Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2503/11096 Дата решения 19.08.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение I t k b nk Ответчик / Подсудимый I R SS -S R
Source ID f59fad5a-a9f9-4dab-bfac-ad3b0778798b Claim ID PDF Hash b6c1145cfe1894c7... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 43-моддаси ИПК 43 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2503/11096-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 19 август Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиков раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили К.Омонликов (2025 йил 3 январдаги 1/13-05-1118-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Н.Ахроров (2025 йил 3 апрелдаги 03/01-сонли ишончнома ва 2025 йил 3 апрелдаги 22-сонли ордер асосида) иштирокида, даъвогар “I t k b nk” АТБнинг жавобгар “I R SS -S R” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан кредит бўйича 8 839,95 АҚШ доллари муддати ўтган кредит асосий қарзи, 2 285,6 АҚШ доллари фоиз, 582,87 АҚШ доллари пеня, жами 11 708,42 АҚШ доллари қарз ва олдиндан тўланган почта харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “I t k b nk” АТБ (даъвогар) Гулистон туманлараро иқтисодий судига “I R SS -S R” масъулияти чекланган жамияти (жавобгар) ва қўшимча жавобгарлар “GUL W Y RU K” масъулияти чекланган жамияти ва “RIG -W Y- RU K” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан даъво ариза билан мурожаат қилиб, даъво аризада жавобгар ҳисобидан кредит бўйича 8 839,95 АҚШ доллари муддати ўтган кредит асосий қарзи, 2 285,6 АҚШ доллари фоиз, 582,87 АҚШ доллари пеня, жами 11 708,42 АҚШ доллари қарз ундиришни сўраган. Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган қўшимча жавобгарлар суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Шу боис суд, ИПК 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни қўшимча жавобгарлар вакиллари иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, даъво аризасида кўрсатиб ўтилган важларни такрорлаб, судга қадар жавобгар томонидан қарздорлик тўланмаганлигини маълум қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризага эътироз билдириб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд, ишда иштирок этган шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Даъво аризада “GUL W Y RU K” масъулияти чекланган жамияти ва “RIG -W Y- RU K” масъулияти чекланган жамияти қўшимча жавобгарлар сифатида кўрсатилган. Бироқ, даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлардан кўринишича, гарчи даъво аризанинг кириш қисмида “GUL W Y RU K” масъулияти чекланган жамияти ва “RIG -W Y- RU K” масъулияти чекланган жамияти қўшимча жавобгар сифатида кўрсатилган бўлса-да, уларга нисбатан даъво талаби билдирилмаган. ИПК 43-моддаси учинчи қисмига кўра, даъво ёки билдирилган талаб тақдим этилган юридик шахслар ва фуқаролар жавобгарлардир. Шу боис, даъво аризада “GUL W Y RU K” масъулияти чекланган жамияти ва “RIG -W Y- RU K” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан даъво талаби билдирилмаганлиги сабабли, “GUL W Y RU K” масъулияти чекланган жамияти ва “RIG -W Y- RU K” масъулияти чекланган жамиятини жавобгарликдан озод этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 8 январда 01030831/0272/01-сонли кредит шартномаси имзоланиб, унга кўра даъвогар (Кредитор) жавобгар (Қарз олувчи)га 3 дона тўк ўтир-тортувчи транспорт воситаси ва 3 дона ярим тиркама сотиб олиш учун 140 000 АҚШ доллари миқдорида кредит бериш, жавобгар эса олинган кредит маблағи ва унга ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддатларда қайтариш мажбуриятини ўз зиммасига олган. ФК 744-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Кредит шартномасининг 4.1, 5.1.-бандларига мувофиқ даъвогар томонидан жавобгарга йиллик 9 фоиз S FR миқдоридаги ўзгарувчан ставкада, 36 ой муддатга, 6 ойли имтиёзи даври билан 140 000 АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари ажратилган. Бироқ, жавобгар кредит шартномаси бўйича асосий кредит қарз ва унга ҳисобланган кредит фоизларини қайтариш мажбуриятини лозим даражада бажармаган. Аниқланишича, жавобгарнинг 2025 йил 23 июль ҳолатига кредит бўйича 8 839,95 АҚШ доллари муддати ўтган кредит асосий қарзи, 2 285,6 АҚШ доллари фоиз, 582,87 АҚШ доллари пеня, жами 11 708,42 АҚШ доллари қарз юзага келган. Даъвогарнинг огоҳлантириш хатлари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Жавобгар кредит қарздорлигини белгиланган муддатларда қайтармаганлиги сабабли, тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, кредит қарздорлиги ундиришни сўраган. ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар ўз зиммасидаги мажбуриятларни бажармаганлиги, асосий қарз ва фоизларни ўз вақтида тўламаганлиги, бундай ҳолатда даъвогар кредит шартномаси бўйича қарздорликни ундиришни талаб қилиш ҳуқуқига эгалигини инобатга олиб, даъво талабларини қаноатлантиришни, қарздордан даъвогар фойдасига кредит бўйича 8 839,95 АҚШ доллари муддати ўтган кредит асосий қарзи, 2 285,6 АҚШ доллари миқдоридаги фоиз қарздорлигини ундиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан 582,87 АҚШ доллари пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 261-моддасига кўра, неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади, қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва қоида тариқасида, қатъий пул суммасида ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади. Қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Кредит шартномасининг 8.4-банди иккинчи хатбошисига кўра, қарз олувчи кредит тўловларини ўз вақтида тўламаган ҳамда улар юзасидан муддати ўтган қарзлар юзага келган ҳолларда тўлов кечиктрилган ҳар бир кун учун банкка муддати ўтган кредит қарздорлигига нисбатан 0,2 фоиз фоиз, муддати ўтган фоиз тўловларига нисбатан 0,2 фоиз миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Аниқланишича, 2025 йил 23 июлга қадар жавобгарга кечиктирилган тўловлари учун 582,87 АҚШ доллари пеня ҳисобланган. Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг жавобгардан пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини шартнома шартларига кўра асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, суд тарафларнинг мулкий аҳволини, жавобгарнинг тадбиркорлик субъекти эканлигини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, ФК 326-моддаси талаблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандидаги тушунтиришларига таяниб, ундирилиши талаб этилаётган 582,87 АҚШ доллари пеня суммасини камайтириб, 300 АҚШ доллари миқдорида қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмига биноан, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан тасдиқланган “Давлат божи ставкалари”га кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлигини инобатга олиб, иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини тўлиқ жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига жами даъво баҳоси 11 708,42 АҚШ долларининг 2 фоизи, яъни 2 963 045,17 сўм (даъво аризаси судга тақдим этилган кун 2025 йил 25 июль санасига 1 АҚШ доллари 12 653,48 сўмга бўлиб, 11 708,42 АҚШ доллари 148 152 258,3 сўмга тенг) миқдорида давлат божи ва даъвогар фойдасига 37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 73, 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. “I R SS -S R” масъулияти чекланган жамиятидан “I t k b nk” АТБ фойдасигакредит бўйича 8 839,95 АҚШ доллари муддати ўтган кредит асосий қарзи, 2 285,6 АҚШ доллари фоиз, 300 АҚШ доллари пеня ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. “I R SS -S R” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджети фойдасига 2 963 045,17 сўм давлат божи ундирилсин. “GUL W Y RU K” масъулияти чекланган жамияти ва “RIG -W YRU K” масъулияти чекланган жамияти жавобгарликдан озод қилинсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья М.А. Холиков