← Назад
Решение #2895886 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 13 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| Конституция | 130 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2502/10669 - сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ
ЎЗБЕКИСТОНРЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 18 август
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабов раислигида,
Р.Садуллоев
котиблигида,даъвогар
вакили
–
А.Хайруллаев
(01.08.2025 йилдаги 6-7.3.1/266-сон ишончнома асосида) иштирокида,
даъвогар 306980240 АТИБнинг жавобгар 306980240 МЧЖ (СТИР 306980240)
ҳисобидан 179 000 000 сўм муддати келмаган асосий кредит қарзи,
1 818 109,65 сўм фоиз қарзи, 3 825 205,50 сўм жорий фоиз қарзи ва 39
998,42 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар 306980240 АТИБ (кейинги ўринларда – даъвогар ва/ёки банк)
жавобгар 306980240 МЧЖ (кейинги ўринларда – жавобгар ва/ёки қарз олувчи)
ҳисобидан 179 000 000 сўм муддати келмаган асосий қарз, 1 818 109,65 сўм
фоиз қарзи, 3 825 205,50 сўм жорий фоиз қарзи ва 39 998,42 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида вакиллари иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда - ИПК) 128, 170-моддаларига асосан иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар
суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд ишни жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қувватлаб, унда баён қилинган важларни такрорлаб, даъво аризасини
қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни
ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи ва
учинчи қисмларига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида
одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
- ФК) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил
26 январда тузилган 30562/89/2024-сонли кредит шартномаси (кейинги
ўринларда – кредит шартномаси) дан келиб чиққан.
Кредит шартномасининг 1.1-бандига кўра, банк қарз олувчига кредит
шартномасида кўрсатилган миқдорда ва шартлар асосида кредит бериш, қарз
олувчи эса банкдан олинган кредит маблағларини ушбу шартномада
белгиланган муддатлар ва шартлар асосида фоизлари ва бошқа тўловлари
билан бирга тўлаш мажбуриятини олган.
Кредит шартномасига асосан банк қарз олувчига 36 ой муддатга, шундан
имтиёзли давр 6 ой, йиллик 26 фоиз ставкада, бир дона QUIN 3L
WD
русумли автоулов сотиб олиш учун кредит маблағлари ажратган.
Кредит шартномасининг 5.4.1-бандига асосан қарз олувчи кредитни, у
бўйича ҳисобланган фоизлар ҳамда ушбу шартномада назарда тутилган бошқа
тўловларни шартномада белгиланган тартиб ва муддатларда тўлиқ
тўланишини таъминлаш мажбуриятини олган.
Шартнома шартларига асосан банк қарз олувчига кредит маблағларини
ажратган ва мажбуриятларини бажарган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятларини лозим даражада
бажармаганлиги сабабли 2025 йилнинг 19 июнь ҳолатига 179 000 000 сўм
муддати келмаган асосий қарз, 1 818 109,65 сўм фоиз қарзи, 3 825 205,50 сўм
жорий фоиз қарзи вужудга келган.
Даъвогарнинг
кредит
қарздорлигини
қоплаш
тўғрисидаги
талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Кредит шартномасининг 8.1 - 8,2-бандларига кўра, қарз олувчи
мажбуриятларини бажармаган ҳолларда банк қарз олувчидан кредитни
фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига биноан Кредит шартномаси
бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи
тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар
асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул
суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган
тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар
билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг жавобгардан даъвогар
фойдасига 179 000 000 сўм муддати ўтган асосий қарз ва 1 818 109,65 сўм
муддати ўтган фоиз қарзи ундириш тўғрисидаги даъво талабларини асосли
деб ҳисоблаб, ушбу даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим
топади.
Бундан ташқари, даъвогар шартномага асосан жавобгардан даъвогар
фойдасига 39 998,42 сўм пеня ундиришнисўраган.
Шартноманинг 9.3-бандида қарз олувчи фоизларни белгиланган
муддатларда тўламаганлик учун ҳар бир кечиктирилган тўлов суммасининг
0,1 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 15 фоизидан
ошмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
Банк, жавобгар томонидан тўлов муддатлари кечиктирилган фоиз қарзи
учун 39 998,42 сўм пеня ҳисобланган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
39 998,42 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини ҳам кредит
шартномасига кўра асосли деб ҳисоблайди.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига биноан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Учинчи қисмига биноан
даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар
жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети
даромадига ундирилади.
Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб ҳисобланганлиги сабабли суд
харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига асосан
иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.
Юқоридагиларга кўра суд, даъвогарнинг даъво талабларини
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан давлат бюджетига даъво
суммасининг 2 фоизи (179 000 000+1 818 109,65+3 825 205,50+39 998,42 =
184 683 314 сўм х 2%=) 3 693 666,27 сўм давлат божини ҳамда даъвогар
ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатини ундиришни
лозим топиб,Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68, 118, 176-180, 186, 192- моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар 306980240 МЧЖ ҳисобидан даъвогар 306980240 АТИБ
фойдасига 179 000 000 сўм муддати келмаган асосий қарз, 1 818 109,65 сўм
фоиз қарзи, 3 825 205,50 сўм жорий фоиз қарзи ва 39 998,42 сўм пеня ва 37 500
сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар 306980240 МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига
3 693 666,27 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
З.Т. Раджабов