Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1204-2501/4002 Дата решения 19.08.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ховос туман ҳокимлиги Ответчик / Подсудимый DI ND-Y NGIYER-1989
Source ID e047193f-02e9-4523-ad63-c065e181eea8 Claim ID PDF Hash c3045596052973bc... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Ер кодекси 36-моддаси збекистон Республикасининг Ер кодекси 36 code_article
аролик кодексининг 384-моддаси аролик кодекси 384 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
ИПК 73-моддаси ИПК 73 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1204-2501/4002-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВҚАРОРИ Оқолтин тумани 2025 йил 19 август Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Олламов раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусановнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили И.Ортиқбоев (ишончнома асосида), ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Ховос туман Қишлоқ хўжалиги бўлими вакили К.Мансуров (ишончнома асосида), ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Ховос туман Қишлоқ хўжалиги бўлими вакили К.Мансуров (ишончнома асосида), Ховос туман Фермерлар кенгаши вакили А.Эрманов (ишончнома асосида), Кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси вакили Д.Алиев (ишончнома асосида), Оқолтин туман прокурори ёрдамчиси О.Қобиловлар иштирокида, даъвогар Ховос туман ҳокимлигининг жавобгар “DI ND-Y NGIYER-1989” фермер хўжалиги ўртасида 2021 йил 07 июнда тузилган 180-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Ховос туман ҳокимлиги (кейинги ўринларда - Даъвогар) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогар ва “DI ND-Y NGIYER1989” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда - Жавобгар) ўртасида 2021 йил 07 июнда тузилган 180-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани муддатидан олдин бекор қилишни сўраган. Суднинг ажримига асосан Ховос туман Қишлоқ хўжалиги бўлими, Ховос туман Солиқ инспекцияси, Ховос туман деҳқон, фермер ва томорқа ер эгалари кенгашидан, Давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида ишнинг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган жавобгар, шунингдек Ховос туман Солиқ инспекцияси вакили иштирок этмади ва иштирок этмаслик сабаби судга маълум қилинмади, шу сабабли суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128, 170-моддаларига асосан уларнинг иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз важларида жавобгар томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан белгиланган мақсадларда фодаланилмаганлигини билдириб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб қилинган Ховос туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакили даъвогар томонидан келтирилган важларни тасдиқлаб, жавобгар томонидан туман ҳокимининг ерларни жойлаштириш тўғрисидаги қарори талабларини бажармасдан келганлигини ва ажратилган ер участкасидан ўзбошимчалик билан фойдаланганлигини маълум қилиб, даъвогарнинг даъво талаби асосли эканлигини билдирди. Суд мажлисида иштирок этган Ховос туман деҳқон, фермер ва томорқа ер эгалари кенгаши ва Давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси вакиллари ҳам даъвогар томонидан келтирилган важларни тасдиқлаб, жавобгар томонидан туман ҳокимининг ерларни жойлаштириш тўғрисидаги қарори талабларини бажармасдан келганлигини ва ажратилган ер участкасидан ўзбошимчалик билан фойдаланганлигини маълум қилиб, даъвогарнинг даъво талаби асосли эканлигини билдирди. Суд мажлисида иштирок этган Оқолтин туман прокуратураси вакили жавобгар томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан белгиланган мақсадларда фодаланилмаганлигини билдириб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларини тинглаб, шунингдек ишга жалб этилган мутахассисларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни, маълумотномаларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 07 июнь куни тузилган 180-сонли ижара шартномаси (кейинги ўринларда Шартнома) тузилган ва кадастр агентлигида рўйхатдан ўтказилган. Ховос туман Қишлоқ хўжалик бўлими мутахассиси А.Бобоев, туман Фермерлар Кенгаши ходими О.Қултаев, Кадастрлар палатаси ходими Д.Алиев, агроинспекция бўлими ходими Ж.Ғозиев ва туман Сув етказиб бериш хизмати ДМ ходими Ф.Умаровлар томонидан 2025 йил 16 июнь куни Ховос тумани Хамза СИУ ҳудудида фаолият олиб борган жавобгар “DI ND-Y NGIYER-1989” фермер хўжалиги томонидан ажратилган ер участкасидан бошқа мақсадларда, яъни ер майдонларига режадаги 34.84 гектар ер майдонига ғўза тўлиқ экилмасдан, 32.3 гектар майдонга ғўза экилиб, режадан 2.54 гектар ғўза кам экилган ҳамда режадаги 65.60 гектар ер майдонига ғалла тўлиқ экилмасдан 63.6 гектар ғалла экилган, режадан 2.0 гектар ғалла кам экилган, режадаги 6.0 гектар кунгабоқар экини экилмасдан, режадаги пахта ва ғалла экилиши керак бўлган ер майдонига ноқонуний ва режасиз 6.0 гектар маккажўхори экини экилганлиги ҳамда режадаги 6.0 гектар кунгабоқар экини экилиши лозим бўлган ер майдони бўш ва қаровсиз ҳолатда эканлиги аниқланиб, бу ҳақда далолатнома (мониторинг маълумотнома) расмийлаштирилган. Мазкур далолатнома ва мониторинг маълумотномаларида даъвогарнинг 2025 йил 13 мартдаги “Ховос туманидаги мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари ва 2025-йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тўғрисида”ги 111-9-129-Q/25-сонли қарори талабларига зид равишда жавобгар томонидан белгиланган ер майдонларига режадаги 34.84 гектар ер майдонига ғўза тўлиқ экилмасдан, 32.3 гектар майдонга ғўза экилиб, режадан 2.54 гектар ғўза кам экилган ҳамда режадаги 65.60 гектар ер майдонига ғалла тўлиқ экилмасдан 63.6 гектар ғалла экилган, режадан 2.0 гектар ғалла кам экилган, режадаги 6.0 гектар кунгабоқар экини экилмасдан, режадаги пахта ва ғалла экилиши керак бўлган ер майдонига ноқонуний ва режасиз 6.0 гектар маккажўхори экини экилганлиги ҳамда режадаги 6.0 гектар кунгабоқар экини экилиши лозим бўлган ер майдони бўш ва қаровсиз ҳолатда эканлиги оқибатида жавобгар томонидан ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкасидан самарали ва оқилона фойдаланмаганлик ва белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилганлик ҳолатлари аниқланганлиги белгиланган. Мазкур ҳолатлар тарафлар вакилларининг тушунтиришлари, ишда мавжуд ҳужжатлар, солиқ органларининг ёзма маълумотномаси ва ишга жалб этилган мутахассисларнинг фикрлари билан тасдиқланади. Даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 23 июнь куни 2021 йил 07 июнда тузилган 180-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларниузоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги ёзма равишдаги таклиф хати етказилиб, ер ижара шартномасини ихтиёрий равишда бекор қилиш сўралган. Бироқ, жавобгар 2025 йилнинг 27 июнь куни ушбу таклиф хатининг бир нусхасини олиб, танишиб чиққан ҳолда ушбу таклифдан норозилигини ҳамда шартномани бекор қилиш тўғрисидаги ёзма таклифи рад этилишини билдириб, бу ҳақда ўз имзосини қўйган. Шу сабабли, даъвогар судга мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2021 йил 07 июнда тузилган 180-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларниузоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани муддатидан олдин бекор қилишни сўраган. Даъвогарнинг 2025 йил 13 мартдаги “Ховос туманидаги мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари ва 2025-йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тўғрисида”ги 1119-129/Q/25-сонли қарори маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизими — “E-q r r.g v.uz” орқали ишлаб чиқилган ва расмий эълон қилиниши таъминланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 505-сонли Қарори билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низомининг 24бандида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги туман (Қувасой шаҳар) ҳокимларининг қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш бўйича қарорларини умумлаштирган ҳолда, келгуси йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришнинг прогноз кўрсаткичларини www. gr .uz сайти ва ҳудудларнинг қишлоқ хўжалиги геопорталларида эълон қилиниши белгиланган. Мазкур Низомнинг 21-бандига асосан туман (Қувасой шаҳар) ҳокимлиги қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш натижалари бўйича тегишли қарорни 5 иш кунида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизими — “E-q r r” орқали қабул қилади. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 08 январда қабул қилинган “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги ЎРҚ-457-сонли Қонунининг 55моддаси 3-қисмида қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда маъмурий ҳужжатнинг манфаатдор шахсларга расмий эълон қилиниши ҳам тегишли тарзда хабардор қилиш деб топилади. Шартноманинг 15-бандига мувофиқ, ижарага олувчи яъни жавобгар давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган маҳсулот етиштирилишини ташкил этиш, ердан унинг белгиланган мақсадига мувофиқ оқилона фойдаланиш, ягона ер солиғини ўз вақтида тўлаш каби мажбуриятларга эга эканлиги, шунингдек, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбуриятларга эга эканлиги белгиланган. Шартноманинг 17-бандида ердан белгиланган мақсадда фойдаланилмаганда ҳамда ҳамда қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда шартнома бекор бўлиши қайд этилган. Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 36-моддаси биринчи қисми 6-кичик бандида ер участкасидан белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилганида, 9-кичик бандида қонунчиликда белгиланган муддатларда ер солиғи, шунингдек ижарага олиш шартномасида белгиланган муддатларда ижара ҳақи мунтазам тўланмай келинганида ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор бўлиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Фермер хўжалигининг ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисида” Низомнинг 21-банди иккинчи хатбошисига кўра, шартномани бекор қилиш тўғрисидаги таклиф фермер хўжалиги раҳбари томонидан рад этилганда ёки Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 384-моддасида белгиланган муддатда жавоб олинмаганда туман (шаҳар) ҳокими, қонунчиликда белгиланган тартибда, халқ депулатлари туман Кенгашининг қарорини, Комиссиянинг хулосасини, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосасини, далолатномани ва бошқа зарур ҳужжатлар ва материалларни илова қилган ҳолда фермер хўжалиги билан ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш юзасидан иқтисодий судга даъво аризасини юборади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 14-сон қарори билан тасдиқланган “Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига фаолият юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини мақбуллаштиришга қўйиладиган Талаблар”нинг 2-бандида ер участкасидан қонунчилик ҳужжатларида, ижарага олиш шартномасида кўрсатилган талаблар ва қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш шартлари бузилганда ҳамда мақсадли, самарали ва оқилона фойдаланилмаганда, қишлоқ хўжалиги экинларини парваришлашда агротехника тадбирлари ўз вақтида амалга оширилмаганда ёки белгиланган талабларга риоя этилмаганда, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, қишлоқ хўжалиги корхоналари билан тузилган узоқ муддатли ер ижара шартномаси бекор қилинади, деб кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасида “Мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак” деб белгиланган. Фуқаролик кодексининг 384-моддаси иккинчи қисмида “Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин” деб қайд этилган. Қолаверса, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг 2025 йил 20 мартдаги қарорига асосан жавобгар томонидан ердан бошқа мақсадларда фойдаланганлик ҳолатларига йўл қўйилганлиги учун жавобгар раҳбари маъмурий жазога тортилган. ИПК 73-моддасининг биринчи қисмида ишнинг иқтисодий суд томонидан ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлари исботлашга муҳтож эмаслиги, тўрчинчи қисмида эса, жиноят ишлари бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилганлиги ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича иқтисодий суд учун мажбурийлиги белгиланган. Жавобгар томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан белгиланган мақсадларда фойдаланилмасданбелгиланган ер майдонларига режадаги 34.84 гектар ер майдонига ғўза тўлиқ экилмасдан, 32.3 гектар майдонга ғўза экилиб, режадан 2.54 гектар ғўза кам экилган ҳамда режадаги 65.60 гектар ер майдонига ғалла тўлиқ экилмасдан 63.6 гектар ғалла экилган, режадан 2.0 гектар ғалла кам экилган, режадаги 6.0 гектар кунгабоқар экини экилмасдан, режадаги пахта ва ғалла экилиши керак бўлган ер майдонига ноқонуний ва режасиз 6.0 гектар маккажўхори экини экилганлиги ҳамда режадаги 6.0 гектар кунгабоқар экини экилиши лозим бўлган ер майдони бўш ва қаровсиз ҳолатда қолдирганлиги ҳолатлари юқорида қайд этилган далиллар билан тўлиқ ўз исботини топади. Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг даъво талабларини ишга тақдим этилган далилларга кўра асосли деб топиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 07 июнда тузилган 180-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани муддатидан олдин бекор қилишни лозим деб топади. Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, олдиндан тўланган 3.750.000 сўм давлат божини ва 37.500 сўм почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68, 112, 113, 114, 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар Ховос туман ҳокимлигининг даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар Ховос туман ҳокимлиги ва жавобгар “DI ND-Y NGIYER1989” фермер хўжалиги ўртасида 2021 йил 07 июнда тузилган 180-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномаси муддатидан олдин бекор қилинсин. Жавобгар “DI ND-Y NGIYER-1989” фермер хўжалигидан республика бюджетига 3.750.000 сўм миқдорида давлат божи ундирилсин. Жавобгар “DI ND-Y NGIYER-1989” фермер хўжалигидан даъвогар Ховос туман ҳокимлиги фойдасига 37.500 сўм миқдорида почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози қонунда белгиланган муддатларда шу суд орқали Сирдарё вилояти судига апелляция ёки кассация тартибида шикоят қилиши мумкин. Судья А.Я. Олламов