← Назад
Решение #2895875 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 15 | — | law | |
| зсиз тан олиниши ва | 55 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2504/67853-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВҚАРОРИ
Ховос тумани
2025 йил 18 август
Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья
ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, даъвогар «Str bizn s r » масъулияти
чекланган жамиятининг жавобгар «M g str
r gr ss» масъулияти чекланган
жамиятидан 20 000 000 сўм асосий қарз ва 4 000 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар рахбари С.Хўжамқулов
иштирокида ўз биносида видеоконференцалоқа режими орқали ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар «Str
bizn s
r » масъулияти чекланган жамияти (кейинги
матнларда “даъвогар”деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар «M g str
r gr ss» масъулияти чекланган жамияти(кейинги матнларда
“жавобгар”деб юритилади)дан 20 000 000 сўм асосий қарз ва 4 000 000 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар рахбари жавобгарга шартномага асосан керамик
плитка маҳсулоти етказиб берилгани, лекин жавобгар ушбу маҳсулот ҳақини тўлиқ
тўлаб бермаганлиги натижасида қарздорлик вужудга келгани, қарздорликни
ундириш бўйича оғзаки ва ёзма мурожаатлар натижа бермаганлигини билдириб,
даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисида иштирок этмади ва иштирок этмаслик сабаби
судга маълум қилинмади, шу сабабли суд ишни Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128, 170-моддаларига асосан унинг
иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим топди.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини, даъво аризаси
юзасидан важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги
асослар билан, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 15 февралда
№47-сонли керамик плитка маҳсулотини етказиб бериш бўйича шартнома
имзоланиб, шартномада даъвогар маҳсулот етказиб бериш жавобгар ўз навбатида
маҳсулот ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Жавобгарга керамик плиталар етказиб берилган, лекин жавобгар ўз
мажбуриятини лозим даражада бажармасдан уларнинг ҳаққини тўлаб бермаган.
Натижада даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, қарздорликни
ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасида Ўзбекистон
Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг
устунлиги сўзсиз тан олиниши ва 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини
қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Ресупбликасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 437-моддасига кўра,
маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан
шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки
муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб
олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий
мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан
боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса
товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Хусусан маҳсулот учун 05.04.2024 йилда 110 000 000 сўм, 24.04.2024 йилда
41 112 720 сўм, 26.04.2024 йилда 25 000 000 сўм ва 20.05.2024 йилда 20 000 000 сўм
жами 196 112 720 сўм маблағ шартноманинг 2.1-бандига асосан 100% олдиндан
тўлов сифатида тўлаб берилган.
Жавобгар томонидан 15.04.2024 йилда 110 000 000 сўмлик, 25.04.2024 йилда
41 112 720 сўмлик ва 29.04.2024 йилда 25 000 000 сўмлик жами 176 112 720 сўмлик
маҳсулотлар етказиб берилиб, 20 000 000 сўмлик маҳсулот етказиб берилмаган ва
ушбу ҳолатлар тўлов ҳужжатлари, электрон ҳисоб-варақ фактура ва бошқа
ҳужжатлар билан тасдиқланган.
Шу сабабли даъвода жавобгардан 20 000 000 сўм асосий қарзни ундириш
сўралган бўлиб, суд баён этилганларга асосан даво талабининг ушбу талабини
ҳужжатлар асосида ўз тасдиғини топган деб ҳисоблаб тўлиқ қаноатлантиришни
лозим топди.
Шунингдек даъво талабида жавобгардан маҳсулот ҳақи тўлаб берилмаган
кунлар учун 4 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Даъво аризада пеня ундириш талабига шартноманинг 4.1-банди асос қилиниб,
ушбу бандда етказиб берилмаган маҳсулот қийматининг хар бир кечиктирилган
кунига 0,4% етказиб берилмаган маҳсулот қийматининг 20% дан ошмаган миқдорда
пеня тўлаш назарда тутилган.
ФК 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки
шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради, қарздор
мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни
кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади.
ФК 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса,
суд неустойкани камайтиришга ҳақли, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада
бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи,
шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Даъво аризада 20 000 000 сўм қарздорлик учун пеня 2024 йил 20 майдан
бошлаб 259 кунга жами 4 000 000 сўм миқдорида ҳисобланиб, шартноманинг 4.1бандига мос равишда ҳисобланган, чунки қарздорликнинг 0,4% фоизи
80 000 сўмни ташкил қилиб, ушбу сумма 259 кунга кўпайтирилганда пеня
20 720 000 сўмни ташкил қилади.
Суд, пеня ундириш талабини ҳам ҳужжатлар асосида ўз тасдиғини топган,
лекин ушбу талабни тўлиқ қаноатлантириш жавобгарнинг кейинги фаолятига
салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблаб, ушбу талабни қисман
қаноатлантириб, жавобгардан 2 000 000 сўм пеня ундиришни лозим топди.
Баён этилганларга асосан суд, даъво ариза талабларини қисман
қаноатлантириб, ИПК 118-моддасига асосан даъвогар фойдасига 20 000 000 сўм
асосий қарз, 2 000 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажати ундиришни,
шунингдек жавобгардан Республика Бюджетига 480 000 сўм давлат божи,
Ўзбекистон Республиккси Олий судининг депозит ҳисоб-рақамига (ўтган суд
мажлиси) ишни видеоконференцалоқа режими орқали ўтказиш билан боғлиқ
103 000 сўм харажатни ундиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогар «Str bizn s r » масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар
«M g str
r gr ss» масъулияти чекланган жамиятидан 20 000 000 сўм асосий қарз
ва 4 000 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талаблари қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар «M g str
r gr ss»масъулияти чекланган жамиятидан, даъвогар
«Str bizn s r » масъулияти чекланган жамияти фойдасига 20 000 000 сўм асосий
қарз, 2 000 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «M g str
r gr ss» масъулияти чекланган жамиятидан
Республика Бюджетига 480 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Жавобгар «M g str
r gr ss» масъулияти чекланган жамиятидан
Ўзбекистон Республиккси Олий судининг депозит ҳисоб-рақамига ишни
видеоконференцалоқа режими орқали ўтказиш билан боғлиқ 103 000 сўм харажат
ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф, бир ой муддат ичида шу суд орқали
Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ойлик муддатда кассация тартиби
шикоят бериши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ў.Х. Йўлдошев