Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1204-2501/4233 Дата решения 20.08.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение RM FLEKS GR UP Ответчик / Подсудимый BIZNES IDE L K MF RT S RD B
Source ID d23553f5-1c91-477e-8723-ec8f5834336e Claim ID PDF Hash f4241890255ba878... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунинг 32-моддаси онунинг 32 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
тисодий процессуал кодекс 118-моддаси тисодий процессуал кодекс 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1204-2501/4233-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Оқолтин тумани 2025 йил 20 август Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусанов суд мажлиси котиблигида, “ RM FLEKS GR UP” масъулияти чекланган жамияти вакили А.Хужаназаров (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “ RM FLEKS GR UP” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “BIZNES IDE L K MF RT S RD B ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 41.890.100 сўм миқдорида асосий қарз, 28.987.880 сўм миқдоридаги пеня ва 5.500.000 сўм миқдоридаги етказилган зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар “ RM FLEKS GR UP” масъулияти чекланган жамияти судга мурожаат қилиб, жавобгар “BIZNES IDE L K MF RT S RD B ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 41.890.100 сўм миқдорида асосий қарз, 28.987.880 сўм миқдоридаги пеня ва 5.500.000 сўм миқдоридаги етказилган зарарни ундириш ни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризада билдирилган талабни қўллаб-қувватлаб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида ишнинг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган жавобгар вакили иштирок этмади ва иштирок этмаслик сабаби судга маълум қилинмади, шу сабабли суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128, 170-моддаларига асосан жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 09 сентябрда 343-сонли ва 2025 йил 13 январда 27-сонли шартномалар (кейинги ўринларда - Шартномалар)га асосан қурилиш маҳсулотларни етказиб бериш тўғрисидаги шартнома тузилган. Мазкур шартномалар талабларига асосан даъвогар (маҳсулот етказиб берувчи) сотувчига шартномларда назарда тутилган маҳсулотларни етказиб бериш, жавобгар (сотиб олувчи) эса даъвогар (маҳсулот етказиб берувчи) томонидан етказиб берилган маҳсулотлар ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда “ФК” деб аталади) 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Даъвогар томонидан жавобгарга шартномада назарда тутилган маҳсулотлар етказилган бўлсада, етказиб берилган ушбу маҳсулотлар ҳақи (тўловлар) жавобгар томонидан тўлиқ тўланмасдан қолган. Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдида 41.890.100 сўм миқдоридаги қарздорлиги юзага келган. Ушбу ҳолатлар даъвогар вакилининг тушунтиришлари, судга тақдим этилган ва ишда мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 41.890.100 сўм миқдорида асосий қарзни ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, даъвонинг ушбу қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар ўз даъво аризасида даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 28.987.880 сўм миқдорида пеняни ундиришни сўраган. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунинг 32-моддасига асосан етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. ФКнинг 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Суд, ФК 326-моддаси талаблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163сонли Қарорининг 4-бандидаги тушунтиришларига таяниб, ундирилиши талаб этилаётган пеня суммасини камайтириб, 5.000.000 сўм миқдорида қаноатлантириб ундиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади. Шу билан бирга, даъвогар ўз даъво талабларида 5.500.000 сўм миқдоридаги адвокат хизмати харажатларини ундиришни сўраган. Аниқланишича, даъвогар ва судда иштирок этган унинг вакили (адвокат) адвокат хизмати кўрсатиш тўғрисида шартнома тузилган. Шунга асосан даъвогар томонидан адвокатлик фирмасига адвокатлик хизмати ҳақи юзасидан тўловлар тўлиқ амалга оширилган. Шу сабабли, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан адвокат ҳақи харажатлари учун қилиниши кўзда тутилган 5.500.000 сўм миқдоридаги пул маблағини ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекс 118-моддаси биринчи қисмида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, ушбу модданинг олтинчи қисмида эса, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган. Юқорида қайд этилганларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: “ RM FLEKS GR UP” масъулияти чекланган жамиятининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “BIZNES IDE L K MF RT S RD B ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “ RM FLEKS GR UP” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 41.890.100 сўм миқдоридаги асосий қарз, 5.000.000 сўм миқдоридаги пеня, 5.500.000 сўм миқдооридаги етказилган зарар, олдиндан тўланган 763.780 сўм миқдоридаги давлат божи, видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103.000 сўм миқдорида суд харажати ва 41.200 сўм миқдоридаги почта харажати ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан белгиланган муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья А.Я. Олламов