← Назад
Решение #2895872 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 15 | — | law | |
| зсиз тан олиниши ва | 55 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/3193-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВҚАРОРИ
Ховос тумани
2025 йил 18 август
Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья
ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, даъвогар «Pr fit gf
m n »
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар «M x b t n» масъулияти чекланган
жамиятидан85 120 000 сўм асосий қарз ва 12 768 000 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакили
Х.Қурбаниязов (01.07.2025 йилдаги №22-сонли ишончнома асосида), жавобгар
вакили С.Жўрамуратова (03.02.2025 йилдаги №02-сонли ишончнома асосида)лар
иштирокида ўз биносида видеоконференцалоқа режими орқали ўтказилган очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
а н и қ л а д и:
«Pr fit gf m n » масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда
“даъвогар”деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
«M x b t n» масъулияти чекланган жамияти(кейинги матнларда “жавобгар”деб
юритилади)дан85 120 000 сўм асосий қарз ва 12 768 000 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгарга шартномага асосан клинец
маҳсулоти етказиб берилгани, лекин жавобгар ушбу маҳсулот ҳақини тўлаб
бермаганлиги натижасида қарздорлик вужудга келгани, қарздорликни ундириш
бўйича оғзаки ва ёзма мурожаатлар натижа бермаганлигини билдириб,
жавобгарнинг ишни кўришни бошқа кунга қолдириш тўғрисидаги
илтимосномаси вақтни чўзиш учун харакат чунки ушбу қарздан хабари
борлигини билдириб, илтимосномасини рад этишни ва даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили бош хисобчи соғлиғи ёмонлашгани
сабабли низога аниқлик киритиш мақсадида ишни кўришни бошқа кунга
қолдиришни сўраб, илтимоснома тақдим этиб, даъвони рад этишни сўради.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 171моддасига асосан ишда иштирок этувчи шахс суд мажлисига кела олмаслиги
сабабларини асослаган ҳолда суд муҳокамасини кейинга қолдириш тўғрисида
илтимоснома билан мурожаат қилган бўлса ва башарти ушбу шахснинг
иштирокисиз ишни кўриш мумкин бўлмаса ишни кўриш бошқа кунга
қолдирилиши мумкин.
Жавобгар
вакили
илтимосномада
бош
хисобчининг
соғлиғи
ёмонлашганлигини асос қилган, лекин низо бўйича барча ҳужжатлар электрон
шаклда расмийлаштирилган бўлиб, қарздорликни тасдиқловчи ёки инкор
қилувчи маълумотларни тақдим қилишга алоҳида билимга эга бўлган ходим
талаб этилмайди ва ўз эътирозини билдиришга етарли вақт бўлган, шунингдек
бош ҳисобчининг ҳақиқатда соғлиғи ёмонлашгани ва даволанаётганлигини
тасдиқловчи бошқа далиллар судга тақдим этилмади.
Юқоридагиларга асосан суд, жавобгарнинг илтимосномани рад этиб, ишни
мазмунан кўришни лозим топди.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини, даъво
аризаси юзасидан важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб,
қуйидаги асослар билан, даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим
топади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2025 йил 12 февралда
имзоланган товар (маҳсулот) бериш юзасидан №2-сонли электрон шаклда
шартнома имзоланиб, шартномада даъвогар товарлар етказиб бериш, жавобгар
ўз навбатида товарларни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Жавобгарга товарлар етказиб берилган, лекин жавобгар ўз мажбуриятини
лозим даражада бажармасдан уларнинг ҳаққини тўлиқ тўлаб бермаган.
Натижада даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, еткази
берилган товарлар ҳақидан вужудга келган қарздорликни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасида Ўзбекистон
Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг
устунлиги сўзсиз тан олиниши ва 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва
эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга
ҳақли деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Ресупбликасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 437-моддасига
кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти
билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган
муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган
товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки
шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда
фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун
топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади.
Даъво аризага илова қилинган электрон шаклдаги, юк-хатлари, ҳисоб-варақ
фактура ва бошқа ҳужжатларга асосан жавобгарга жами қиймати
85 120 000 сўмлик тошни қайта ишлаш (клинец) маҳсулоти етказиб берилиб,
уларни жавобгар қабул қилган.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъво ариза важлари юзасидан
асослантирилган ўз эътирозларини билдирмади.
Суд, қарздорлик иш ҳужжатларига илова қилинган ҳужжатлар билан ўз
тасдиғини топган деб ҳисоблаб, даъвонинг 85 120 000 сўм қарзни ундириш
талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек даъво талабида жавобгардан маҳсулот ҳақи тўлаб берилмаган
кунлар учун хисобланган 12 768 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Даъво аризада пеня ундириш талабига юқоридаги шартноманинг 4.1-банди
асос қилиниб, унда маҳсулот тўлови кечиктирилганда хар бир кунга 0,5%
миқдорида, лекин тўлов суммасининг 15% дан ошмаган миқдорда пеня тўлаш
назарда тутилган.
ФК 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда
ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради, қарздор
мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма
чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади.
Даъво аризада маҳсулот ҳақи кечиктирилган кунларга хисобланган пеня
маҳсулот қабул қилинган кун 2025 йил 12 февралдан даъво ариза санаси 31 июль
холатига ҳисобланганда, қарздорликнинг 15%дан ортиқ суммани ташкил қилди.
ФК 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли, бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Суд, пеня ундириш талабини ҳам ҳужжатлар асосида ўз тасдиғини топган,
лекин ушбу талабни тўлиқ қаноатлантириш жавобгарнинг кейинги фаолятига
салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблаб, ушбу талабни қисман
қаноатлантириб, жавобгардан 2 000 000 сўм пеня ундиришни лозим топди.
Баён этилганларга асосан суд, даъво талабларини қисман қаноатлантириб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 85 120 000 сўм асосий қарз, 2 000 000 сўм пеня,
1 957 760 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажати, шунингдек жавобгардан
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб-рақамига
ишни видеоконференцалоқа режими орқали ўтказиш билан боғлиқ 103 000 сўм
харажатни ундиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогар «Pr fit gf m n » масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар
«M x b t n» масъулияти чекланган жамиятидан 85 120 000 сўм асосий қарз ва
12 768 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талаблари қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар «M x b t n» масъулияти чекланган жамиятидан, даъвогар «Pr fit
gf m n » масъулияти чекланган жамияти фойдасига 85 120 000 сўм асосий
қарз, 2 000 000 сўм пеня, 1 957 760 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар «M x b t n» масъулияти чекланган жамиятидан, Ўзбекистон
Республикаси
Олий
судининг
депозит
ҳисоб-рақамига
ишни видеоконференцалоқа режими орқали ўтказиш билан боғлиқ 103 000 сўм
харажат ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф, бир ой муддат ичида шу суд орқали
Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ойлик муддатда кассация шикояти
бериши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ў.Х. Йўлдошев