← Назад
Решение #2895892 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 260 | — | law | |
| ФКнинг | 261 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2504/4237-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
______________
2025 й л 18 август
Сирдарё туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Курбанов раислигида,
судья ёрдамчиси Қ.Маҳамаджонов суд мажлиси котиблигида, даъвогар
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг
“BS GAZOBETON” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “IDEAL SOLAR” масъулияти чекланган жамиятидан 176 943 500 сўм асосий
қарз ва 88 471 000 сўм пеня жами 265 414 500 сўм қарздорликни ундириш
тўғрисидаги иқтисодий ишни даъвогар ишончли вакили Ш.Норқўзиева
(2025 йил 1 майдаги 31-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Сирдарё
туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан кейинги матнларда “палата” деб юритилади) “BS
GAZOBETON” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда даъвогар
деб юритилади) манфаатида Сирдарё туманлараро иқтисодий судига даъво
ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар - “IDEAL SOLAR” (кейинги ўринларда
жавобгар деб юритилади) масъулияти чекланган жамиятидан 176 943 500 сўм
асосий қарз ва 88 471 000 сўм пеня жами 265 414 500 сўм ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризадаги важларни такрорлаб,
бугунга қадар мавжуд қарздорлик қопланмаганлигини билдириб, даъвони
тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган палата, жавобгар суд мажлисида вакиллари иштирокини
таъминламади. Бироқ палата ишни иштирокисиз кўришни сўраган.
Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодекси
(бундан кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади)нинг 170-моддасига
асосан, ишни жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд, иш юзасидан ишда қатнашувчи даъвогар вакилининг фикрни
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қўйидаги асосларга кўра даъво аризасини
қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга
шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинчалик матнда ФК
деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
кераклиги белгиланган.
ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беришлиги
белгиланган.
ФК 386-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, олди-сотди
шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб
олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни
қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш
мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил
29 январда 17-сонли олди-сотди шартномаси имзоланган.
Шартномага мувофиқ даъвогар-сотувчи жавобгар-олувчига газа бетон
блоклари етказиб бериш мажбуриятини олган.
Шартноманинг
3.1-бандида
сотиб
олувчи
шартнома
расмийлаштирилган кундан бошлаб, сотувчининг ҳисоб рақамига сотиб олиш
тўловини олдиндан 100 фоиз амалга ошириш мажбуриятини олган.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар жавобгарга газа бетон маҳсулотлари
тараси билан етказиб берган. Тўлаб берилиши лозим бўлган пул маблағлари
миқдори 176 943 500 сўмни ташкил этади.
Шу сабабли, даъвогар судга даъво киритиб, 176 943 500 сўм
қарздорликни ундиришни сўраган.
ФК 419-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар қонун
ҳужжатлари ёки олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини
муайян муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи
ўзига товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан
сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозим.
ФК 422-моддаси биринчи қисмига кўра, товарни насияга сотиш
шартномасида товар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилиши мумкин.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан
товарни насияга сотиш шартномасида олди-сотди шартномасининг муҳим
шартлари билан бир қаторда товар баҳоси ва миқдори кўрсатилган бўлса,
бундай шартнома тузилган ҳисобланади. Мазкур модданинг учинчи қисмида
сотиб олувчи ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган ва ўзига
топширилган товар учун навбатдаги тўловни шартномада белгиланган
муддатда амалга оширмаса, сотувчи шартномани бажаришдан бош тортишга
ва сотилган товарни қайтаришни талаб қилишга ҳақлилиги белгиланган.
Бироқ, суд мажлиси жараёнида аниқланган ҳолатларга кўра жавобгар
томонидан асосий қарз 176 943 500 сўм тўланмаганлиги аниқлади.
Мавжуд 176 943 500 сўм қарздорлик счёт фактуралар, шартнома,
тараф(лар) вакиллари тушунтиришлари билан ўз тасдиғини топганлиги боис,
суд жавобгардан даъвогар ҳисобига 176 943 500 сўм асосий қарздорликни
ундиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан 88 471 000 сўм пеня ундириб
беришни сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.2 бандида сотиб олувчи
кечиктирилган тўлов суммасининг ҳар бир куни учун мажбурият
бажарилмаган қисмининг 0,4% миқдорида пеня тўлаши, бироқ, пенянинг
умумий миқдори тўланмаган қарздорликнинг 50 % фоизидан ошмаслиги
лозимлиги белгиланган.
ФКнинг 260-моддаси биринчи қисмига кўра, қонунчилик ёки шартнома
билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка
ҳисобланади.
ФКнинг 261-моддаси иккинчи қисмига кўра, қарздор мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган
муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига
нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Юқоридагиларга асосан, суд, даъвогарнинг жавобгардан 88 471 000 сўм
пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини
ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш
ҳуқуқига эга, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг 2007 йил 15 июндаги №163-сонли қарорининг 4-бандида
тушунтириш берилган.
Суд, пеня ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш жавобгарнинг
кейинги фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблаб,
даъвонинг пеня ундириш талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан
30 000 000 сўм пеня ундиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг олтинчи қисмига
кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги
талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Юқоридаги нормалардан келиб чиқиб, 5 308 290 сўм давлат божи
тўловини жавобгардан Республика бюджетига ва олдиндан тўланган
37 500 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни
ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176–179-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
234, 236, 326, 333, 386-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят
ҳудудий бошқармасининг “BS GAZOBETON” масъулияти чекланган
жамияти манфаатида даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “IDEAL SOLAR” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
даъвогар
“BS
GAZOBETON”
масъулияти
чекланган
жамияти фойдасига 176 943 500 сўм асосий қарз, 30 000 000 сўм пеня ва
37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини
қаноатлантириш рад қилинсин.
Жавобгар “IDEAL SOLAR” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Республика бюджетига 5 308 290 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ойлик муддат ичида кассация
тартибида шу суд орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
У.Р. Курбанов