Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2502/9491 Дата решения 15.08.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 2d837b10-9938-4999-8652-1b0407e1b946 Claim ID PDF Hash 1bc76071bb5a2b67... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
Конституциянинг 130-моддаси Конституция 130 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 73-моддаси ИПК 73 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПК 116-моддаси ИПК 116 law
йича ушбу Кодекснинг 118-моддаси йича ушбу Кодекс 118 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2502/9491-сонли иқтисодий иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 15 август Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Раджабов раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, учинчи шахс вакили – rm ql ri(08.05.2025 йилдаги ДИ/16-1124-сон ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар“ rm ql ri” МЧЖ (СТИР rm ql ri)нинг жавобгар “ rm ql ri” МЧЖ ҳисобидан 78 416 510 сўм асосий қарз, 7 841 600 сўм пеня ва суд харажатларини ундириштўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни видеоконференцалоқа режимида,ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар “ rm ql ri” МЧЖ (кейинги ўринларда - даъвогар ва/ёки субпудратчи) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “ rm ql ri” МЧЖ (кейинги ўринларда - жавобгар ва/ёки бош пудратчи, пудратчи) ҳисобидан 78 416 510 сўм асосий қарз, 7 841 600 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 01 августдаги ажрими билан “Umumi f d l nishd gi vt m bil `ll rini qurish v r k nstruksi qilish dir ksi si” давлат муассасаси (кейинги ўринларда – буюртмачи) низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган. Даъвогар ва жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакиллари суд мажлисига келмади ҳамда даъво юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда – ИПК) 128-моддасининг биринчи қисмига асосан агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни даъвогар ва жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган буюртмачи вакили иш юзасидан тушунтириш бериб, буюртмачи ва пудратчи ўртасида 2023 йил 02 июнь куни пудрат шартномаси тузилганлиги, пудратчи шартномага асосан олган мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли судга шартномани бекор қилиш ва берилган аванс пулини ундириш юзасидан даъво аризаси берилганлиги, даъво аризаси Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-2421/122951-сонли иши бўйича қабул қилган 2025 йил 06 январдаги ҳал қилув қарори билан тўлиқ қаноатлантирилганлиги, пудрат шартномаси 2025 йил 06 январдан суднинг ҳал қилув қарорига асосан бекор қилинганлиги, даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган субпудрат шартномасидан ташкилотининг хабардорлиги йўқлиги, жавобгар пудрат шартномасидаги ишларни бажармаганлигини билдириб, кўрсатув берди. Олдинги суд мажлисида ишончнома асосида иштирок этган даъвогар вакили юрисконсульт С.Нуржанов даъво аризасини қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, жавобгардан асосий қарз, пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда — ФК) нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида 2025 йил 11 февралда тузилган 8-сонли субпудрат шартномаси (кейинги ўринларда — шартнома) дан келиб чиққан. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, шартноманинг 1.1-бандига асосан субпудратчи бош пудратчининг буюртмасига асосан, 4R159 Урганч – Шовот – Туркманистон Республикаси чегараси автомобиль йўлининг 56 км даги кўприк қурилишида бажариш мажбуриятини олади, бош пудратчи ишларни бажариш учун шароит яратиш, ишларнинг қабул қилиб олиш ва бунинг учун тўловни амалга ошириш мажбуриятини олади. Шартноманинг 9.2-бандига кўра, қурилиш тугалланган объектни қабул қилиб олиш шартномани имзолаш санасида амалда бўлган белгиланган тартибга мувофиқ мазкур шартномада назарда тутилган барча мажбуриятлар томонлар тарафидан бажарилганидан кейин, шунингдек, қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиб олишнинг белгиланган қоидаларга биноан амалга оширилади. Бироқ, даъвогар томонидан бажарилган ишлар шартнома шартларига мувофиқ жавобгарга топширилганлигини тасдиқловчи қабул қилиштопшириш далолатномаси, бажарилган ишларнинг қиймати тўғрисидаги ҳисоб-фактураси (форма-2 ва форма-3) судга тақдим этилмади. Даъвогар томонидан бажарилган ишларнинг ҳисоб-фактураси субпудратчи томонидан бир тарафлама имзоланган бўлиб, жавобгар тараф ҳисоб-фактурани имзоламаган. Даъвогар судга иккинчи тараф ҳисобфактурани ёки далолатномани имзолаганлиги ёхуд имзолашдан бош тортганлиги тўғрисидаги далилларни тақдим этмади. ФК 680-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, ишлар натижасининг пудратчи томонидан топширилиши ва буюртмачи томонидан қабул қилиб олиниши иккала тараф имзолаган далолатнома билан расмийлаштирилади. Тарафлардан бири далолатномани имзолашдан бош тортса, бу тўғрида ушбу далолатномага ёзиб қўйилади ва далолатномани иккинчи тараф имзолайди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил 23 декабрдаги “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 306-сонли қарорининг 9-бандида ФКнинг 646 ва 680-моддаларига кўра, буюртмачи бажарилган ишни (унинг натижасини) пудрат шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда пудратчи иштирокида кўриб чиқиши ва қабул қилиши шарт бўлиб, бу ҳақда иккала тараф томонидан имзоланадиган далолатнома расмийлаштирилади. Тарафлардан бири далолатномани имзолашдан бош тортса, бу тўғрида ушбу далолатномага ёзиб қўйилади ва далолатномани иккинчи тараф имзолаши ҳақида тушунтириш берилган. ИПК 68-моддасининг биринчи, учинчи, тўртинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Бундан ташқари, буюртмачи ва пудратчи ўртасида 2023 йил 02 июнь куни тузилган 31171-сонли пудрат шартномаси, пудратчи шартномага асосан олган мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли буюртмачининг даъво аризасига асосан Тошкент туманлараро иқтисодий суди томонидан қўзғатилган 4-1001-2421/122951-сонли иши бўйича 2025 йил 06 январдаги қабул қилинган ҳал қилув қарорига биноан бекор қилинган. Суднинг мазкур ҳал қилув қарори бугунги кунда қонуний кучда(ўзгартирилмаган ва(ёки) бекор қилинмаган). Мазкур ҳолатда, субпудратчи ва пудратчи ўртасидаги пудрат шартномаси, буюртмачи ва пудратчи ўртасида 2023 йил 02 июнда тузилган 31171-сонли пудрат шартномаси Тошкент туманлараро иқтисодий суди томонидан қўзғатилган 4-1001-2421/122951-сонли иши бўйича 2025 йил 06 январда қабул қилинган ҳал қилув қарорига билан бекор қилингандан кейин 2025 йил 11 февралда тузилган. ИПК 73-моддасининг иккинчи қисмига кўра,иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди. ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Жавобгар томонидан судга шартнома шартларига мувофиқ бажарилган ишлар жавобгарга топширилганлигини тасдиқловчи иккала тараф томонидан имзоланиб расмийлаштирилган қабул қилиш-топшириш далолатномаси, бажарилган ишларнинг қиймати тўғрисидаги ҳисоб-фактура (форма-2 ва форма-3) тақдим этилмади. Бундай ҳолатларда, суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан асосий қарз ва пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабларини асоссиз деб ҳисоблайди. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ИПК 116-моддасининг учинчи қисмига асосан суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ суд харажатларининг суммаси суд томонидан белгиланади ва ишда иштирок этувчи шахслардан ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича ушбу Кодекснинг 118-моддасига мувофиқ ундирилади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогарнинг даъво талаблари асоссиз деб топилганлиги сабабли суд харажатлари тўлиқ ҳажмда даъвогар зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига асосан иқтисодий судларга бериладиганмулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши,кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилиш чоғида ушбу банднинг “а” — “г” ва “е” кичик бандларида кўрсатилган белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлашлиги белгиланган. Даъвогар кичик тадбиркорлик субъекти ҳисобланади. Шу боисдан даъвогар кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш чоғида, олдиндан белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлаб чиққан. Юқоридагиларга қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни, даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 862 957 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажатини ўз зиммасида қолдиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 73, 74, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “ rm ql ri” МЧЖ ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм суд харажати ундирилсин. Даъвогар “ rm ql ri” МЧЖ томонидан олдиндан тўланган 862 957 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажатлари ўз зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья З.Т. Раджабов