Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2502/10215 Дата решения 15.08.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый 306980240
Source ID 153df5fe-385b-4e99-8cf6-5d3fcae0eb6d Claim ID PDF Hash bf8811813436fcc9... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
Конституциянинг 130-моддаси Конституция 130 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2502/10215-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 15 август Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабов раислигида, судья ёрдамчиси Р.Садуллоевнинг котиблигида, даъвогар вакили А.Эшонқулов (тугатиш (суд) бошқарувчиси) иштирокида, даъвогар “306980240нинг жавобгар “306980240” фермер хўжалиги (306980240) ҳисобидан 52 580 732 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар “Gulist n G` ll Kl st r” МЧЖ тугатиш (суд) бошқарувчиси (даъвогар) Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда “Gulist n G` ll Kl st r” фермер хўжалиги (жавобгар) ҳисобидан 52 580 732 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 127,128,170-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодекс-да назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Шу сабабли суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, тарафлар ўртасида 2021-2022-2023 йиллар давомида тузилган фьючерс шартномаси бўйича жавобгарга буғдой етиштириш учун тарафлар ўртасида тасдиқланган ҳисобварақ-фактурага асосан уруғлик буғдой, моддий ресурслар ва агротехник тадбирларни ўтказиш учун 242 411 420сўм ва 93 000 000 сўм кредит маблағлари берилган, жавобгар томонидан 282 705 688 сўмлик буғдой маҳсулотлари топширилганлиги натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида жами 52 580 732 сўмлик қарздорлик вужудга келганлиги, жавобгар томонидан ҳеч қандай маблағ даъвогар ҳисоб рақамига қайтарилмаганлиги ёки буғдой маҳсулоти топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. 2025 йил 1 август куни суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари Д.Эшонкулов даъво талабларига эътироз билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўраган. Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (ФК) 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар суднинг 4-1201-2403/2550-сонли иш юзасидан 2024 йил 7 октябрда қабул қилинган ҳал қилув қарорига асосан банкрот деб топилиб, тугатишга доир иш юритиш бошланган ва тугатиш (суд) бошқарувчиси этиб А.Эшонқулов тайинланган. Даъвогар тугатиш бошқарувчиси суднинг ҳал қилув қарори билан юклатилган вазифа ва Қонун талабларига асосан даъвогарнинг молиявий аҳволини таҳлил қилиб, даъвогар олдидаги қарзларни ундириш чораларини кўришни бошлаган. Тарафлар ўртасида 2021-2022-2023 йиллар давомида тузилган фьючерс шартномалари бўйича жавобгар учун тарафлар ўртасида тасдиқланган ҳисобварақ-фактурага асосан 242 411 420сўм ва 93 000 000 сўм кредит маблағлари берилган, жавобгар томонидан 282 705 688сўмлик буғдой маҳсулотлари топширилганлиги натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида жами 52 580 732 сўмлик қарздорлик вужудга келганлиги, жавобгар томонидан маблағлар даъвогар ҳисоб рақамига қайтарилмаганлиги ёки буғдой маҳсулоти топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги аниқланган. Даъвогарнинг бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларда шартномалар, жавобгарга ўтказилган пул маблағлари ва берилган маҳсулотлар бўйича ишлар бажарилганлигини асословчи ҳужжатлар топилмаганлиги сабабли даъвогар тугатиш бошқарувчиси жавобгарга талабнома юбориб, пул маблағларини қайтариш сўралган. Талабномага жавобгар томонидан жавоб берилмаганлиги сабабли даъвогар тугатиш бошқарувчиси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан жами 52 580 732 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Бироқ, суд муҳокамасида жавобгар ўзининг эътирозларини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмади. Жавобгарнинг даъвогар олдида жами 52 580 732 сўм қарздорлиги ҳолати иш ҳужжатларида мавжуд ҳисобварақ-фактуралар, банк маълумотномаси ва ишга алоқадор бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. Юқоридагиларга кўра, суд жавобгарнинг қарздорлиги ишда мавжуд ҳисобварақ-фактуралар, банк маълумотномаси ва ишга алоқадор бошқа ҳужжатлар билан ўз исботини топганлигини инобатга олиб, асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 52 580 732 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади. ФКнинг 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. ИПКнинг 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига даъво баҳоси 52 580 732 сўмнинг 2 фоизи, яъни 1 051 614,64сўм миқдорида давлат божи ва даъвогар фойдасига 37 500 сўм почта харажатни ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво талаблари қаноатлантирилсин. Жавобгар “Gulist n G` ll Kl st r” фермер хўжалиги ҳисобидан: - даъвогар “Gulist n G` ll Kl st r МЧЖ фойдасига 52 580 732 сўм асосий қарз ва 37 500 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 1 051 614,64 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья З.Т. Раджабов