← Назад
Решение #2895866 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 130 | — | law | |
| олларда ФК | 544 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/4592-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ АЛ Қ ИЛ У В Қ А РО Р И
Сирдарё тумани
2025 йил 19 август
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Маҳамаджоновнинг котиблигида, даъвогар
Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят бошқармасининг "Сирдарё
Агросервис МТП" масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар
"АГРОСЕРВИС СИРДАРЁ МТП" масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 2 090 455 443 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво
аризасини, даъвогар вакили А.Абдужалилов (2025 йил 20 майдаги 01/27-сонли
ишончномага асосан), жавобгар жамият раҳбари Т.Мадяровалар иштирокида
ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон савдо-саноат палатаси (бундан кейинги матнларда “палата”
деб юритилади) "Сирдарё Агросервис МТП" масъулияти чекланган жамияти
(бундан кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида жавобгар
"АГРОСЕРВИС СИРДАРЁ МТП" масъулияти чекланган жамияти (бундан
кейинги матнларда жавобгар деб юритилди) ҳисобидан 2 090 455 443 сўм
қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризасида келтирилган важларни
қувватлаб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Судда қатнашган жавобгар раҳбари қарздорликни тан олиб, мол-мулклар
сотувидан тушган пуллардан тез орада тўлашини маълум қилиб, суддан
қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд ишда иштирок этувчи тарафлар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд
ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа
қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро
шартномалари асосида ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни
ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа нормативҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши
мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси
биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд
томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддасига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари
қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (матнда ФК деб
юритилади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 04.01.2018 йилда
03-сонли, 08.01.2018 йил “10 дона МХ1.8 русумли пахта териш машиналари
ижараси” бўйича 08-сонли, 01.05.2018 йилда “бино ва иншоотларни” ижараси
бўйича сонли, 31.01.2018 йилда “компьютер техникаси ижараси” бўйича
01-сонли шартномалар имзоланган. Мазкур шартномалар бўйича
1 672 544 146 сўм ижара тўловлари ҳисобланган.
Бундан ташқари, 04.01.2019 йилда 01-шартнома имзоланиб, мазкур
шартнома бўйича 13 864 850 сўм қарздорлик, 08.01.2020 йилда 02-сонли
шартнома имзоланиб, 1 879 929 сўм қарздорлик келиб чиққан.
Шунингдек, даъвогар томонидан 604 364 518 сўмлик қарздорликлар ҳам
тўлаб берилган. 2018-2022 йиллар давомида жами жавобгарнинг даъвогар
олдида 2 090 455 443 сўмлик қарздорлиги келиб чиққан.
Шунга кўра даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар ҳисобидан 2 090 455 443 сўм қарздорликни ундиришни
сўраган.
ФК 535-моддасига кўра мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага
берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва
фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади.
ФК 544-модда бўйича мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш
Ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб
туриши шарт. Мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби,
шартлари ва муддатлари мулк ижараси шартномаси билан белгиланади. Булар
шартномада белгиланмаган ҳолларда одатда худди шундай мол-мулкни
ўхшаш ҳолатларда ижарага беришда қўлланиладиган тартиб, шартлар ва
муддатлар белгиланган деб ҳисобланади.
Мулк ижараси шартномаси ҳақ эвазига тузиладиган шартнома
ҳисобланади, шу сабабли ижарага олувчининг асосий мажбуриятларидан бири
мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни, яъни ижара ҳақини ўз вақтида
тўлашдир. Ижара ҳақини тўлаш муддатлари тарафлар томонидан белгиланади
ва шартномада кўрсатилади. Ижара ҳақини тўлаш муддати муайян сана ёки
давр билан белгиланиши мумкин. Ижара шартномасида ижара ҳақини тўлаш
муддати
кўрсатилмаган
ҳолларда
ФК
544-моддасининг иккинчи
қисми қоидалари қўлланилади. Ижарага олувчининг ижара ҳақини тўлаш
мажбурияти ижарага берилган мулк унга топширилган пайтдан бошлаб
вужудга келади.
Бу
ҳақда
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
пленумининг “Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун
ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги 2011 йил 1 декабрдаги 234-сонли Қарорида
тушунтириш берилган.
Қайд этилганларга ва суд мажлисида аниқланган ҳолатларга кўра суд
даъвонинг асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, белгиланган.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 2 090 455 443 сўм
қарз ва 41 200 сўм почта харажатини, Республика бюджетига 41 809 108,46
сўм давлат божини ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118,176-180,186,192-моддаларини
қўллаб,
қарор қилади:
Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят бошқармасининг
"Сирдарё Агросервис МТП" масъулияти чекланган жамияти манфаатида
жавобгар "АГРОСЕРВИС СИРДАРЁ МТП" масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 2 090 455 443 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар "АГРОСЕРВИС СИРДАРЁ МТП" АЖ ҳисобидан даъвогар
"Сирдарё Агросервис МТП" АЖ фойдасига 2 090 455 443 сўм қарздорлик
ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар "АГРОСЕРВИС СИРДАРЁ МТП" АЖ ҳисобидан Республика
бюджетига 41 809 108,46 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали
Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида, олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят қилиниши
(протест келтирилиши) мумкин.
Судья
У.Р. Курбанов