Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1204-2501/3988 Дата решения 20.08.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение I P RT INER L Ответчик / Подсудимый B Y VUTD H SIL HI Y CHISI
Source ID 4570c510-908e-49de-8131-4eb6458e7547 Claim ID PDF Hash 43aa0f723541f3da... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1204-2501/3988-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Оқолтин тумани 2025 йил 20 август Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусанов суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили, жамиятнинг суд бошқарувчиси Б.Олимов ва жавобгар вакили М.Қўлдошев (ишончнома асосида)лар иштирокида, даъвогар “I P RT INER L” масъулияти чекланган жамияти тугатиш суд бошқарувчисининг жавобгар “B Y VUTD H SIL HI Y CHISI” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 990.517.383 сўм миқдоридаги қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар “I P RT INER L” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда - даъвогар) тугатиш суд бошқарувчисисудга мурожаат қилиб, жавобгар “B Y VUTD H SIL HI Y CHISI” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда - жавобгар) ҳисобидан 990.517.383 сўм миқдоридаги қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга даъво ариза киритилишида хатоликка йўл қўйилганлигини, аслида жавобгарнинг даъвогар олдида ҳеч қандай қарзи мавжуд эмаслигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишга қарши эмаслигини билдирди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили жавобгарнинг даъвогар олдида ҳеч қандай қарзи мавжуд эмаслигини, бу бўйича етарли ҳужжатларга эга эканлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Шу билан бирга, жавобгар вакили шартномада кўрсатилган мажбуриятларни бажариш натижасида 8.000.000 сўм миқдоридаги қарздорлик юзага келганлигини ва ушбу қарздорлик 2023 йилнинг 18 сентябрида тўлиқ бартараф этилганлигини билдириб, 2023 йил 18 сентябрдаги 125-сонли тўлов топшириқномасини судга тақдим этди. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида тузилган 2019 йил 28 мартда тузилган 22-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб юритилади)дан келиб чиққан. ФКнинг 437-моддасига биноан маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган шартномага кўра даъвогар жавобгарга минерал ўғит ва кимёвий восита маҳсулотларини етказиб бериш, жавобгар эса етказиб берилган маҳсулотлар учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Тарафлар ўртасидаги шартномада кўрсатилган мажбуриятларни бажариш натижасида жавобгар олдида 219.000.000 сўм миқдоридаги қарздорлик юзага келган ва ушбу қарздорлик даъвогар томонидан судга даъво ариза киритилишидан олдин, яъни 2023 йилнинг 18 сентябрида тўлиқ бартараф этилган. Ушбу фактлар иш ҳужжатларида мавжуд шартнома, тўлов топшириқномаси, талабнома, тарафлар вакиллари берган тушунтиришлари ва ишга алоқадор бошқа ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топади. Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 990.517.383 сўм миқдоридаги асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу сабабли суд харажатлари тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юкланади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар “I P RT INER L” масъулияти чекланган жамиятининг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “I P RT INER L” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 19.810.347,66 сўм миқдорида давлат божи ундирилсин. Даъвогар “I P RT INER L” масъулияти чекланган жамияти томонидан 37.500 сўм миқдоридаги почта харажати олдиндан тўланганлиги инобатга олинсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан белгиланган муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья А.Я. Олламов