Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2501/4288 Дата решения 20.08.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья KURBANOV ULUG‘BEK RISBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 8dbd9bf1-af7c-4de3-b5c6-8b08c489c939 Claim ID PDF Hash e83385f16095e004... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ст 2025 йил йил 2025 law
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 150-моддаси ФКнинг 150 law
ФКнинг 155-моддаси ФКнинг 155 law
ФКнинг 162-моддаси ФКнинг 162 law
ФКнинг 153-моддаси ФКнинг 153 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2501/4288-сонли иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани август 2025 йил 20 Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Маҳамаджонов котиблигида Сирдарё вилоят “Агрокимёҳимоя” ҲАЖни тугатиш комиссияси жавобгар АТБ “Агробанк” Сайхунобод филиали ўртасидаги 2019-2020 йилларда тузилган 19.04.2019 йилдаги №98-сонли, 17.05.2019 йилдаги №42-сонли, 20.05.2019 йилдаги №58-сонли, 27.09.2019 йилдаги №196-сонли, 27.11.2019 йилдаги №106-сонли, 11.12.2019 йилдаги №115-сонли, 18.02.2020 йилдаги №13-сонли ва 06.04.2020 йилдаги №8-сонли жами 8 та кредит шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда 2 та Сайхунобод туман давлат нотариал идораси томонидан расмийлаштирилган 21.04.2020 йилдаги 2020767000858-сонли ва 2020767000827-сонли реестр рақами билан рўйхатга олинган гаров шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даъвогар вакили А.Абдужалилов (20.01.2025 йилдаги 3-сонли ишончнома асосида), И.Хатамов (2025 йил 12 августдаги 450-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Э.Бекназаров (2025 йил 17 июндаги 1-сонли ишончнома асосида), А.Аманов (2025 йил 11 февралдаги 1-сонли ишончнома асосида)иштирокида Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Сирдарё вилоят “Агрокимёҳимоя” ҲАЖни тугатиш комиссияси (бундан кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) жавобгар АТБ “Агробанк” Сайхунобод филиали (бундан кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилди) ўртасидаги 2019-2020 йилларда тузилган 19.04.2019 йилдаги №98сонли, 17.05.2019 йилдаги №42-сонли, 20.05.2019 йилдаги №58-сонли, 27.09.2019 йилдаги №196-сонли, 27.11.2019 йилдаги №106-сонли, 11.12.2019 йилдаги №115-сонли, 18.02.2020 йилдаги №13-сонли ва 06.04.2020 йилдаги №8-сонли жами 8 та кредит шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда 2 та Сайхунобод туман давлат нотариал идораси томонидан расмийлаштирилган 21.04.2020 йилдаги 2020767000858-сонли ва 2020767000827-сонли реестр рақами билан рўйхатга олинган гаров шартномасини бекор қилишни сўраган. Суднинг 2025 йил 14 августдаги ажрими билан жавобгар АТБ “Агробанк” Сайхунобод тумани юридик шахс бўлмаганлиги учун ишга жавобгар сифатида АТБ “Агробанк” жалб қилинган ва жавобгар алмаштирилган. Ишга “S YHUNOBOD U NL R RO GROKI YOHI OY ” минерал ўғитлар базаси ишга низони предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, “S YHUNOBOD U NL R RO GROKI YOHI OY ” минерал ўғитлар базаси юридик шахс сифатида фаолият олиб борилганлигини, унинг Низоми ва гувоҳномасини судга тақдим этишини, Агробанк” акциядорлик тижорат банки Сайхунобод филиали “S YHUNOBOD U NL R RO GROKI YOHI OY ” минерал ўғитлар базаси ўртасида кредит шартномалари имзоланганлигини, ва кредит гаров таъминоти сифатида мол-мулклар гаровга қўйилганлигини, кредит шартнома йирик битим бўлганлиги, кредит шартномаси имзолашда акциядорлар розилиги олинмаганлигини ва гаров шартномаси бўйича молмулкларнинг гаровга қўйилиши бўйича жамият акциядорлари розилиги олинмай мол-мулклар гаровга қўйилганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар даъво талабига нисбатан эътироз билдириб, кредит шартномаси тузилганлигига ва гаров шартномаси расмийлаштирилганлигига уч йилдан ортиқ вақт бўлганлигини, даъво талабининг кредит шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш талабини даъво муддатини қўллаган ҳолда ҳамда гаров шартномасини даъвогар гаров шартномаси бўйича тараф бўлмаганлиги учун даъвони рад қилишни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган “S YHUNOBOD U NL R RO GROKI YOHI OY ” минерал ўғитлар базаси вакили иштирокини таъминламади. Бироқ даъвогар томонидан ишга учинчи шахс сифатида жалб қилинган “S YHUNOBOD U NL R RO GROKI YOHI OY ” минерал ўғитлар базасидан талаб қилишни лозим деб топган Низоми, рўйхатдан ўтиш гувохномасини судга тақдим этди. Суд, ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси асосан “S YHUNOBOD U NL R RO GROKI YOHI OY ” минерал ўғитлар базаси вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, ишда иштирок этган жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонун ҳужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган. Иш ҳужжатларида аниқланиши-ча, “Агробанк” акциядорлик тижорат банки Сайхунобод филиали билан қарз олувчи “S YHUNOBOD U NL R RO GROKI YOHI OY ” минерал ўғитлар базаси ўртасида 9.04.2019 йилдаги №34-сонли кредит шартномасига асосан 1 йил муддатга, йиллик 10 фоиз устама ҳақи тўлаш шарти билан айланма маблағларни тўлдириш учун 5 000 000 000 сўм миқдорида, 17.05.2019 йилдаги №42-сонли кредит шартномасига асосан 1 йил муддатга, йиллик 24 фоиз устама ҳақи тўлаш шарти билан айланма маблағларни тўлдириш учун 1 500 000 000 сўм миқдорида, 20.05.2019 йилдаги №58-сонли кредит шартномасига асосан 1 йил муддатга, йиллик 24 фоиз устама ҳақи тўлаш шарти билан айланма маблағларни тўлдириш учун 7 000 000 000 сўм миқдорида, 27.09.2019 йилдаги №196-сонли кредит шартномасига асосан 1 йил муддатга, йиллик 24 фоиз устама ҳақи тўлаш шарти билан айланма маблағларни тўлдириш учун 3 500 000 000 сўм миқдорида, 27.11.2019 йилдаги №106-сонли кредит шартномасига асосан 1 йил муддатга, йиллик 24 фоиз устама ҳақи тўлаш шарти билан айланма маблағларни тўлдириш учун 6 150 000 000 сўм миқдорида, 11.12.2019 йилдаги №115-сонли кредит шартномасига асосан 6 ой муддатга, йиллик 26 фоиз устама ҳақи тўлаш шарти билан айланма маблағларни тўлдириш учун 3 900 000 000 сўм миқдорида, 18.02.2020 йилдаги №13-сонли кредит шартномасига асосан 1 йил муддатга, йиллик 28 фоиз устама ҳақи тўлаш шарти билан айланма маблағларни тўлдириш учун 2 500 000 000 сўм миқдорида, 06.04.2020 йилдаги №8-сонли кредит шартномасига асосан 7 ой муддатга, йиллик 26 фоиз устама ҳақи тўлаш шарти билан айланма маблағларни тўлдириш учун 5 000 000 000 сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва қишлоқ хўжалигига агрокимёвий хизматларни кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2016 йил 24 октябрдаги ПҚ2640-сонли Қарори асосида Сирдарё вилоят “Агрокимёҳимоя” ҲАЖ ташкил этилган. Сирдарё вилоят “Агрокимёҳимоя” ҲАЖнинг 2016 йил 14 декабрдаги рўйхатга олинган Низомининг 1,12-бандида унинг филиаллари рўйхатига “S YHUNOBOD U NL R RO GROKI YOHI OY ” минерал ўғитлар базаси ҳам киритилган. Даъвогар “S YHUNOBOD U NL R RO GROKI YOHI OY ” минерал ўғитлар базаси унинг филали бўлган “S YHUNOBOD U NL R RO GROKI YOHI OY ” минерал ўғитлар базаси тузган шартномалар бўйича уларнинг ҳақиқий эмаслиги ва бекор қилиниши бўйича судга даъво аризаси киритган. Суд мажлисида жавобгар вакили ариза тақдим этиб, ФКнинг 150моддасига асосан даъво муддатини қўллаган ҳолда даъвони рад қилишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 19.06.2015 йилдаги “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 282-сонли Қарорнинг 4-бандига кўра, ФКнинг 150-моддасида кўрсатилган уч йиллик даъво муддати, қонун ҳужжатларида ушбу муддатга қараганда қисқартирилган ёки узайтирилган, шунингдек даъво муддати жорий қилинмайдиган талаблардан ташқари фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган барча талабларга нисбатан татбиқ этилади. Қарорининг 11.2-бандига кўра, мажбуриятдаги шахсларнинг ўзгариши (ФКнинг 155-моддаси) даъво муддати ва уни ҳисоблаш тартибининг ўзгаришига олиб келмаслигини судлар инобатга олиши лозимлиги, тугатилаётган юридик шахснинг тугатиш комиссияси (тугатиш бошқарувчиси) томонидан билдирилган талаблар бўйича даъво муддати, тугатиш комиссияси (тугатиш бошқарувчиси) тайинланган кундан эмас, балки тугатилаётган юридик шахснинг ўз ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта бошлаши, янги тайинланган (сайланган) юридик шахс раҳбари томонидан даъво муддатини ўта бошлаши у тайинланган (сайланган) кундан бошлаб ҳисобланиши лозимлиги ҳақида важ билдирилганда ҳам худди шу қоида татбиқ этилмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. Қайд этилганларга кўра, даъвогар келтирган важлар бўйича тугатиш жараёнида кредит шартномаларининг ҳақиқий эмаслиги бўйича ва гаров шартномаларини бекор қилиш бўйича ишлар бошланганлиги, жавобгарга огоҳлантириш юборилганлиги, талабнома берилганлиги даъво муддатида узилишлар бўлганлигига асос ҳисобланмайди. ФКнинг 162-моддасида белгиланганидек, асосий талаб бўйича даъво муддати ўтиши билан қўшимча талаблар (неустойка, гаров, кафолат ва шу кабилар) бўйича даъво муддати ҳам ўтган ҳисобланади. ФКнинг 153-моддасига кўра даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади. Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади. Даъвогар кредит шартномалари тузилган вақтдан кейин даъво муддати даврида 2019-2020 йилларда тузилган 19.04.2019 йилдаги №98-сонли, 17.05.2019 йилдаги №42-сонли, 20.05.2019 йилдаги №58-сонли, 27.09.2019 йилдаги №196-сонли, 27.11.2019 йилдаги №106-сонли, 11.12.2019 йилдаги №115-сонли, 18.02.2020 йилдаги №13-сонли ва 06.04.2020 йилдаги №8-сонли жами 8 та кредит шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида судга даъво аризаси киритмаган. “Агробанк” акциядорлик тижорат банки Сайхунобод филиали билан қарз олувчи “S YHUNOBOD U NL R RO GROKI YOHI OY ” минерал ўғитлар базаси Сирдарё вилоят “Агрокимёҳимоя” ҲАЖ кафиллик шартномаси тузилган ва Сирдарё вилоят “Агрокимёҳимоя” ҲАЖ кредитни қайтариш кафиллиги олинган. Боёвут туманлараро иқтисодий судининг 14.07.2020 йилдаги 4-1202-2001/448, 4-1202-2001/449, 4-1202-2001/450, 4-1202-2001/468, 4-1202-2001/469, 4-1202-2001/470, 4-1202-2001/471-сонли ва 21.07.2020 йилдаги 4-1202-2001/479-сонли ҳал қилув қарорларига асосан Сайхунобод туманлараро “Агрокимёхимоя” минерал ўғитлар базасидан “Агробанк” АТБ фойдасига кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни гаров мулкларига қаратиш белгиланган. Суд даъво муддатини ўтказиб юборилишининг сабабларини иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб, уларни муҳокама қилиб, мазкур масала юзасидан ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг фикрларини эшитиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризасини қаноатлантириб, 19.04.2019 йилдаги №98-сонли, 17.05.2019 йилдаги №42-сонли, 20.05.2019 йилдаги №58-сонли, 27.09.2019 йилдаги №196-сонли, 27.11.2019 йилдаги №106-сонли, 11.12.2019 йилдаги №115сонли, 18.02.2020 йилдаги №13-сонли ва 06.04.2020 йилдаги №8-сонли жами 8 та кредит шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидадаъво талабини даъво муддатини қўллаган ҳолда қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар Сайхунобод туман давлат нотариал идораси томонидан расмийлаштирилган 21.04.2020 йилдаги 2020767000858-сонли ва 2020767000827-сонли реестр рақами билан рўйхатга олинган гаров шартномасини бекор қилишни сўраган. Иш ҳужжатларидан аниқланиши-ча, кредит бўйича кредит олувчи Сирдарё вилоят “Агрокимёҳимоя” ҲАЖдан мол-мулкларни гаровга қўйиш бўйича 2020 йил 07 апрелда розилик хати олинган ва Сайхунобод туман давлат нотариал идораси томонидан расмийлаштирилган 21.04.2020 йилдаги 2020767000858-сонли реестр рақами билан рўйхатга олинган ипотека шартномасига асосан 19.04.2019 йилдаги №34-сонли, 17.05.2019 йилдаги №42-сонли, 20.05.2019 йилдаги №58-сонли, 27.09.2019 йилдаги №196-сонли, 27.11.2019 йилдаги №106-сонли, 11.12.2019 йилдаги №115-сонли, 18.02.2020 йилдаги №13-сонли кредит шартномасига асосан кредит маблағларининг таъминоти сифатида Сайхунобод тумани, Ўзбекистон ҚФЙ, Фаровон МФЙда жойлашган бино ва иншоотлар гаровга тақдим қилинган. Шунингдек, Сайхунобод туман давлат нотариал идораси томонидан расмийлаштирилган 21.04.2020 йилдаги 2020767000827-сонли реестр рақами билан рўйхатга олинган ипотека шартномасига асосан 06.04.2020 йилдаги №8сонли кредит шартномасига асосан кредит маблағларининг таъминоти сифатида Сайхунобод тумани, Иттифоқ ҚФЙ, Дўстлик маҳалласида жойлашган омборхона биноси гаровга тақдим қилинган. “S YHUNOBOD U NL R RO GROKI YOHI OY ” минерал ўғитлар базаси 2017 йил 16 февралда 00022-сон билан юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказилган. Унинг Низомининг 1.7-бандида юридик шахс ҳисобланиши, ўз номидан шартномалар тузиши, мулк сотиб олиши, мулк асосида мажбурият қабул қилиши, барча судларда даъвогар ва жавобгар бўлиши белгиланган. Гаров мажбуриятлари билан боғлиқ низоларни ҳал этишда судлар гаров бўйича муносабатлар гаров тўғрисидаги шартнома тузилган пайтдан, шартнома рўйхатдан ўтказилиши шарт бўлган ҳолларда эса — у рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келишини ҳисобга олишлари керак. Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли қўшма қарорида тушунтириш берилган. Агробанк” акциядорлик тижорат банки Сайхунобод филиали билан қарз олувчи “S YHUNOBOD U NL R RO GROKI YOHI OY ” минерал ўғитлар базаси ўртасида 2020 йил 21 апрелда тузилган ва нотариал тартибда расмийлаштирилган. Гаров шартномаси тузишда мулкни гаровга тақдим этган “S YHUNOBOD U NL R RO GROKI YOHI OY ” минерал ўғитлар базаси юридик шахс ҳисобланади. Демак, даъвогар гаров шартномаси тузишда тараф ҳисобланмайди ва гаров шартномани бекор қилиш ҳуқуқи унда мавжуд эмас. Тарафлар ўртасида тузилган шартнома унда тараф ҳисобланган шахс даъвоси бўйича бекор қилиниши мумкин. Қайд этилганларга асосан суд гаров шартномаси тузишда тараф ҳисобланмаган даъвогар томонидан гаров шартномасини бекор қилиш талаби қўйилганлигини инобатга олиб, даъво талабининг Сайхунобод туман давлат нотариал идораси томонидан расмийлаштирилган 21.04.2020 йилдаги 2020767000858-сонли ва 2020767000827-сонли реестр рақами билан рўйхатга олинган гаров шартномасини бекор қилиш талабини қаноатлантиришдан рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Суд давлат божи ундириш масаласини кўриб чиқиб, даъво аризасида Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги аграр соҳада хизмат кўрсатувчи корхоналарни тугатиш офисининг Сирдарё вилоят ҳудудий вакили Сирдарё вилоят “Агрокимёҳимоя” ҲАЖ тугатиш комиссияси раиси томонидан киритилганлиги даъвогарнинг давлат божи тўловидан озод қилишга асос бўлмайди деб ҳисоблаб, ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари даъвогар зиммасига юкланиб, Республика бюджетига даъвогардан 37 500 000 сўм давлат божи ундиришни, 37 500 сўм почта харажатини тўланганлигини инобатга олишни, лозим топади. Қайд этилганларга биноан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 149,150,151-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176 - 180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: Сирдарё вилоят “Агрокимёҳимоя” ҲАЖни тугатиш комиссияси жавобгар АТБ “Агробанк” Сайхунобод филиали ўртасидаги 2019-2020 йилларда тузилган 19.04.2019 йилдаги №98-сонли, 17.05.2019 йилдаги №42-сонли, 20.05.2019 йилдаги №58-сонли, 27.09.2019 йилдаги №196-сонли, 27.11.2019 йилдаги №106-сонли, 11.12.2019 йилдаги №115-сонли, 18.02.2020 йилдаги №13-сонли ва 06.04.2020 йилдаги №8-сонли жами 8 та кредит шартномаларини ҳақиқий эмас деб ҳамда 2 та Сайхунобод туман давлат нотариал идораси томонидан расмийлаштирилган 21.04.2020 йилдаги 2020767000858-сонли ва 2020767000827-сонли реестр рақами билан рўйхатга олинган гаров шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси қаноатлантиришдан рад қилинсин. Сирдарё вилоят “Агрокимёҳимоя” ҲАЖҳисобидан Республика бюджетига сўм 37 500 000 давлат божи ундирилсин ва 37 500 сўм почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судига апелляция тартибида, олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят (протест келтирилиши) қилиниши мумкин. Судья У.Р. Курбанов