Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2503/10600 Дата решения 19.08.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Агробанк
Source ID c66d9910-74aa-4462-b40d-3bf224d2fd85 Claim ID PDF Hash 199ab80b36b935e0... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 25-моддаси ИПКнинг 25 law
амда ИПК 25-моддаси амда ИПК 25 law
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
онуни 44-моддаси онуни 44 law
ФКнинг 126-моддаси ФКнинг 126 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2503/10600-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 19 август Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Холиков раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида, тарафлардан даъвогар вакиллари Ш.Исроилов (2025 йил 21 апрелдаги 08-26/853-сонли ишончнома асосида), У.Камолов (2025 йил 30 апрелдаги 08-26/922-сонли ишончнома асосида), жавобгар “Агробанк” АТБ вакили Э.Бекназаров (2025 йил 17 июндаги 1-сонли ишончнома асосида), “GULIS N U N S RVIS ” масъулияти чекланган жамияти вакили М.Анаркулов (раҳбар), иштирокида, даъвогарЎзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгарлар “Агробанк” АТБ Гулистон филиали, “GULIS N U N S RVIS ” масъулияти чекланган жамияти ва “S RD R K NIK IZ L RI” масъулияти чекланган жамияти ўртасида тузилган 2023 йил 27 июлдаги 1-сонли келишув шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш, кредитни сўндириш учун йўналтирилган жами 137 300 000 сўмни “GULIS N U N S RVIS ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобига қайтариш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси (даъвогар) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгарлар “Агробанк” АТБ Гулистон филиали (филиал/банк), “GULIS N U N S RVIS ” масъулияти чекланган жамияти (1-жавобгар) ва “S RD R K NIK IZ L RI” масъулияти чекланган жамияти (2-жавобгар) ўртасида имзоланган 2023 йил 27 июлдаги 1-сонли келишув шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш, кредитни сўндириш учун йўналтирилган жами 137 300 000 сўмни 1-жавобгар ҳисобига қайтаришни сўраган. Суднинг 2025 йил 15 июлдаги ажрими билан “Агробанк” АТБ қўшимча жавобгар (3-жавобгар/банк) сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган “S RD R K NIK IZ L RI” масъулияти чекланган жамияти суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Шу боис суд, ИПК 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни “S RD R K NIK IZ L RI” масъулияти чекланган жамияти иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани қўллабқувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, тарафлар ўртасида тузилган келишув шартномаси 1-жавобгар учун йирик битим ҳисобланиши, ушбу келишув шартномаси тузилишида 1-жавобгарнинг 100 фоиз давлат улушига эга бўлган ягона таъсисчиси ҳисобланган даъвогар билан келишилмаганлиги, мазкур битим доирасида 1-жавобгар ҳисобидан 137 300 000 сўм маблағ ундириб олинганлиги ҳақида важлар келтириб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган 1-жавобгар вакили даъво ариза бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган банк вакили даъво аризага эътироз билдириб, банк ва 1-жавобгар ўртасида тузилган кредит шартномалари бекор бўлмаганлиги, 1-жавобгарнинг кредит маблағини қайтариш мажбурияти мавжудлиги, 137 300 000 сўм маблағ кредит шартномалари доирасида ундириб олинганлиги ҳақида важлар келтириб, даъвони рад этишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра филиалга нисбатан иш юритишни тугатишни, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Даъво аризасида “Агробанк” АТБ Гулистон филиали жавобгар сифатида кўрсатилган. ИПКнинг 25-моддасида иқтисодий судга тааллуқли низолар келиб чиқиши мумкин бўлган ҳуқуқий муносабатлар қатнашчиларининг субъектли таркиби белгиланган. У энг аввало, юридик шахсларни ва юридик шахс тузмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тарзда олган фуқароларни ҳамда ИПК 25-моддаси биринчи қисмининг 5-бандида назарда тутилган ишлар бўйича жисмоний шахсларни ўз ичига олади. ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида иш судга тааллуқли бўлмаса суд иш юритишни тугатади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сон қарорининг 10-бандининг учинчи хатбошисида шуни назарда тутиш керакки, юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси (филиали, ваколатхонаси) юридик шахс мақомига эга эмас ва ишончнома асосида юридик шахснинг номидан ҳаракат қилади деб тушунтириш берилган. Юқоридагиларга кўра, даъво аризада жавобгар сифатида “Агробанк” АТБ Гулистон филиали кўрсатилганлиги, филиал юридик шахс мақомига эга бўлмаганлиги сабабли, унга нисбатан киритилган даъволар судга тааллуқли эмаслиги инобатга олиб, “Агробанк” АТБ Гулистон филиалига нисбатан қисми бўйича иш юритиш тугатишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (ФК) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, банк ва 1-жавобгар ўртасида тузилган 2018 йил 15 январдаги 2-сонли кредит шартномасига асосан 14 489 167 000 сўм, 2018 йил 27 мартда тузилган 23-сонли кредит шартномасига асосан 1 140 000 000 сўм, 2019 йил 14 майда тузилган 97-сонли кредит шартномасига асосан 2 000 000 000 сўм кредит маблағларни банк 1-жавобгарга ажратган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6096-сонли Фармонига мувофиқ “Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонасининг аукцион натижалари тўғрисидаги 2020 йил 30 декабрдаги D -066-040907-сонли баённомаси талабларига асосан даъвогар ва 2-жавобгар ўртасида 2020 йил 31 декабрь куни S -09/2020-сонли олди-сотди шартномаси тузилиб, унга кўра шартнома иштирокчиси – 1-жавобгарнинг 100 фоиз давлат улушини 3 йил ичида сотиб олиш қиймати 7 395 628 927 сўм деб белгиланиб, шартномавий тўлов жадвали бўйича ҳар чоракда 523 857 049 сўмдан тўлов қилиб, 2023 йил 28 октябргача тўловни тўлиқ амалга ошириши белгиланган. Бироқ, 2-жавобгар томонидан харид қилинган давлат улушини сотиб олиш қийматининг 15 фоизлик олдиндан тўловини 2025 йил 10 февралга қадар, яъни 1 109 344 338 сўм бошланғич тўлов ҳисобидан 893 638 945 сўм миқдоридаги тўлов амалга оширилиб, қолган 255 705 844 сўм ва тўлов жадвалининг қолган чораклари учун ўтган давр мобайнида тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли мазкур олди-сотди шартномаси Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 4-1201-2102/1718-сонли иш бўйича 2021 йил 19 октябрдаги хал қилув қарорига асосан бекор қилиниб, 2-жавобгар ҳисобидан жами 155 330 600 сўм ундирилиши ва 100 фоиз давлат улуши қайтарилиши белгиланган. Мазкур ҳал қилув қарори қонуний ўзгармаган ёки бекор қилинмаган. Сўнг, 1-жавобгар, 2-жавобгар ва банк ўртасида 2021 йил 25 январда тузилган 01-сонли Келишув шартномаси ва 2021 йил 25 январдаги 1-сонли ҳисоб-фактурага асосан давлат улуши ҳисобланадиган 71 турдаги қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатлари 18 360 000 000 сўмга бозор нархида баҳоланиб, 1-жавобгарнинг банк олдидаги кредит қарздорлиги эвазига банкка берилган ва унга кейинчалик кредит расмийлаштирилиб, кредит ҳисобидан банкка қайта тўлов қилингандан сўнг техникалар 2-жавобгарга ўтказилган. Оқибатда ушбу суммадаги давлат улуши 2-жавобгарга ўтиб кетган. 1-жавобгар, 2-жавобгар ва банк ўртасидаги 2021 йил 25 январдаги 01-сонли келишув шартномасининг тузилишида 1-жавобгарнинг 100 фоиз давлат улушига эга бўлган даъвогар, яъни Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси билан келишилмаган ва унинг розилиги олинмаган. Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 4-1201-2204/2869-сонли иш бўйича 2022 йил 19 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси асосида тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 25 январдаги 01-сонли келишув шартномаси ҳақиқий эмас деб топилган. Мазкур ҳал қилув қарори қонуний ўзгармаган ёки бекор қилинмаган. Сўнг, 1-жавобгар, 2-жавобгар ва банк ўртасида 2023 йил 27 июлда 1-сонли келишув шартномаси имзоланиб, унга кўра тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 25 январдаги01-сонли келишув шартномаси ҳақиқий эмас деб топилганлиги сабабли банк ва 1-жавобгар ўртасида тузилган 2018 йил 15 январдаги 2-сонли кредит шартномасига асосан ажратилган 14 489 167 000 сўм, 2018 йил 27 мартда тузилган 23-сонли кредит шартномасига асосан ажратилган 1 140 000 000 сўм, 2019 йил 14 майда тузилган 97-сонли кредит шартномасига асосан ажратилган 2 000 000 000 сўм кредит маблағлар бўйича мажбуриятлар 1-жавобгарнинг зиммасига юклатилиб, гаров мулки ҳисобланган 2-жавобгар балансидаги қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатлари 1-жавобгарга қайтариш белгиланган. Ушбу келишувга асосан 2-жавобгар балансидаги 87 турдаги қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатлари 1-жавобгарга топширилган ҳамда бу ҳақида далолатнома расмийлаштирилган. Даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, 1-жавобгарнинг 100 фоиз улуши даъвогарга тегишли эканлиги, тарафлар ўртасида тузилган 2023 йил 27 июлдаги 1-сонли келишув шартномаси йирик битим ҳисобланиши, йирик битимни тузиш тўғрисидаги қарор жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан қабул қилиниши лозимлиги, 1-жавобгар ушбу битимни тузишда даъвогар билан келишилмагалиги, даъвогарнинг розилиги олинмаганлиги, ушбу битим асосида жамият ҳисобидан жами 137 000 000 сўм ундирилиб, кредитни сўндириш учун йўналтирилганлиги важлари билан 2023 йил 27 июлдаги 1-сонли келишув шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни, 137 000 000 сўм маблағни 1-жавобгар ҳисобига қайтаришни сўраган. Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6096-сонли Фармонининг 4-иловасига мувофиқ, “Гулистон туман сервис МТП” ДУКнинг 100 фоиз давлат улуши даъвогарга ўтказилиб, давлат унитар корхонаси масъулияти чекланган жамиятига ўзгартирилган. “Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 44-моддасига кўра, агар жамиятнинг уставида йирик битимларнинг анча катта миқдори назарда тутилган бўлмаса, бундай битимларни тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилинадиган кундан олдинги охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари асосида аниқланган жамият мол-мулки қийматининг йигирма беш фоизидан ортиқ қийматга эга бўлган мол-мулкни жамиятнинг олиши, тасарруфидан чиқариши ёки жамият бевосита ёхуд билвосита мол-мулкни тасарруфидан чиқариши эҳтимоли билан боғлиқ бўлган битим ёки ўзаро боғлиқ бир неча битим йирик битим деб ҳисобланади. Жамиятнинг одатдаги хўжалик фаолияти жараёнида тузиладиган битимлар йирик битимлар деб эътироф этилмайди. Ушбу модданинг мақсадлари учун йирик битим натижасида жамиятнинг тасарруфидан чиқариладиган мол-мулкнинг қиймати унинг бухгалтерия ҳисоби маълумотлари асосида, жамият оладиган мол-мулкнинг қиймати эса – таклиф қилинган баҳо асосида аниқланади. Йирик битимни тузиш тўғрисидаги қарор жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. Жамиятда жамиятнинг кузатув кенгаши тузилган тақдирда, қиймати жамият мол-мулки қийматининг йигирма бешдан то эллик фоизигачасини ташкил этадиган мол-мулкни олиш, тасарруфдан чиқариш ёки жамият бевосита ёхуд билвосита тасарруфидан чиқариши эҳтимоли билан боғлиқ бўлган йирик битимларни тузиш тўғрисидаги қарорларни қабул қилиш жамиятнинг уставига биноан жамият кузатув кенгашининг ваколатига киритилиши мумкин. Бунда кузатув кенгашининг айби билан йирик битим тузилиши натижасида етказилган зарар учун жамиятнинг кузатув кенгаши умумий йиғилиш олдида жавобгар бўлади. Ушбу моддада назарда тутилган талаблар бузилган ҳолда тузилган йирик битим жамиятнинг ёки унинг иштирокчисининг даъвосига биноан суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. ФКнинг 126-моддасига кўра, агар шахснинг битим тузиш ваколатлари шартнома билан ёки юридик шахс ваколатлари унинг таъсис ҳужжатлари билан ишончномада, қонунда белгилаб қўйилганига нисбатан ёинки битим тузилаётган вазиятдан аниқ кўриниб турган деб ҳисобланиши мумкин бўлган ваколатларига нисбатан чеклаб қўйилган бўлса ва битимни тузиш пайтида бундай шахс ёки орган ана шу чеклашлар доирасидан чиқиб кетган бўлсалар, битимдаги иккинчи тараф мазкур чеклашларни билган ёки олдиндан билиши лозим бўлганлиги исботланган ҳоллардагина битим чеклаш белгиланишидан манфаатдор бўлган шахснинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. 2023 йил учун бухгалтерия ҳисоботлари маълумотларидан кўринишича 1-жавобгарнинг мол-мулки қиймати 2023 йил ҳисобот даври бошида активлари 16 509 597 000 сўм, пассивлари 2 438 077 000 сўм, жами 18 947 674 000 сўмни ташкил этиб, ушбу қийматнинг 25 фоизи 4 736 918 500 сўмга тенг бўлганлиги аниқланди. Тарафлар ўртасида тузилган 2023 йил 27 июлдаги 1-сонли келишув шартномасидан кўринишича, 1-жавобгар банк томонидан 2018 йил 15 январдаги 2-сонли кредит шартномасига асосан ажратилган 14 489 167 000 сўм, 2018 йил 27 мартда тузилган 23-сонли кредит шартномасига асосан ажратилган 1 140 000 000 сўм, 2019 йил 14 майда тузилган 97-сонли кредит шартномасига асосан ажратилган 2 000 000 000 сўм, жами 17 629 167 000 сўм миқдордаги кредит маблағларни қайтариш бўйича мажбуриятларни зиммасига олган. Мазкур ҳолатда 2023 йил 27 июлдаги 1-сонли келишув шартномаси 1-жавобгар учун охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари асосида аниқланган жамият мол-мулки қийматининг йигирма беш фоизидан ортиқ бўлганлиги боис йирик битим ҳисобланади. Бироқ, 1-жавобгар томонидан 2023 йил 27 июлдаги 1-сонли келишув шартномасини тузиш ва имзолаш тўғрисида жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши ўтказилмаган, бу ҳақида жамият умумий йилиғиши қарори қабул қилинмаган. ИПКнинг 68-моддасига кўра, Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг 1-жавобгар, 2-жавобгар ва банк ўртасида тузилган 2023 йил 27 июлдаги 1-сонли келишув шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, даъвонинг ушбу қисмини қаноатлантиришни, 1-жавобгар, 2-жавобгар ва банк ўртасида тузилган 2023 йил 27 июлдаги 1-сонли келишув шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни лозим топади. Шунингдек, даъво аризада кредитни сўндириш учун йўналтирилган жами 137 300 000 сўмни 1-жавобгар ҳисобига қайтариш сўралган. Аниқланишича, банк ва 1-жавобгар ўртасида тузилган 2018 йил 15 январдаги 2-сонли кредит шартномасига асосан 14 489 167 000 сўм, 2018 йил 27 мартда тузилган 23-сонли кредит шартномасига асосан 1 140 000 000 сўм, 2019 йил 14 майда тузилган 97-сонли кредит шартномасига асосан 2 000 000 000 сўм кредит маблағлари банк томонидан 1-жавобгарга ажратилган бўлиб, ушбу кредит шартномалари бекор бўлмаган ҳамда 1-жавобгарнинг банк олдидаги кредит шартномалари бўйича мажбуриятлари тўлиқ бажарилмаган. Тарафлар томонидан тақдим этилган тўлов топшириқномаларидан кўринишича, 137 300 000 сўм маблағлар 2023 йил 27 июлдаги 1-сонли келишув шартномаси доирасида эмас, балки 1-жавобгарнинг кредит ва кафиллик шартномалари бўйича юзага келган қарздорликлар ҳисобига ундирилган. ИПКнинг 74-моддасига суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Қайд этилганларга кўра, даъвогарнинг кредитни сўндириш учун йўналтирилган жами 137 300 000 сўмни 1-жавобгар ҳисобига қайтариш ҳақидаги даъво талабини асоссиз деб ҳисоблаб, даъвонинг ушбу талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, шунингдек номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан БҲМнинг 10 баравари миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги ПФ - 108-сонли Фармони билан базавий ҳисоблаш миқдори — ойига 375 000 сўм этиб белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддаси 10-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази ҳамда унинг ҳудудий органлари — ўз зиммасига юклатилган ваколатларига мувофиқ судларга кўриб чиқиш учун киритиладиган даъволар ва аризалар бўйича иқтисодий судларда давлат божини озод қилиниши кўрсатилган. Суд, суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, даъвогарнинг даъво талаблари қисман асосли деб топилганлиги, даъво мулкий ва номулкий хусусиятга эгалиги, даъво ариза 2025 йил 11 июлда кирим бўлганлиги, давлат божи олдиндан тўланмаганлигини инобатга олиб, иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини даъвогар ва жавобгарларга юклашни, даъвонинг номулкий талаби бўйича БҲМнинг 10 баравари, яъни 3 750 000 сўм миқдорида давлат божини жавобгарлардан солидар тратибда республика бюджетига ва олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатини даъвогар фойдасига ундиришни, даъвонинг асоссиз деб ҳисобланган 137 300 000 сўм қисми бўйича давлат божини ундирувсиз қолдиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68, 74, 118, 127, 128, 170, 176-180, 10600-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвонинг “Агробанк” акциядорлик тижорат банки Гулистон филиалига нисбатан қисми бўйича иш юритиш тугатилсин. Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин. “Агробанк” акциядорлик тижорат банки Гулистон филиали, “GULIS N U N S RVIS ” масъулияти чекланган жамияти ва “S RD R K NIK IZ L RI” масъулияти чекланган жамияти ўртасида тузилган 2023 йил 27 июлдаги 1-сонли келишув шартномаси ҳақиқий эмас деб топилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. “Агробанк” АТБ, “GULIS N U N S RVIS ” масъулияти чекланган жамияти ва “S RD R K NIK IZ L RI” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан солидар тартибда: - республика бюджетига 3 750 000 сўм давлат божи; -Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси фойдасига олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг кредитни сўндириш учун йўналтирилган жами 137 300 000 сўмни “GULIS N U N S RVIS ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобига қайтариш қисми бўйича давлат божи ундирувсиз қолдирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья М.А. Холиков