида битим суд томонидан тузилмаган деб топилган ҳолларда ҳамда бундай битим юзасидан маълум хатти-ҳаракатлар (мол-мулк топширилган ёки тўлов тўланган) амалга оширилган бўлса, тузилмаган битим бўйича мажбуриятни бажарган шахс ФКнинг 1023-моддасигамувофиқ асоссиз орттирилган мол-мулкни ёки тўланган пул маблағларини қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эгалиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли Қарорининг 8-банди 7-хатбошисида агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. Ушбу ҳолатда суд, даъвонинг 2 850 732 425,27 сўм маблағни ундиришни асосли деб ҳисоблайди, чунки юқоридаги ҳолатларда шартномаларнинг ғазнадан рўйхатдан ўтмаганлиги натижасида тўлов тўланмаган бўлса-да, даъвогар томонидан шартнома мажбуриятини бажариши натижасида молмулки йўқолишига олиб келганлиги иш ҳужжатлари билан тасдиқланган. Мазкур ҳолатда суд, шартномалар Ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаганлиги сабабли шартномаларни тузилмаган деб топишни, даъвогар томонидан пудрат ишлари тўлиқ бажарилиб, жавобгарга топширилганлиги ва жавобгар томонидан бажарилган ишлар қабул қилинганлиги ҳужжатлар асосида тўлиқ ўз тасдиғини топганлиги сабабли, жавобгардан даъвогар фойдасига 2 850 732 425,27сўм бажарилган ишлар қиймати ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига асосан даъвонинг қаноатлантирилган қисми бўйича 57 014 648,51 сўм давлат божи тўловини жавобгар зиммасига юклашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қи л д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг “Бунёдкор гўшт-сут савдо инвест” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “SIRDARYO TU AN AKTABGA HA VA AKTAB TA`LI BO`LI I” билан 2022йил 05январдаги Сирдарё туманидаги 2,4,5,6,12-сонли давлат мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тўғрисидаги 1-сонли шартномага 02.01.2025 йилдаги 1/1-сонли қўшимча келишув тузилмаган бўлганлиги сабабли, 2022 йил 05 январдаги 8,11,19,22,23сонли давлат мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тўғрисидаги 2-сонли шартномабўйича тузилган 2/1-сонли қўшимча келишувлар тузилмаган бўлганлиги сабаблиаутсорсинг усулида тузилмаган шартнома оқибатида кўрсатилган хизматлар бўйича сарфланган 2 850 732 425,27сўм харажатни(зарар)ни ундириш тўғрисидаги даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. “SIRDARYO TU AN AKTABGA HA VA AKTAB TA`LI BO`LI Iдан даъвогар - “Бунёдкор гўшт-сут савдо инвест” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 2 850 732 425,27сўм қарздорлик ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар SIRDARYO TU AN AKTABGA HA VA AKTAB TA`LI BO`LI Iдан Республика бюджетига 57 014 648,51 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф, бир ой муддат ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ойлик муддатда кассация шикояти бериши (протест келтирилиши) мумкин. Судья У.Р. Курбанов