← Назад
Решение #2895891 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 55 | — | law | |
| Конституция | 130 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 386 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2502/10671-сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 18 август
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабовнинг
раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар 306980240 жавобгар
306980240 ҳисобидан 7 684 978,20 сўм асосий қарз, 1 926 367,88 сўм пеня ва
765 956,13 сўм устама ҳаққи ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили – бош юрисконсульт У.Камолов
(30.04.2025 йилдаги 08-26/922-сон ишончнома асосида) иштирокида, ўз
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
306980240(кейинги ўринларда – даъвогар ёки сотувчи) судга мурожаат
қилиб, жавобгар 306980240хусусий корхона(кейинги ўринларда – жавобгар
ёки харидор) ҳисобидан 7 684 978,20 сўм асосий қарз, 1 926 367,88 сўм пеня
ва 765 956,13 сўм устама ҳаққи ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, жавобгартомонидан олди-сотди шартномага асосан электрон савдо
орқали харид қилинган собиқ шохобча биносидан асосий қарздорлик тўлиқ ва
устама ҳақи қисман даъво аризаси судга кирим бўлганидан сўнгра
тўланганлиги, ҳозирги кунда ҳисобланган пенядан ташқари асосий қарздорлик
тўлиқ тўлаб берилганлиги билдириб, суддан пеня ва устама ҳаққининг қолган
қисмини ундириб беришни сўради.
Олдинги суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили К.Салимов
даъвогарнинг даъво талабини тан олишини, асосий қарздорлик даъво аризаси
судга кирим бўлганидан сўнг тўланганлиги, асосий қарздорлик тўлиқ ва
устама
ҳақи
қисман
тўланганлигини
сабабли
пеняни
қисман
қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд мажлиси муҳокамаси жараёнида тақдим
этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг
даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда – ИПК) 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик
ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар
асосида ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 55-моддасининг биринчи
ва учинчи қисмларига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида
одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринларда
– ФК) нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида собиқ шохобча
биносини сотиб олиш тўғрисида тузилган 2024 йил 29 майдаги 10/01-742567асонли олди-сотди шартномаси (кейинги ўринларда - шартнома) дан келиб
чиққан.
ФКнинг 386-моддасига биноан олди-сотди шартномаларга мувофиқ
олди-сотди шартномалар бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф
(сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу
товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни
тўлаш мажбуриятини олади.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, 2024 йил 23 майдаги “Электрон онлайн
аукцион натижалари тўғрисида”ги D 1154249-сонли баённомага асосан
сотувчи Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани, М.Улуғбек МФЙ, пиллакор
кўчаси р/у да жойлашган собиқ шохобча биноси (объект)ни харид қийматида
сотиш мажбуриятини олади.
Шартноманинг 3.1-бандига кўра, объектни сотиб олиш тўловлари
54 807 597 сўмни ташкил қилади. Харидор томонидан закалат пули сифатида
тўланган 3 574 408,50 сўм пул маблағлари объектни сотиб олиш
тўловларининг бир қисми сифатида қабул қилинади.
Харидор қолган 35 624 938,05 сўм сотиб олиш тўловларини мазкур
шартнома кучга киргандан кундан бошлаб, шартноманинг 3.2-бандида
келтирилган шартлар ва графиклар асосида амалга оширилади.
Бироқ, жавобгар томонидан тўловларни амалга оширишда шартномада
кўрсатилган графиклар муддатларига риоя этилмасдан, 2025 йил 07 июль
ҳолатига график бўйича тўловлардан 7 684 978,20 сўм маблағлар ва
765 956,13 сўм устама ҳаққи тўланмаганлиги аниқланди.
Даъвогар томонидан шартномада белгиланган мажбуриятларни ўз
вақтида бажарилмаганлиги туфайли вужудга келган қарздорликни бартараф
этиш тўғрисидаги огоҳлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан шартнома бўйича
7 684 978,20 сўм асосий қарз ва 765 956,13 сўм ҳаққини ундириш талабини
асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, суд муҳокамасида аниқланишича, даъвогарнинг 2025 йил
18 августдаги 08-26/1915-сон маълумотномасига кўра, 2025 йил 05 августда
жавобгар томонидан 7 684 978,20 сўм асосий қарздорлик ва 315 021,8 сўм
устама ҳақи бўйича тўловлар амалга оширилиб, 450 934,33 сўм устама ҳақи ва
пеня қопланмасдан қолганлиги баён этилган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан
сўнг жавобгар томонидан асосий қарздорлик тўлиқ ва устама ҳақи қисман
ихтиёрий равишда қаноатлантирилганлиги сабабли даъвогарнинг даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгар ҳисобидан ўз вақтида амалга
оширилмаган тўловлар учун 1 926 367,88сўм миқдорида пеня ундиришни
сўраган.
ФК 261-моддасининг учинчи қисмига кўра қарздор мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган
муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига
нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
Шартноманинг 5.3-бандида харидор сотиб олиш тўловларини ўз вақтида
тўламаган тақдирда, ҳар бир кечиктирилган кун учун ўз вақтида тўланмаган
тўловларнинг 0,4 фоизи миқдорида, лекин тўланиши лозим бўлган
қийматнинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда сотувчига пеня тўлаши
белгиланган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан пеня
ундириш тўғрисидаги даъво талабини ҳам шартномага мувофиқ асосли деб
ҳисоблайди.
Бироқ суд, ФКнинг 326-моддасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандидаги тушунтиришни инобатга олиб,
ундирилиши талаб этилаётган пеня суммасини камайтириб, пеняни
400 000 сўм миқдорида қаноатлантириб, пенянинг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли суд
харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига
мувофиқ иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш
миқдори (БҲМ) нинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи
ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги
ПФ - 108-сонли Фармони билан БҲМ ойига 2024 йил 01 октябрдан
375 000 сўм этиб белгиланган.
Юқоридагиларга кўра суд, даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига БҲМнинг
1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда 375 000 сўм давлат божи ва даъвогар
ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатини ундиришни
лозим топиб, ИПКнинг 68, 118, 170, 176-180,186, 192-моддаларини қўллаб,
суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “306980240”хусусий корхонаси ҳисобидан даъвогар
306980240фойдасига 450 934,33 сўм устама ҳаққи, 400 000 сўм пеня ва 37 500
сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар
“306980240”хусусий
корхонаҳисобидан
республика
бюджетига 375 000сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
З.Т. Раджабов