← Назад
Решение #2895889 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 15 | — | law | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| Кодекс | 326 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/2893-сонли иш
Ховос тумани
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВҚАРОРИ
2025 йил 18 август
Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья
ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, Ўзбекистон фермерлар Сирдарё вилоят
Гулистон туман Кенгашининг «Шахрисабз таровати» фермер хўжалиги
манфаатида жавобгар «Z m n t ks lust r» масъулияти чекланган жамиятидан
40 519 068 сўм асосий қарз ва 20 259 034 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси асосида иқтисодий ишни даъвогар вакили С.Бобоназаров (ишончнома
асосида), жавобгар вакили Р.Қаршибаев (18.08.2025 йилдаги №76-сонли
ишончнома асосида)лар иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон фермерлар Сирдарё вилоят Гулистон туман Кенгаши,
«Шахрисабз таровати» фермер хўжалиги манфаатида судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар «Z m n t ks lust r» масъулияти чекланган
жамиятидан 40 519 068 сўм асосий қарз ва 20 259 034 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Суд муҳокамасида даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб қувватлаб,
қарздорлик 2024 йил пахта мавсумида вужудга келгани, маҳсулот ҳақи якуний
тўлов тўланмагани, ушбу қарзга пеня ҳисобланганлигини билдириб, қонуний
тартибда даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъво аризага эътирози йўқлигини
билдириб, пеня ундириш талабини иқтисодий аҳволи оғирилигини инобатга олиб,
қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд, даъво аризаси юзасидан важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда
муҳокама қилиб, қуйидаги асослар билан даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида Ўзбекистон товар хом ашё
биржасида 2024 йил 12 январда №6652204-сонли пахта харид қилиш бўйича
шартнома имзоланиб, шартноманинг 2.1-бандида даъвогар 2024 йил пахта
мавсумида шартномада кўрсатилган пахта маҳсулотини етказиб бериш, жавобгар
ўз навбатида уруғлик билан таъминлаш, маҳсулотни қабул қилиш ва хақини
тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилиб, 2024 йил пахта
мавсумида шартномада кўрсатилган маҳсулот етказиб берилган, лекин жавобгар
ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан маҳсулот ҳақи тўлиқ тўлаб
берилмаган.
Натижада кенгаш даъвогар манфаатида судга мурожаат қилиб, жавобгардан
вужудга келган қарздорлик ва ҳисобланган пеняни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади, 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва
эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга
ҳақлилиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Ресупбликасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 465-моддасига
асосан контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини
етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай
маҳсулотни харид қиладиган шахсга - тайёрловчига шартлашилган муддатда
топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу
маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган
муддатда белгиланган баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади.
ФК 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи
шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб
оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун
ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда
фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун
топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларига кўра, жавобгарнинг 2024 йил пахта мавсумида топширган
маҳсулот ҳақи 40 519 068 сўмни ташкил қилган бўлиб, маҳсулот ҳақи тўлаб
берилмаган ва ушбу ҳолат иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топган.
Суд, даъвонинг юқоридаги электрон шаклдаги ҳисоб-фактура ва бошқа
ҳужжатлар билан тасдиқланган асосий қарз ундириш қисмини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек даъво талабида жавобгардан асосий қарз муддати ўтган
кунларга ҳисобланган 20 259 034 сўм пеня ундириш сўралган.
Шартноманинг 5.6.-бандида топширилган маҳсулот ҳақи тўланмаган
тақдирда тайёрловчи муддати ўтказиб юборилган хар бир кун учун 0,5% фоиз
миқдорида пеня тўлашга келишиб олинган.
Пеня маҳсулот ҳақидан вужудга келган қарздорлик бўйича шартномага
асосан 2024 йил 31 декабрдан 2025 йил 25 июлгача бўлган кунларга ҳисобланган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 333-моддасига асосан
қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада
бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у
айбсиз деб топилади.
Кодекснинг 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
15.06.2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сон қарорининг 4бандида тушунтириш берилган.
Ушбу ҳолатда суд, пеня ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш
жавобгарнинг кейинги фаолятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблаб,
пеня ундириш талабини 3 000 000 сўм миқдорида қаноталантиришни лозим
топади.
Мазкур ҳолатда суд, даъво талабини қисман қаноталантириб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 40 519 068 сўм асосий қарз, 3 000 000 сўм пеня ва 37 500 сўм
почта харажати ундиришни, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 118-моддасига асосан даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб
равишда 1 215 562,04 сўм давлат божи тўловини жавобгар зиммасига юклашни
мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Ўзбекистон фермерлар Сирдарё вилоят Гулистон туман Кенгашининг
«Шахрисабз таровати» фермер хўжалиги манфаатида жавобгар «Z m n t ks
lust r» масъулияти чекланган жамиятидан 40 519 068 сўм асосий қарз ва
20 259 034 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талаблари қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Z m n t ks lust r» масъулияти чекланган жамиятидан, даъвогар
«Шахрисабз таровати» фермер хўжалиги фойдасига 40 519 068 сўм асосий қарз,
3 000 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «Z m n t ks lust r» масъулияти чекланган жамиятидан
Республика Бюджетига 1 215 562,04 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф, бир ой муддат ичида шу суд орқали,
Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ой муддатда кассация шикояти бериши
(протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ў.Х. Йўлдошев