← Назад
Решение #2895904 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
13
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| Конституция | 130 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ФКнинг | 335 | — | law | |
| амда ФК | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2502/10445-сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 14 август
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Раджабовнинг
раислигида, Р.Садуллоев котиблигида,даъвогар вакили – раҳбар М.Маджитов
иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “306980240” МЧЖ манфаатида жавобгар
“306980240 ҳисобидан 51 000 000 сўм қарз, 25 500 000 сўм пеня ва суд
харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни ўз биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти ҳудудий
бошқармаси (кейинги ўринларда – палата) даъвогар “306980240” МЧЖ
(кейинги ўринларда – даъвогар ва/ёки сотиб олувчи) манфаатида судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “306980240” МЧЖ (кейинги
ўринларда – жавобгар ва/ёки сотувчи) ҳисобидан 51 000 000 сўм асосий қарз,
25 500 000 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган палата ва жавобгар суд мажлисига келмади, шунингдек вакиллари
иштирокини таъминламади. Жавобгар судга даъво аризасига нисбатан
муносабатини билдирмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда - ИПК) нинг 170-моддасига асосан иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар
суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд ишни палата ва жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Судмажлисида иштирок этган даъвогар вакили палатанинг даъво
талабини қувватлаб, даъво аризасидаги важларини такрорлаб, жавобгарга
маҳсулотлар сотиб олиш учун жами 51 000 000 сўм пул маблағлари ўтказиб
берганлиги, лекин жавобгар шу кунга қадар маҳсулотларни бериши ҳақида
уларни ишончига кириб алдаб келганлиги, бир неча бор ёзма ва оғзаки
мурожаатлари оқибатсиз қолдирилганлиги, бугунги кунга қадар маҳсулотлар
уларга етказиб берилмаганлиги, шу сабабли даъво аризасини
қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилинингтушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд мажлисида тақдим этилган ҳужжатларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини
қисман қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасининг биринчи
ва учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида
одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
— ФК) нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида 2023 йил 29 сентябрда
тузилган 1-сон шартнома (кейинги ўринларда — шартнома)дан келиб чиққан.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Шартноманинг 1.1-бандига асосан сотувчи сотиб олувчига “минераль
вата” маҳсулоти (кейинги ўринларда -маҳсулот)ни етказиб бериш, сотиб
олувчи етказиб берилган маҳсулотларни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг 4.1-бандига кўра, сотиб олувчи сотувчига маҳсулот учун
олдиндан 100 фоиз тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Даъвогар шартномага мувофиқ 2023 йил 29 сентябрда тўлов
топшириқномаси билан 34 000 000 сўм ва 2023 йил 08 ноябрда 17 000 000 сўм
жами 51 000 000 сўм пул маблағларини жавобгарнинг Миллий банк бош
офисидаги ҳисобварағига ўтказиб берган.
Бироқ, жавобгар томонидан маҳсулотлар даъвогарга топширилмаган.
ФК 420-моддасининг учинчи қисмига асосан олдиндан тўланган
суммани олган сотувчи товарни топшириш бўйича мажбуриятни бажармаган
тақдирда сотиб олувчи ҳақи тўланган товарни топширишни ёки сотувчи
топширмаган товар учун олдиндан тўланган суммани қайтариб беришни талаб
қилишга ҳақли.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак, шунингдек учинчи қисмига биноан ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар
ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Бироқ, жавобгар суд муҳокамасига келмади, маҳсулотлар даъвогарга
топширганлиги тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжатларни судга тақдим этмади.
ИПК 66-моддасининг биринчи қисмига кўра иш бўйича далиллар ушбу
Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар
ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи
шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек
низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар
мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди.
ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама,
тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун
олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас.
Юқорида қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг жавобгар
ҳисобидан 51 000 000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини
асосли деб ҳисоблайди.
Шунингдек, палата жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига жавобгар
томонидан шартнома бўйича мажбуриятлари ўз вақтида бажарилмаганлиги
учун 25 500 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Шартноманинг
6.2-бандида
маҳсулотларни
етказиб
бериш
кечиктирилган ҳар бир кун учун етказиб берилмаган маҳсулот қийматининг
0,5 фоизи миқдорида, лекин етказиб берилмаган маҳсулотқийматининг
50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлайди деб белгиланган.
Даъвогар томонидан 2023 йил 08 ноябрда 2025 йил 04 июль кунига қадар
бўлган 603 кун учун 25 500 000 сўм пеня ҳисобланган.
Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан маҳсулотлар ҳозирги кунга қадар
даъвогарга топширилмаганлиги сабабли, суд даъво талабининг пеня ундириш
қисмини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, суд 603 кунга ҳисобланган пенянинг кўпайишига, даъвогарнинг
ҳаракатсизлиги, шу вақтга қадар қарздорлик ва пеняни ундириш чораларини
кўрмаганлиги сабаб бўлганлиги учун ушбу ҳолатда даъвогарнинг ўзини ҳам
айби бор деб ҳисоблайди.
ФКнинг 335-моддасига кўра, агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик
туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки
бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига
кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан
етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик
туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ
миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга
ҳақли.
Шунингдек, суд, жавобгарнинг шартнома бўйича мажбуриятларини
бажарганлик даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий
аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб,
неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорининг 4-бандида келтирилган тушунтиришлар ҳамда ФКнинг
326-моддасига мувофиқ суд мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг
мулкий аҳволини, қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши, пеня
ундирилиши жавобгарнинг мулкий аҳволига салбий таъсир қилиш
даражасини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, талаб
қилинган пеняни 8 000 000 сўмгача камайтиришни, қолган қисмини эса
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.Учинчи қисмига кўра,
даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар
жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети
даромадига ундирилади. Олтинчи қисмига биноан агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг
миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши
ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан
келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши
лозим.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига асосан
иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.
Палатанинг даъво талаблари асосли деб ҳисобланганлиги боис, суд
харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга асосан суд, палатанинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан давлат бюджетига даъво
миқдорининг
2 фоизи
(51 000 000 + 25 500 000= 76 500 000 х 2%=)
1 530 000 сўм давлат божи ва даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган
37 500 сўм почта харажатини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
депозитига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
103 000 сўм суд харажатини ундиришни лозим топиб,Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 74, 116, 118, 176180,186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “306980240” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “306980240” МЧЖ
фойдасига 51 000 000 сўм асосий қарз, 8 000 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Жавобгар “306980240” МЧЖ ҳисобидан давлат бюджетига 1 530 000
сўм давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига
103 000 сўм суд харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
З.Т. Раджабов