← Назад
Решение #2895858 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 65 | — | law | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 957 | — | code_article | |
| ФКнинг | 957 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/4429-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025 йил 20 август
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов
раислигида, Қ.Махамаджоновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг даъвогар - “APEX
INSURAN E” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар – Y
“AKKULOVA ODINA RAXI JON QIZI”ҳисобига 28 636 678,92 сўм
қарздорликни суброгация тартибида ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди
биносида, очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий
бошқармаси (кейинги ўринларда палата деб юритилади), “APEX
INSURAN E” акциядорлик жамияти манфаатида (кейинги ўринларда
даъвогар деб юритилади) Сирдарё туманлараро иқтисодий судига даъво ариза
билан мурожаат қилиб, Y
“AKKULOVA ODINA RAXI JON QIZI”
(кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 28 636 678,92 сўм
қарздорликни суброгация тартибида ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 06 августдаги ажрими билан ишга низони предметига
нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
“Капиталбанк” АТБ жалб қилинган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган палата, даъвогар, “Капиталбанк” АТБ ва жавобгар суд мажлисида
вакили иштирокини таъминламади. Бироқ, палата, даъвогар даъво аризасида
вакил иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. “Капиталбанк” АТБ судга товон
пули тўланганлиги ҳақида банк тўлов топшириқномасини судга тақдим этган.
Суд, ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
127-129, 170-моддаларига асосан палата, даъвогар, “Капиталбанк” АТБ ва
жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб ва уларга қонуний баҳо
бериб, қуйидагиларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни
лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасига кўра,
Фуқаролар
фаровонлигини
оширишга
қаратилган
Ўзбекистон
иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади.
Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шартшароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга
олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини
кафолатлайди.
Ўзбекистон Республикасида барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги
ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланади.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, “Капитал
банк” АТБ “Эски шаҳар” Sm rtb nk Чорсу филиали ҳамда жавобгар ўртасида
2024 йил 02 майда 116/326/KBD-сонли “кредит шартномаси” тузилган.
Унга кўра, банк жавобгарга 60 ой муддатга 19 660,0 АҚШ доллари
миқдорида кредит ажратилган. Жавобгар олинган кредит маблағларини
шартномада белгиланган фоизлар билан бирга қайтариш мажбуриятини олган.
Ажратилган кредит таъминоти сифатида APEX INSURAN E”
акциядорлик жамияти – “суғурталовчи, “Капитал банк” АТБ “Эски шаҳар”
Sm rtb nk Чорсу филиали – “суғурта қилдирувчи/”наф олувчи ўртасида 2024
йил 03 майда банк кредит портфелини суғурта қилиш” шартномаси тузилган.
Даъвогар томонидан Капитал банк” АТБ “Эски шаҳар” Sm rtb nk Чорсу
филиалига “Банк кредит портфелини суғурта қилиш” бўйича 2024 йил
03 майдасуғурта полиси берилган.
2024 йил 15 мартда “Банк кредит портфелини суғурта қилиш”
шартномасининг 3.1.-бандига кўра, қарз олувчининг кредит шартномасидан
келиб чиқувчи мажбуриятларни бажармаслиги суғурта ҳодисаси бўлиб
ҳисобланиши белгиланган.
Жавобгар томонидан банкдан олинган кредитлар ўз вақтида
қайтарилмаган ва кредит шартномасида кредит қарздорлигини тўлаш бўйича
белгиланган мажбуриятларни бажармаган.
Суғурта қилдирувчи/Наф олувчи – “Капитал банк” АТБ “Эски шаҳар”
Sm rtb nk Чорсу филиал томонидан жавобгар томонидан кредит шартномаси
бўйича 28 636 678,92сўм муддати ўтган кредит қарздорлиги қайтармаганлиги
ва суғурта ҳодисаси рўй берганлиги ҳақидаги талабнома билан даъвогарга
мурожаат қилинган.
Даъвогар томонидан кредит қайтмаслиги суғурта ҳодисаси деб тан
олинган ва Суғурта қилдирувчи “Капиталбанк” АТБга 28 636 678,92 сўм
суғурта товони тўлаб бериш ҳақида 2025 йил 28 мартда 01-сонли баённомаси
билан қарор қабул қилинган ва суғурта товони тўлаб берилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга тўлаб берилган суғурта товонининг
қайтариш ҳақида 2025 йил 03 майда 3/26-сонли талабнома юборилган бўлсада, жавобгар уни ижросиз ва оқибатсиз қолдирган. Натижада палата даъвогар
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 957-моддасига кўра,
агар мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса,
суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар
учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида
суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан
суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2017 йил
29 ноябрдаги 45-сонли қарорининг 18-бандига кўра, ФКнинг 957-моддасига
мувофиқ, агар мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда
тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида
қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма
доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтиши ҳақида
тушунтириш берилган.
Қонун ҳужжатларида талаб қилиш ҳуқуқи суғурталовчига ўтиши учун
талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳақида алоҳида келишув тузилиши
назарда тутилмаган..
Даъвогарнинг даъво талаби асослидир. Даъвогар томонидан тақдим
этилган 2025 йил 25 июлдаги тўлов топшириқномаси ва банк вакили тақдим
этган банк ҳужжатлари билан 28 636 678,92сўм тўланган суғурта товони
суғурталовчига тўлаб берилганлиги ўз тасдиғини топган.
Тарафлар ўртасида Банк кредит портфелини суғурта қилиш”
шартномасининг 9.1-бандига кўра, суғурта қилдирувчининг қарз
олувчилардан зарарни қоплаш бўйича барча талаблари, суғурта қилдирувчига
тўланган суғурта товони миқдорида суғурталовчига ўтиши белгилаб қўйилган.
Суд, мазкур ҳуқуқ нормасига асосланиб, даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобдан даъвогар фойдасига 28 636 678,92
сўмни суброгация тартибида ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига
юклатишини
инобатга
олиб,
жавобгар
ҳисобидан
қаноатлантирилган сумманинг икки фоизи миқдорида 572 733,57 сўм давлат
божи тўловини Республика бюджетига,жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига олдиндан тўланган 37.500 сўм почта харажати харажатлари
ундиришни лозим деб топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 127-129, 170, 176, 179, 180, 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий
бошқармасининг даъвогар - “APEX INSURAN E” акциядорлик жамияти
манфаатида жавобгар – Y
“AKKULOVA ODINA RAXI JON
QIZI” ҳисобига 28 636 678,92 сўм қарздорликни суброгация тартибида
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар - Y
“AKKULOVA ODINA RAXI JON QIZI” ҳисобидан
даъвогар
“APEX
INSURAN E”
акциядорлик
жамияти
фойдасига 28 636 678,92 сўм суброгация тартибида ва олдиндан тўланган
37.500 сўм почта харажати ундирилсин.
ЖавобгарY
“AKKULOVA
ODINA
RAXI JON
QIZI”
ҳисобидан Республика бюджетига 572 733,57 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бошлаб бир ой муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қонуний кучга
киргач бир ой муддатда апелляция, олти ой муддатда кассация тартибида
шикоят беришга ҳақли.
Судья
У.Р. Курбанов