Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2501/4274 Дата решения 20.08.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья KURBANOV ULUG‘BEK RISBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый POLY TEX SIRDARYO
Source ID 254bc22e-bb33-4a74-bb95-c7373caf307e Claim ID PDF Hash f4fffc4c72a1cbba... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 465-моддаси аролик кодекси 465 code_article
Кодекснинг 437-моддаси Кодекс 437 code_article
Кодекснинг 449-моддаси Кодекс 449 code_article
ФКнинг 327-моддаси ФКнинг 327 law
тисодий процессуал Кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал Кодекси 68 code_article
аролик кодексининг 260-моддаси аролик кодекси 260 code_article
аролик кодекси 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
Кодекснинг 263-моддаси Кодекс 263 code_article
тисодий процессуал Кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал Кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2501/4274-сонлииқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани 2025 йил 20 август Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов раислигида, Қ.Маҳамаджонов котиблигида, Сайхунобод туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг “SHO IRZABOY” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “POLY TEX SIRDARYO” масъулияти чекланган жамиятидан 500 805 011 сўм асосий қарз, 45 072 451 сўм банк фоизи ва 250 402 506 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва илова қилинган ҳужжатларни даъвогар вакили Ш.Усманов (01.05.2025 йилдаги №1сонли ишончнома асосида), М.Пиназаров (20.05.2025 йилдаги 2-сонли ишончнома асосида) жавобгар вакили Ж.Хайдаров (03.01.2025 йилдаги 01/09-сонли ишончнома асосида), А.Бегалиев (03.01.2025 йилдаги 01/08-сонли ишнчнома асосида) иштирокида Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Сирдарё туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши (кейинги матнларда “кенгаш” деб юритилади) “SHO IRZABOY” фермер хўжалиги (кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “POLY TEX SIRDARYO” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади)дан 500 805 011 сўм асосий қарз, 45 072 451 сўм банк фоизи ва 250 402 506 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд муҳокамасида даъвогар вакили тарафлар ўртасида тузилган пахта етиштириб бериш шартномаси бўйича жавобгарнинг 500 805 011 сўм қарздорлиги пахтани қабул қилиш счёт-фактуралари билан тасдиқланиши, бундан терим пули чегирилганда 327 173 011 сўмни ташкил этишини, 327 173 011 сўм асосий қарзи борлигини, асосий қарзни ўз вақтида тўланмаганлиги учун унга қайтадан ҳисобланганда 163 586 505,50 пеня ва 28 709 430,80 банк фоизи ҳисобланганлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Судда жавобгар вакиллари даъво талабларини тан олмай, 2024 йил 16 июндаги Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг қарори билан жавобгардан 421 333 934 сўм асосий қарз ва 41 000 000 сўм жарима ундирилганлигини, ушбу қарздорлик учун унга 2024 йилдаги пахта ҳақдорлиги тўлаб берилмаганлигини, дами ҳисоб-китоб қилинганда даъвогар қарздор бўлишини, банк фоизи ушланиши асоссизлигини, унинг пул маблағи асоссиз ушлаб қолинмаганлигини билдириб, даъво талабини рад этишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, даъво аризаси юзасидан важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра тарафлар ўртасида 16.01.2024 йилда “Пахта хом ашёси ва уруғлик пахтани етказиб бериш ҳамда харид қилиш” бўйича шартнома имзоланган. Шартномага кўра даъвогар 2024 йил пахта ҳосилидан пахта маҳсулоти етказиб етказиб бериш, жавобгар ўз навбатида маҳсулотларни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъво ариза ва тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда счёт-фактураларга кўра, даъвогар томонидан, қабул қилинган маҳсулотнинг қиймати 500 805 011 сўмни ташкил этган. Жавобгар томонидан 173 632 000 сўмлик терим пули тўлаб берилган. 2024 йил пахта етказиб бериш шартномаси бўйича 327 173 011 сўм жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлиги келиб чиққан. Фуқаролик кодексининг 465-моддасига кўра контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга - тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда белгиланган баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Кодекснинг 437-моддасига кўра маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Кодекснинг 449-моддасига кўра сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади. Агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли. Иш ҳужжатлари бўйича жавобгар томонидан топширилган 2024 йилда пахта ҳақи тўлиқ тўлаб берилмаган. Натижада 327 173 011 сўм даъвогарнинг жавобгар олдида қарздорлиги келиб чиққан. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.6-бандида жавобгар етказиб берилган пахта хом ашёси қийматининг якуний ҳисоб-китоблари терим учун ўтказилган пуллар ва бошқа харажатлар чегирилгандан қолган қисмини 3 кун ичида амалга оширилиши белгиланган. Суд, даъвонинг асосий қарзни ундириш талаби тақдим этилган ҳужжатлар ва суд муҳокамасида даъвогар ҳамда жавобгар вакилларининг тушунтиришлари ҳамда счёт-фактуралар билан ҳам қисман ўз тасдиғини топган деб ҳисоблаб, даъво талабининг 327 173 011 сўм қарзни ундириш қисмини қаноатлантириб, қолган даъво талабини қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади. Шунингдек, даъво талабида жавобгардан тўловлар ўз вақтида тўланмаганлиги учун 45 072 451 сўм банк фоизи ва 250 402 506 сўм пеня ундириш сўралган. Даъвогар пахта пулларини ғайриқонуний ушлаб қолганлиги ва ундан фойдаланганлиги учун томонидан тўланмаган қарздорликка нисбатан 13.5 фоиз миқдорда 45 072 451 сўм банк фоизи ундириш сўралган. Кейинчалик банк фоизи қайта ҳисобланиб, 28 709 430,80 сўмга камайтириб ҳисобланган. ФКнинг 327-моддасига кўра,бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак. Фоизлар миқдори кредитор яшайдиган жойда, кредитор юридик шахс бўлганида эса, унинг жойлашган ерида пул мажбурияти ёки унинг тегишли қисми бажарилган кунда мавжуд бўлган банк фоизининг ҳисоб ставкаси билан белгиланади. Қарз суд тартибида ундириб олинганида суд кредиторнинг талабини даъво қўзғатилган кундаги ёки қарор чиқарилган кундаги банк фоизининг ҳисоб ставкасига қараб қондириши мумкин. Ушбу қоидалар қонунда ёки шартномада бошқа фоиз миқдори белгиланган бўлмаса қўлланилади. Кредиторнинг пул маблағларидан қонунсиз фойдаланиш туфайли унга етказилган зарар ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларига асосан унга тегиши керак бўлган фоизлар суммасидан ошиб кетса, кредитор қарздордан зарарнинг бу суммадан ортиқча бўлган қисмини тўлашни талаб қилишга ҳақли. Бироқ, жавобгар судда берган кўрсатмаси ва 2024 йил 16 июндаги Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг қарори билан жавобгардан 421 333 934 сўм асосий қарз ва 41 000 000 сўм жарима ундирилганлигини, ушбу қарздорлик учун унга 2024 йилдаги пахта ҳақдорлиги тўлаб берилмаганлигини ҳолати банк фоизи талаби бўйича жавобгарнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлигини тасдиқламайди. Чунки даъвогарнинг суд қарори асосида ўтган даврдаги пахта шартномаси бўйича қарздорлиги мавжуд бўлган. Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгардан 45 072 451 сўм банк фоизи ундириш талабини асоссиз деб ҳисоблаб, қаноатлантиришдан рад этишни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 68-моддаси биринчи, учинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Ишда иштирок этувчи шахслар фақат ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдиндан таништирилган далилларга асосланишга ҳақли. Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади. Бундан ташқари даъвогар жавобгардан 250 402 506 сўм пеня ундиришни сўраган. Кейинчалик судга тақдим этилган пеня ҳисоб-китобида пеня 163 586 505,50 сўм ҳисобланган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.6-бандида сотиб олувчи етказиб берувчига маҳсулот учун тўловларни ўтказиб юборилган муддати учун, кечиктирилган ҳар бир кунга 0.5 фоиз миқдорида пеня ҳисобланиши ҳисобланиши белгиланган. Даъвогар томонидан пеня қайта-ҳисоб қилинганда 240 ва 210 кун муддатга кечиктирилган қарз суммасининг 0,5 фоизи миқдорида 163 586 505,50 пеня ундириш сўралган. Фуқаролик кодексининг 260-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Кодекснинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги №163-сонли қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган. Ушбу асосларга кўра суд, иқтисодий иш бўйича мажбуриятларни бажарилиши давомида юзага келган низо бўйича, пеня ундириш қисми асосли бўлса-да, жавобгарнинг манфаатларини ҳисобга олиб, пеня миқдорини камайтириб, пеня ундириш бўйича даъво талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан 25 000 000 сўм пеня ундиришни лозим топади. Суд, даъво талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 327 173 011 сўм асосий қарз, 25 000 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажати ундиришни, қолган даъво талабларини қаноатлантиришдан рад этишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 118-моддасига асосан даъво талабининг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда, суд жавобгардан 9 815 190,33 сўм давлат божи тўловини Республика бюджети ундиришни, даъвогардан даъвонинг рад қилинган қисми бўйича 6 110 409,03 сўм давлат божини ундириш лозим бўлса-да, унинг манфаатида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши даъво аризаси берилганлиги ва кенгаш даъво аризалари бўйича давлат божи тўловидан озод қилинганлиги учун 6 110 409,03 сўм давлат божи тўловини ундирувсиз қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қи л д и: туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг “SHO IRZABOY” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “POLY TEX SIRDARYO” масъулияти чекланган жамиятидан 500 805 011 сўм асосий қарз, 45 072 451 сўм банк фоизива250 402 506 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. “SHO IRZABOY” фермер хўжалиги фойдасига “POLY TEX SIRDARYO” масъулияти чекланган жамиятидан 327 173 011 сўм асосий қарз, 25 000 000 сўм пеня ва 37500 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. “POLY TEX SIRDARYO” масъулияти чекланган жамиятидан 9 815 190,33 сўм давлат божи тўлови Республика бюджетига ундирилсин. Давлат божи тўловининг қолган қисми ундирувсиз қолдирилсин. Ҳал қилув қарори устидан, у қонуний кучга киргач шу суд орқали бир ой муддат ичида Сирдарё вилоят судига апелляция шикояти, олти ой муддатда кассация шикояти берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья У.Р. Курбанов